Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Афғонистонга 5 центдан электр сотади Қўшни давлатн | bakiroo

Ўзбекистон Афғонистонга 5 центдан электр сотади

Қўшни давлатнинг миллий оператори Da Afghanistan Breshna Sherkat ва "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ўртасида имзоланган битимга мувофиқ Ўзбекистон қўшниларга 2022 йилда 2 млрд. квт.соат электр энергияси сотади.

Битимнинг қиймати 100 миллион доллар. Демак, 1 квт. соат энергиянинг қиймати 5 центга тенг бўлади.

Тўлов шакли, усули ва муддатлари ҳақида ҳеч қандай қўшимча маълумот берилмаган.

Афғонистон толиблар тарафидан эгалланганидан кейин тўловларни тўхтатганига қарамай, Ўзбекистон электр етказишда давом этаётган ягона мамлакат бўлиб қолмоқда.