Get Mystery Box with random crypto!

​​#ҳадиси_қудсий ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ 11.ОХИРАТНИ УНУТМАНГ « | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#ҳадиси_қудсий

ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ

11.ОХИРАТНИ УНУТМАНГ

«Эй инсонлар!

Бу дунё-ҳовлиси йўқлар учун ҳовлидир, моли йўқлар учун молдир.

Мол-
дунёни ақли йўқлар йиғади.

Фаҳми йўқлар эса мол-дунёга хурсанд бўлади.

Таваккали йўқлар
унга ҳирс қўяди.

Маърифати йўқлар эса дунё истакларини талаб қилади.

Ким йўқ бўлувчи
неъмат, узуқ-юлуқ ҳаётни хоҳласа, ўз нафсига зулм этиб, Роббисига исён қилибди.

Яна
охиратни унутиб, дунёсига алданибди.

"Гуноҳнинг очиғини ҳам, махфийсини тарк
қилингиз!"

Албатта гуноҳ қилувчи кимсалар ўзлари қилиб ўтган гуноҳларига жазо
олажаклар» (Анъом, 120).

Эй Одам фарзанди!

Менинг риоямни қилинг, Мен билан тижорат қилинг, Мен билан
муомала қилинглар, фойдаларингиз нақд, дарҳол хазинамга жўнатаверинглар.

Чунки
ҳузуримда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳамда инсон қалби ҳис қилмаган нарсалар бордир.

Хазина тугаб ҳам, камайиб ҳам қолмайди.

Мен саховат ва улуғлик эгаси бўлган Зотман».

Имом Ғаззолий таснифи


Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


INSTA | FACEBOOK | @Ummuzaynabummuijodi