Get Mystery Box with random crypto!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali U
Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
Kanal manzili: @ummuzaynabummuijodi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.04K
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
Мурожаат: @UmmuZummu_bot
Китоб буюртма: @Kitob_savdo_bot

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 13

2023-04-26 03:12:50 ​​#ҳадиси_қудсий.

ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ

7.АМАЛИНГНИ ХОЛИС ҚИЛ

«Эй Одам фарзанди!

Эй динор ва дирҳамнинг қуллари!

Мен динор ва дирҳамни улар орқали
(берган) ризқимни ейишингиз, улар орқали (берган) кийимимни кийишингиз, Менга тасбеҳ
айтиб, Мени улуғлашингиз учун яратдим.

Кейин сизлар Китобимни олдингизлар ва уни орқага
отдингиз.

Динору дирҳамларни олдингизлар ва уларни бошингизга кўтардингиз.

Уйларингизни
баланд этиб, Менинг уйимни пасайтирдингиз.

Сизлар на яхши, на озодсиз, балки дунёнинг
қулисиз.

Сизларга ўхшаганларнинг жамланиши бамисоли таши суваб қўйилган қабрларга
ўхшайди.

Бу қабрлар ташқарисидан чиройли кўринса-да, ичи хунукдир.

Сизлар ҳам ширин
тилларингиз, чиройли феълларингиз билан одамларга яхши бўлиб кўринасизлар-у, (аслида)
тош қалбларингиз ва расво аҳволингиз билан (улардан) узоқлашасиз.

Эй Одам фарзанди! Амалингни холис қил ва (ҳожатингни фақат) Мендан сўра.

Чунки Мен
сенга сўровчилар сўраганидан ҳам кўпроғини бераман».

Имом Ғаззолий таснифи.


Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

@Ummuzaynabummuijodi
5.3K views00:12
Ochish/sharhlash
2023-04-26 02:54:46
​​#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Омонмисиз- яхшилар?

Тинчлик-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, тавбаларимизни қабул қилсин.

Кун Ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.

@Ummuzaynabummuijodi
7.9K views23:54
Ochish/sharhlash
2023-04-25 17:39:11 "Жинлар базми ёхуд катта ўйин" Абдулҳамид Исмоил.

Асар линки

https://t.me/qisqa_satrlarda_Ummu_Zaynab/556
6.2K views14:39
Ochish/sharhlash
2023-04-25 17:32:59 #сўраган_эдингиз.

Maqsuda:

Assalomu alaykum. Aziza opa ijodlar bilan charchamayapsizmi?" Jinlar bazmi" dagi " maqto" so‘zi nima degan ma‘noni bildiradi?. O‘zim qidirib topolmadim. Vaqtingiz olishim mumkinligini bilaman. Uzr. Lekin ma‘nosiga juda qiziqdim- da.

Жавоб:

Агар одам эътиқодга қарши бориб ўзига она мақомидаги аёлга уйланиб ундан фарзанд кўрса, кўрган фарзанди "мақто" деб аталган. Маъноси "динни қулатадиган, зое қиладиган" Мадалихон (Муҳаммад Али-Нодирбегимни тўнғич ўғли) отасини хотини бўлиб икки йил яшаган аёлга уйланади ва ундан иккита фарзанд кўради. Одамлар ўша фарзандларни "мақто" деб аташган. "Ҳароми","валади зино" дан ҳам оғирроқ сўз.

@Ummuzaynabummuijodi
6.1K viewsedited  14:32
Ochish/sharhlash
2023-04-25 16:43:52 ​​#ҳадиси_қудсий.

ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ

6. ЯРАТИЛИШ МАЗМУНИ

«Эй Одам фарзанди!

Сизларни аввал оз бўлиб, кейин кўпайтириш учун халқ қилмадим.

Қўрқинчда Менга ҳамроҳ бўлиш учун ё ожиз бўлиб қолганимда ёрдам сўраш учун ёки манфаат
ҳосил қилиш учун ёхуд зарарни даф этиш учун сизларни яратганим йўқ.

Балки узоқ вақт Менга
ибодат қилиб, кўп шукр келтириб, эртаю кеч Менга тасбеҳ айтишингиз учун сизларни яратдим.

Эй Одам фарзанди!

Агар сизларнинг аввалгию охиргиларингиз, жинлару инсларингиз,
кичиклару катталарингиз, ҳурлару қулларингиз Менга тоат қилишга жам бўлишса, мулкимдан
зарра миқдорича ҳам кўпайиб қолмайди.

Ким жидду жаҳд қилса, ўзи учун қилади.

Аллоҳ эса
бутун оламлардан беҳожат Зотдир.

Эй Одам фарзанди!

Озор берганингдек сенга ҳам озор берилади. Амал қилганингга ярашаси
берилади».

Имом Ғаззолий таснифи.


Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

@Ummuzaynabummuijodi
6.2K views13:43
Ochish/sharhlash
2023-04-25 16:42:02 ​​#ҳадиси_қудсий.

ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ.

5. ТИЛИНГ БИЛАН ДИЛИНГ БИР БЎЛСИН

«Эй Одам фарзанди!

Тавбаси нуқсонли, орзу-ҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма.

Охиратни амалсиз умид қиладиганлардан бўлма.

Обидларнинг гапини гапириб,
мунофиқларнинг амалини қилувчилардан бўлма.

Агар берса, қаноат этмайдиган, бермаса, сабр
қилмайдиганлардан бўлма.

Яхшиликка буюриб, ўзи уни қилмайдиган, ёмонликдан қайтариб,
ўзи ундан қайтмайдиганлар жумласидан бўлма.

Солиҳларни яхши кўриб, ўзи солиҳ бўл-
майдиган, мунофиқларни ёмон кўриб, ўзи мунофиқ бўладиганлар жумласидан бўлма.

Бажара
олмайдиган нарсасини гапирувчи, буюрилмаган нарсани бажарувчи, вафодорликни талаб этиб,
ўзи вафо қилолмайдиган кишилар жумласидан бўлма.

Эй Одам фарзанди!

Бирор янги кун йўқки, Ер сенга ўзининг тилида:

«Эй Бани Одам,
устимда юрасан, кейин қўйнимда ғамга кўмиласан, устимда нафсинг тусаганини ейсан,
қўйнимда қуртларга ем бўласан», демаса.

(Бирор кун йўқки, Ер сенга ўз тилида:) «Эй Бани
Одам! Мен қўрқинч уйиман, сен сўроқ қилинадиган уйман, кимсасиз уйман, зулмат уйиман,
илонлару чаёнлар уйиман, бас, мени хароб қилавермасдан обод этмайсанми?» демаса».

Имом Ғаззолий таснифи


Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

@Ummuzaynabummuijodi
6.2K views13:42
Ochish/sharhlash
2023-04-25 11:36:12
#гўзаллик.

@Ummuzaynabummuijodi
6.4K views08:36
Ochish/sharhlash
2023-04-23 03:37:50
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Янги тонг муборак бўлсин азизлар!

Юртимиз тинч бўлсин, осмонимиз мусаффо, ҳар ким ўз юмушини бажариб, хайрли амалларга камарбаста бўлиб, роҳат-фароғатда умргузаронлик қилаверсин!

Илоҳим...

@Ummuzaynabummuijodi.
3.8K views00:37
Ochish/sharhlash
2023-04-22 14:25:21 #нимадир.

Ман анчадан бери сувга фильтр қўйдиришни ўйлаб юрибман. Уч тўрт миллионни бошини ейди аммо қўйдириш керак.

Умуман истеъмол қилаётган сувимиз ҳақида жиддий ўйлаб кўришимиз керак. Имконингиз етса сувга фильтр ўрнатинг, у қанчалик тозалаб истеъмолга яроқли қилиб беради буни билмадим. Аммо ўрнатганлар фойдаси бўлаётганини айтишяпти.

Агар бунақа пулга фильтр ўрнатишга имкониятингиз етмаса каналга "тирик сув" деб қидирув беринг. Бир қанча постлар чиқиб келади. Ўқиб нимадир тушунчага эга бўласиз.

@Ummuzaynabummuijodi
2.2K viewsedited  11:25
Ochish/sharhlash
2023-04-22 14:00:02 ​​#нимадир.

Оёғи чиройлими ёки шохи…

Бир оҳу сув ичиш учун булоқнинг оғзига борди. Сувда ўз аксини кўрган оҳу ингичка оёқларидан хафа бўлди ва уялди, аммо шу онда узун сувдаги аксида жимжимадор шохларига кўзи тушиб кўзи қувнади ва ғурурланди.

Шу вақт бир гуруҳ овчилар келиб қолди, ўлим хавфини сезган кийик ўтлоққа қараб қочди, чаққон оёқлари сабаб у овчилардан қутулиб қолди.
Оҳу айланиб-айланиб ўрмонга дуч келди ва ўрмон ичига кирди, кутилмаганда тиқилинч ўсган дарахтлар орасига шохи қисилиб, табиий тузоққа тушиб қолди.
Кўп ўтмай уни ўрмончи ушлаб олди ва оёқларини боғлаб сўйиш учун кулбасига олиб кетди.

Қўлга тушган оҳу, ўз-ўзига деди: “Мени душмандан қутқарган оёқларимдан уялгандим, хафа бўлгандим, лекин кўзимни қувонтирган, мен фахрланган шохларим мени тузоққа туширди...”

Эҳтимол, баъзида биз шикоят қиладиган ва ношукрлик қиладиган нарсалар кўтарилишимиз зинапояси бўлар.
Биз мағрурланадиган нарсаларимиз эса бизнинг қулашимизга сабабчидир...

Интернетдан.

@Ummuzaynabummuijodi
2.8K views11:00
Ochish/sharhlash