Get Mystery Box with random crypto!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali U
Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
Kanal manzili: @ummuzaynabummuijodi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.04K
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
Мурожаат: @UmmuZummu_bot
Китоб буюртма: @Kitob_savdo_bot

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 12

2023-04-26 13:31:29
#тест

Ташвишланган пайтда юракни тинчлантириш учун бажаринг.


@Ummuzaynabummuijodi
6.0K views10:31
Ochish/sharhlash
2023-04-26 12:07:11
#тавба_тавба

Facebook да биттаси шу расмни қўйиб остига "шакар олиб қўйинглар, яқинда қимматлайди!" деб ёзиб қўйибди.

(расмда башоратчи Ванга)

@Ummuzaynabummuijodi
5.6K views09:07
Ochish/sharhlash
2023-04-26 10:37:47
#маълумот

Жаҳон адабиётидан илк таржима

Машҳур инглиз адиби Даниел Дефонинг "Робинзон Крузо" асари андижонлик тараққийпарвар олим Муҳаммад Фозилбек Отабек қози ўғли (1879-1938) тарафидан ХХ аср бошларида таржима қилинган ва 1911 йили Тошкентда "Ғулом Ҳасан Орифжонов" матбаасида босилган. Унга таржимон қуйидагича дебоча ёзган:

"Рўбинзўн деган бир англизнинг бошидин ўткан ғариб ва ажиб бир ҳикоя бўлғани учун анинг аввал англитара лисони бирла ёзилиб баъда жумла фаранг тилларида таржима қилинған бир ибратнамо ҳикоя бўлубдур. Яна арабча, туркча, ҳиндча, форсча, татарча қилинған таржималари ҳам бордур. Лекин бизларнинг сартия халқининг забонларида ҳеч вақт таржима бўлмай ва ушбу ибратнамо ҳикоядан бебаҳра қолғанлари учун ушбу ибратнамо Ҳикояи Рўбинзўннинг сартия забониға таржима қилдимки бизларни сартиялар ҳам ўқуб билиб ғафлат уйқусидин кўзлари очилсун деб."

@qisqa_satrlarda_Ummu_Zaynab
4.0K views07:37
Ochish/sharhlash
2023-04-26 10:22:00
#нимадир

Доим шунақа лавҳаларни кўрсам саргузаштталаб денгизчилар ҳақида ўйлайман.

Ойлаб қуруқликни кўрмай сузишган, уммон қутуриб кўпинча уларни номаълум тарафларга олиб кетган, қутб юлдузига қараб яна йўлни топишган, юлдузлар ҳаритасини ёд олишган ва мана шунақа даҳшатли уммонда узоқ сузиб янги-янги қитъаларни кашф этишган.

Уйида жим ўтиришса бўларди-ку, тўғрими? Жим ўтиришмаган...

Баъзан шу нарсаларни хаёлга келтирсам, одамзод чиндан ҳам тиниб-тинчимас, машаққатларни кўриб туриб ҳам йўлидан қайтмас, дунёни ўрганишга иштиёқли ва чиндан-да Аллоҳнинг ердаги ҳалифаси эканлигига ишонаман ва иймон келтираман.

Оламзод қанчалар жасоратли!

@Ummuzaynabummuijodi
5.2K views07:22
Ochish/sharhlash
2023-04-26 06:33:16 #бадиий_дид_ҳақида

Ҳақиқий санъат асарини қоғоз чиқитларидан ажрата биладиган бўлиш учун вақт керак. Дид тажриба билан улғаядиган ҳиссий қобилиятдир. Қуйида ўқишга арзийдиган асарларнинг ҳусусиятлари билан бўлишмоқчиман:

1. Асар матнини исталган жойидан овозингизни чиқариб ўқиб кўринг. Жумлалар равонлигига тилингиз ва қулоғингиз гувоҳлик беради, “жонли ижро”га осонгина тушади.

2. Яхши асарни ўқиётганда муаллиф “овозини эшитмайсиз”, адиб шахси мутлақо ғойиб қолади, матн алоҳида жонзотдек яшайди.

3. Матнни ўқишдан чалғигандан кейин, унинг қаҳрамонлари, воқеалари сизни маълум вақт қўйиб юбормайди. Ўз юмушларингизга чалғиб юрганингизда ҳам бирдан ёдингизга асар саҳналари келаверади.

4. Ҳеч учратганмисиз, кимдир сизга бир нарса дейди, унинг гапи кейинчалик таъсир қила бошлайди? Худди бир жойингиздан узиб олганини пайқаб қоласиз, тинчингизни йўқотасиз. Кичик ҳикоялар кўпинча шундай бўлади. Ўқиб тугатгач “оддий экан” дейсиз, аммо ҳикоянинг “заҳри” вақт ўтиб фикру-хаёлингизни чулғаб олади.

5. Албатта бадиий адабиётда ўз моҳиятига кўра сунъийлик бор. Аммо яхши асарда сохталикни кўрмайсиз, қандайдир жон, аслийликни ҳис қиласиз. Яхши санъат табиатнинг давоми бўлади.

6. Асарнинг ҳар бир қаҳрамони ўзининг хусусий “овози"га эга. Персонажлар худди дастурланган ботларга ўхшаб гапирмайди, ва беўхшов, ўринсиз эмоционал иборалари билан меъдангизни тўлдирмайди.

7. Яхши асарда баландпарвоз иборалар деярли бўлмайди. Ўқишда муаллифнинг сизни хайратга келтириш учун қилаётган чирранишини сезмайсиз. Кучли асар оддий иборалар, ҳаётий тасвирлар билан ичингизни қўзғатиб юбора олади.

8. Тановулдан олинадиган таъм лаззатини ифодалаш қийин бўлгандек асарни ўқишда дид завқи қандай бўлишини айтиш қийин. Энг оғир бадиий асар ҳам шундай завқ бера олади. Шу завқни ҳис қилгач яна шу туйғуни берадиган асарларни қидира бошлайсиз.

Таъм ширин, аччиқ, нордон, тузли лаззатларни бера олгандек, адабий завқ ҳам хилма хил бўлади. Танқис таомнинг маззасини тушунган нозик таъб шинаванда каби адабий диди ўсган киши санъат асарини ҳаваскорлик маҳсулотидан ажрата олади. Бунинг учун кўп асар таомларини татиб кўриш керак бўлади.

Жамшид Муслимов

@Qisqa_satrlarda_Ummu_Zaynab
4.6K views03:33
Ochish/sharhlash
2023-04-26 03:54:41 ​​#ҳадиси_қудсий

ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ

12.АҲДГА ВАФО ҚИЛИНГ

«Эй Одам фарзанди!

Сизларга инъом қилган неъматимни эсланг ва Менга берган
аҳдингизга вафо қилинг.

Шунда Мен ҳам Ўз аҳдимга вафо қиламан.

Мендангина қўрқинглар.

Йўлбошловчисиз тўғри йўлга тушиб бўлмаганидек, жаннатга ҳам амалсиз йўл йўқдир.

Шунингдек, мол машаққатсиз йиғилмайди.

Худди шундай ибодатимга ҳам сабр
қилсангизларгина, жаннатга кирасизлар.

Аллоҳга нафл ибодатлар билан яқинлашинг.

Менинг
розилигимни ўзларингиз орангиздаги мискинлар розилигидан изланг.

Уламолар мажлиси
орқали раҳматимга рағбатли бўлинг.

Чунки раҳматим бир лаҳза ҳам улардан ажралмайди.

Аллоҳ таоло: «Эй Мусо! Айтаётганларимни эшит.

Ҳаққи ростки, ким мискинга такаббурлик
қилса, Қиёмат кунида уни (зарра ёки майда чумоли) суратида тирилтираман.

Кимки мискинга
тавозеъли бўлса, дунё ва охиратда у(нинг даражаси)ни кўтараман.

Кимки мискинни
обрўсизлантириш учун сирини ёйса, Қиёмат кунида уни сири пардаланмаган ҳолда
тирилтираман.

Кимки қашшоқни хорласа, бас, у Мени жангга чорлабди.

Ким Менга иймон
келтирса, дунё ва охиратда фаришталар у билан қўл бериб сўрашади», деди».

Имом Ғаззолий таснифи.


Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


INSTA | FACEBOOK | @Ummuzaynabummuijodi
5.8K viewsedited  00:54
Ochish/sharhlash
2023-04-26 03:53:40 ​​#ҳадиси_қудсий

ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ

11.ОХИРАТНИ УНУТМАНГ

«Эй инсонлар!

Бу дунё-ҳовлиси йўқлар учун ҳовлидир, моли йўқлар учун молдир.

Мол-
дунёни ақли йўқлар йиғади.

Фаҳми йўқлар эса мол-дунёга хурсанд бўлади.

Таваккали йўқлар
унга ҳирс қўяди.

Маърифати йўқлар эса дунё истакларини талаб қилади.

Ким йўқ бўлувчи
неъмат, узуқ-юлуқ ҳаётни хоҳласа, ўз нафсига зулм этиб, Роббисига исён қилибди.

Яна
охиратни унутиб, дунёсига алданибди.

"Гуноҳнинг очиғини ҳам, махфийсини тарк
қилингиз!"

Албатта гуноҳ қилувчи кимсалар ўзлари қилиб ўтган гуноҳларига жазо
олажаклар» (Анъом, 120).

Эй Одам фарзанди!

Менинг риоямни қилинг, Мен билан тижорат қилинг, Мен билан
муомала қилинглар, фойдаларингиз нақд, дарҳол хазинамга жўнатаверинглар.

Чунки
ҳузуримда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳамда инсон қалби ҳис қилмаган нарсалар бордир.

Хазина тугаб ҳам, камайиб ҳам қолмайди.

Мен саховат ва улуғлик эгаси бўлган Зотман».

Имом Ғаззолий таснифи


Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


INSTA | FACEBOOK | @Ummuzaynabummuijodi
5.4K viewsedited  00:53
Ochish/sharhlash
2023-04-26 03:51:46 ​​#ҳадиси_қудсий.

ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ

10.ҲАММАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ

«Эй инсонлар!

Аниқки, сизларга Парвардигорингиз томонидан қалбларга шифо бўлиб панд-
насиҳат келди.

Нега фақат сизга яхшилик қилган кишигагина яхшилик қиласиз, сизга
боғланган кишигагина боғланасиз, сизга едирган кишигагина едирасиз, сизни ҳурмат қилган
кишинигина ҳурмат қиласиз?!

Бировнинг яна бировдан афзал жойи йўқ.

Балки мўминлар
шундай кишиларки, Аллоҳ ва расулига иймон келтирадилар, ёмонлик қилган кишига яхшилик
қиладилар, алоқани узган киши билан алоқани тиклайдилар, маҳрум қилган кишини авф
этадилар, хиёнат қилган кишига ишонадилар, хўрлаганни ҳурмат қилишади, аразлаган киши
билан сўзлашишади.

Албатта Мен сизлардан хабардор Зотдирман».

Имом Ғаззолий таснифи.


Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


INSTA | FACEBOOK | @Ummuzaynabummuijodi
5.1K views00:51
Ochish/sharhlash
2023-04-26 03:50:38 ​​#ҳадиси_қудсий.

ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ

9.ҚАТТИҚ ҚАЛБГА НАСИҲАТ БЕКОР

«Эй Одам фарзанди!

Махлуқларни лаънатламанг, лаънат ўзингизга қайтади.

Эй Одам фарзанди!

Осмон Исмларимдан бири сабабли ҳавода устунсиз тик турибди.

Аммо
қалбларингиз эса Китобимдаги мингта ваъз-насиҳатим билан ҳам тўғри эмас!

Эй инсонлар!

Тош
сувда юмшамаганидек, ваъз ҳам қаттиқ қалбга таъсирини ўтказа олмайди.

Эй Одам фарзанди!

Сизлар Аллоҳнинг бандаси эканингизга гувоҳлик бериб, кейин яна
қандай Унга осийлик қиласиз?

Ўлимни ҳақ деб гумон қиласиз-у, яна уни қандай ёмон кўрасиз?

Билмаган нарсангизни тилларингиз билан гапирасиз, Аллоҳнинг наздида улуғ бўлган нарсани
арзимас санайсиз».

Имом Ғаззолий таснифи


Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

@Ummuzaynabummuijodi
4.8K views00:50
Ochish/sharhlash
2023-04-26 03:45:36 ​​#ҳадиси_қудсий

ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ

8. ТАВБАГА ШОШИЛ

«Эй Одам фарзанди! Мен сизларни бефойда ва беҳудага яратганим йўқ. Мен ғофил
эмасман, (ҳолингиздан) хабардорман.

Менинг розилигим учун ёқтирмаётган нарсангизга ҳам
сабр қил(ишни ўрган)магунча ҳузуримдаги нарса (жаннат)га эришолмайсиз.

Тоатимга сабр
қилишингиз маъсиятимга сабр қилишдан, гуноҳни тарк қилишингиз дўзах оловидан (қўрқиб)
Мендан узр сўрашингиздан, дунё азоби охират азобидан енгилроқдир.

Эй Одам фарзанди! Барчангиз адашгансиз. Фақат Мен ҳидоят қилганларгина ундай эмас.

Барчангиз ёмонлик қилувчисиз, фақат Мен (ёмонликдан) сақлаганларгина ундай эмас.

Менга
тавба қилинглар, сизларга раҳм қиламан. Сирларингиз махфий қолмайдиган Зот ҳузурида
сирларингизни фош этманглар».



Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади,  лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

@Ummuzaynabummuijodi
4.9K viewsedited  00:45
Ochish/sharhlash