Get Mystery Box with random crypto!

​​#ҳадиси_қудсий ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ 12.АҲДГА ВАФО ҚИЛИНГ « | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#ҳадиси_қудсий

ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ

12.АҲДГА ВАФО ҚИЛИНГ

«Эй Одам фарзанди!

Сизларга инъом қилган неъматимни эсланг ва Менга берган
аҳдингизга вафо қилинг.

Шунда Мен ҳам Ўз аҳдимга вафо қиламан.

Мендангина қўрқинглар.

Йўлбошловчисиз тўғри йўлга тушиб бўлмаганидек, жаннатга ҳам амалсиз йўл йўқдир.

Шунингдек, мол машаққатсиз йиғилмайди.

Худди шундай ибодатимга ҳам сабр
қилсангизларгина, жаннатга кирасизлар.

Аллоҳга нафл ибодатлар билан яқинлашинг.

Менинг
розилигимни ўзларингиз орангиздаги мискинлар розилигидан изланг.

Уламолар мажлиси
орқали раҳматимга рағбатли бўлинг.

Чунки раҳматим бир лаҳза ҳам улардан ажралмайди.

Аллоҳ таоло: «Эй Мусо! Айтаётганларимни эшит.

Ҳаққи ростки, ким мискинга такаббурлик
қилса, Қиёмат кунида уни (зарра ёки майда чумоли) суратида тирилтираман.

Кимки мискинга
тавозеъли бўлса, дунё ва охиратда у(нинг даражаси)ни кўтараман.

Кимки мискинни
обрўсизлантириш учун сирини ёйса, Қиёмат кунида уни сири пардаланмаган ҳолда
тирилтираман.

Кимки қашшоқни хорласа, бас, у Мени жангга чорлабди.

Ким Менга иймон
келтирса, дунё ва охиратда фаришталар у билан қўл бериб сўрашади», деди».

Имом Ғаззолий таснифи.


Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


INSTA | FACEBOOK | @Ummuzaynabummuijodi