Kanal manzili:
Toifalar:
Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
14.04K
Kanalning ta’rifi
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
Мурожаат: @UmmuZummu_bot
Китоб буюртма: @Kitob_savdo_bot
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
1
1 stars
2
Oxirgi xabar 11
2023-04-29 12:21:54
Эътибор қилган бўлсангизлар тепадан китоб савдо эълонини олиб қўйдик. Бундан келиб чиқади-ки, ҳозир бизда ҳеч қандай китоб сотилмаяпти.
4.3K views09:21
2023-04-29 12:21:07
Assalomu alaykum Aziza opajon sogʻligiz yaxshimi .Bolajonlariz yaxshimi.Kitobimni menam rasmga olib tashalgim kelgandi ,maqtanib inshaalloh niyatimga yetdim ol kamera biroz oldiga qaraganda xiraroq ekanda
@Kitob_savdo_bot
4.5K views09:21
2023-04-29 05:41:08
"
Қисқа сатрларда" каналимизга Имом Ғаззолийнинг "Қирқ ҳадиси қудсий" асарларининг пдф форматда юкладик.
Линк...
https://t.me/qisqa_satrlarda_Ummu_Zaynab
5.2K viewsedited 02:41
2023-04-29 05:37:22
#олимлардан
МАЪНАВИЯТНИ ТАРҒИБ ЭТУВЧИ КИТОБ
Ҳадисларнинг Ҳадиси кудсий деб номланувчи тури мартаба жиҳатдан Қуръони карим билан
Ҳадиси набавий ўртасида туради.
"Ҳадиси Раббоний", "Илоҳий ҳадислар" истилоҳлари билан
ҳам юритилади.
Бу ҳадислар "Аллоҳ айтди", "Пайғамбаримиз (с.а.в.) Аллоҳ таборак ва
таолодан хабар беришларича" сингари иборалар билан бошланади.
Ушбу ҳадисларни ҳам тўплаб ўқувчиларга етказиш маълум анъанага эга.
Хусусан, машҳур
ислом олимлари ўз асарларида қудсий ҳадислардан кўплаб намуналар келтиришган.
"Ҳужжатул ислом" номи билан дунёга машҳур Имом Ғаззолий тасниф этган мазкур "Қирк
ҳадиси қудсий" китобида ҳам - умр мазмуни, сабр-қаноат, хушмуомалалик, аҳдга вафо, меҳр-
шафқат каби фазилатларнинг инсоннинг ҳам дунё ҳам охират ҳаётидаги фойдалари, бир сўз
билан айтганда стук маънавиятли комил инсон бўлишнинг йўл-йўриқлари ҳақидаги илоҳий
ҳадислар ўрин олган.
Китобда инсондаги маънавий хасталикларга малҳам бўладиган ўринлар талайгина.
Биргина
мисол:
"Агар қалбингда ғашлик, баданингда беморлик, ризқингда маҳрумлик, молингда камчилик
топсанг, демак, билгинки, сен бефойда нарсани (кўп) гапирибсан".
Комил инсон, юксак маънавият масалалари долзарб аҳамият касб этаётган бугунги кунда
мазкур мўъжаз рисола ўқувчиларимизга яхши ёрдамчи бўлади.
@Ummuzaynabummuijodi
5.1K views02:37
2023-04-29 05:28:40
#ҳадиси_қудсий
Қирқ ҳадиси Қудсий
20.ОДОБДАН ЮКСАК МУҲАББАТ ЙЎҚ
«Эй инсонлар!
Тадбирдек ҳаёт йўқ.
Азият етказишдан тийилишдек тақво йўқ.
Одобдан
юксак муҳаббат йўқ.
Тавбадек шафоат қилувчи йўқ.
Илмдек ибодат йўқ.
Аллоҳдан қўрқишдек
салоту саловот йўқ.
Сабр каби ғалаба, тавфиқ каби саодат йўқ.
Ақлдан чиройлироқ зийнат,
ҳилмдан меҳрибонроқ ҳамроҳ йўқ.
Эй Одам фарзанди!
Ибодатимга машғул бўл, қалбингни бойликдан тўлдираман, ризқингга
барака бераман, роҳатни жисмингга жойлайман.
Мени зикр қилишдан ғофил бўлма!
Ғафлатда
қолсанг, қалбингни қашшоқликка, баданингни чарчоғу машаққатга, кўкрагингни ғамга
тўлдираман.
Агар умрингдан қолганини кўрганингда бундан буён орзу-ҳавас қилмаган
бўлардинг.
Эй Одам фарзанди! Мен ато этган тинчлигу саломатлик туфайли тоатимга тоқатли бўлдинг.
Тавфиғим туфайли фарзларимни адо қилдинг.
Берган ризқим билан Менга итоатсизлик
қилишга куч топдинг.
Хоҳишим туфайли хоҳлаган нарсангни хоҳладинг.
Иродам туфайли
нафсинг нени истаса, истадинг. Неъматим туфайли турдинг, ўтирдинг, қайтдинг.
Ҳимоятим
билан кунни боттириб, тонгни оттирдинг.
Фазлим билан маишат кечириб, неъматим билан
тўкис яшадинг.
Офиятим билан безандинг.
Кейин Мени унутиб, ўзгани зикр қилдинг. Нега
ҳаққимни ва шукримни адо қилмаяпсан?!»Имом Ғаззолий таснифи
Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.
Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
@Ummuzaynabummuijodi
5.0K viewsedited 02:28
2023-04-29 05:28:40
#ҳадиси_қудсий
Қирқ ҳадиси Қудсий
19. УМРИНГ ЗИЁДА БЎЛГАЙ
«Эй Одам фарзанди! Сабр қилиб, тавозеъли бўл, Ўзим сени баланд қиламан.
Менга шукр
қил, Ўзим сени сероб қиламан.
Менга истиғфор айт, Ўзим гуноҳларингни кечираман.
Агар
Менга дуо қилсанг, ижобат этаман. Менга тавба қил, қабул этаман. Мендан сўра, ато қиламан.
Садақа улаш, ризқингни баракали қилиб қўяман.
Қариндошлар билан алоқани узмагин,
умрингни зиёда қиламан.
Давомли сиҳат билан Мендан офиятни талаб қил.
Тинчлик
танҳоликдадир. Ихлос рағбатдадир. Тавбада Аллоҳга тақво бор. Бойлик қаноатдадир.
Эй Одам фарзанди! Қорнинг тўқ бўлатуриб, ибодатга қандай хоҳишинг бўлиши мумкин?!
Мол-дунёга меҳринг бўлатуриб, қанақасига Аллоҳнинг муҳаббатини тамаъ қилишинг мумкин?!
Қашшоқликдан қўрқиб, яна қандай Аллоҳнинг қўрқинчини орзу қиласан?!
Дунёга ҳирс
бўлатуриб, қанақасига тақвони тамаъ қиласан?!
Мискинларсиз Аллоҳнинг розилигига қандай
етишинг мумкин?!
Бахиллик билан Аллоҳнинг ризолигини қандай топишинг мумкин?!
Дунёга
муҳаббат ва мақтову олқишлар бўлатуриб, қанақасига жаннатни орзу қилишинг мумкин?!
Озгина илм билан қандай қилиб саодатни исташинг мумкин?!»Имом Ғаззолий таснифи
Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.
Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
@Ummuzaynabummuijodi
5.0K viewsedited 02:28
2023-04-29 05:28:40
#шеърият
Ҳувиллаб қолмайди сенсиз бу олам,
Дўстларинг зор эмас билганингчалик.
Ўлсам не бўлгай деб сира тортма ғам,
Кетганинг хабари келганингчалик.
Ҳар инсон зотига зарурман дема,
Кимгадир тупроқсан, кимгадир олмос.
Худо сақласин-у, гоҳи-гоҳида
Ҳатто ўзингга ҳам керагинг қолмас.
Ўткирбек Муҳаммадсобир.
@Ummuzaynabummuijodi
5.1K views02:28
2023-04-29 03:17:49
#хайрли_тонг.
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Шанба тонги сизга хайрли ва барокатли келсин!
Бугуннинг сахифасини ҳам Аллоҳнинг етказганига шукр қилиб очмоқдамиз!
Чиройли амалларга тўлиши керак бўлган янги кун сизга пешвоз чиқмоқда!
Уни чиройли ниятлар ила кутиб олинг!
Ummu Zaynab Ummu
@Ummuzaynabummuijodi
7.0K views00:17
2023-04-28 19:16:21
#туннома.
Аллоҳ таоло ҳордиқ учун яратиб қўйган тунга етдик.
Илоҳим ҳар бандани xотиржамликда, шукрга тўла қалб билан тонгга етказсин!
Осуда тун тилаймиз, Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг!@Ummuzaynabummuijodi
6.7K viewsedited 16:16
2023-04-28 17:26:49
#асардан
Севарахон деган қизимиз мана бу лавҳани кўриб "Йўл бўлсин" асаридаги бўз бўяш саҳнамизни эслабдилар. Бошқаларда ҳам тушунча бўлиши учун жойладик
@Ummuzaynabummuijodi
6.4K views14:26