Get Mystery Box with random crypto!

​​#ҳадиси_қудсий. ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ 10.ҲАММАГА ЯХШИЛИК ҚИЛ | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#ҳадиси_қудсий.

ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ

10.ҲАММАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ

«Эй инсонлар!

Аниқки, сизларга Парвардигорингиз томонидан қалбларга шифо бўлиб панд-
насиҳат келди.

Нега фақат сизга яхшилик қилган кишигагина яхшилик қиласиз, сизга
боғланган кишигагина боғланасиз, сизга едирган кишигагина едирасиз, сизни ҳурмат қилган
кишинигина ҳурмат қиласиз?!

Бировнинг яна бировдан афзал жойи йўқ.

Балки мўминлар
шундай кишиларки, Аллоҳ ва расулига иймон келтирадилар, ёмонлик қилган кишига яхшилик
қиладилар, алоқани узган киши билан алоқани тиклайдилар, маҳрум қилган кишини авф
этадилар, хиёнат қилган кишига ишонадилар, хўрлаганни ҳурмат қилишади, аразлаган киши
билан сўзлашишади.

Албатта Мен сизлардан хабардор Зотдирман».

Имом Ғаззолий таснифи.


Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


INSTA | FACEBOOK | @Ummuzaynabummuijodi