Get Mystery Box with random crypto!

​​#ҳадиси_қудсий ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ 8. ТАВБАГА ШОШИЛ «Эй Од | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#ҳадиси_қудсий

ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ

8. ТАВБАГА ШОШИЛ

«Эй Одам фарзанди! Мен сизларни бефойда ва беҳудага яратганим йўқ. Мен ғофил
эмасман, (ҳолингиздан) хабардорман.

Менинг розилигим учун ёқтирмаётган нарсангизга ҳам
сабр қил(ишни ўрган)магунча ҳузуримдаги нарса (жаннат)га эришолмайсиз.

Тоатимга сабр
қилишингиз маъсиятимга сабр қилишдан, гуноҳни тарк қилишингиз дўзах оловидан (қўрқиб)
Мендан узр сўрашингиздан, дунё азоби охират азобидан енгилроқдир.

Эй Одам фарзанди! Барчангиз адашгансиз. Фақат Мен ҳидоят қилганларгина ундай эмас.

Барчангиз ёмонлик қилувчисиз, фақат Мен (ёмонликдан) сақлаганларгина ундай эмас.

Менга
тавба қилинглар, сизларга раҳм қиламан. Сирларингиз махфий қолмайдиган Зот ҳузурида
сирларингизни фош этманглар».



Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади,  лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

@Ummuzaynabummuijodi