Get Mystery Box with random crypto!

Мисли кўрилмаган қашшоқлик ва кибрли ҳашамат орасидаги Тошкент | bakiroo

Мисли кўрилмаган қашшоқлик ва кибрли ҳашамат орасидаги Тошкент

Ойига 440 минг, ундан ҳам камроқ, ҳатто бир тийин даромад топмай яшаётган тошкентликлар:

"Холодилникни очиб қаранг, бир дона тухум йўқ. Нондан қарзимиз кўпайиб кетавермасин деб, қозонда нон ёпяпмиз. Болаларга сут-қатиқ олиш эсимиздан ҳам чиқиб кетган. Пул бўлиб қолса, югуриб бориб, товуқнинг ошқозонини олиб келамиз — шу бизга байрам, ‘гўшт едик’, деб хурсанд бўламиз. Гўштнинг ўзини меҳмонга борганда еймиз".

"Кўп нарса етишмайди. Лекин энди уй учун ҳам, ўзим учун ҳам ҳеч нарса керак эмас — яқинда ўламан. Кўмишга ҳеч вақо йўқ, нимада кўмишади? Ана шунга қайғураман. Кўмишга ҳеч нарса йўқ".

515 минг сўмлик тилла суви юритилган сув ичаётган тошкентликлар.