Get Mystery Box with random crypto!

#нимадир Доим шунақа лавҳаларни кўрсам саргузаштталаб денгиз | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

#нимадир

Доим шунақа лавҳаларни кўрсам саргузаштталаб денгизчилар ҳақида ўйлайман.

Ойлаб қуруқликни кўрмай сузишган, уммон қутуриб кўпинча уларни номаълум тарафларга олиб кетган, қутб юлдузига қараб яна йўлни топишган, юлдузлар ҳаритасини ёд олишган ва мана шунақа даҳшатли уммонда узоқ сузиб янги-янги қитъаларни кашф этишган.

Уйида жим ўтиришса бўларди-ку, тўғрими? Жим ўтиришмаган...

Баъзан шу нарсаларни хаёлга келтирсам, одамзод чиндан ҳам тиниб-тинчимас, машаққатларни кўриб туриб ҳам йўлидан қайтмас, дунёни ўрганишга иштиёқли ва чиндан-да Аллоҳнинг ердаги ҳалифаси эканлигига ишонаман ва иймон келтираман.

Оламзод қанчалар жасоратли!

@Ummuzaynabummuijodi