Get Mystery Box with random crypto!

Туркия гиперинфляция даврига қайтди Эрдоган Туркияни бундан | bakiroo

Туркия гиперинфляция даврига қайтди

Эрдоган Туркияни бундан 18 йил аввал гиперинфляцион иқтисодиёт тарзида қабул қилиб олганди. Катта эҳтимол у Туркияни яна шундай абгор ҳолатда топширади ёки йигирмата энг йирик иқтисодиёт рўйхатидан узил-кесил ўчиради.

2021 йил якунларига кўра Туркияда йиллик инфляция 36,08%ни ташкил этгани эълон қилинди. Бу энг ёмон прогнозлардан ҳам ёмонроқ кўрсаткич. Озиқ-овқат инфляцияси оз эмас, кўп эмас 44%дан иборат бўлди. Декабрь ойининг ўзида нархлар 13,58%га ошган.

Агар иқтисодий ва монетар сиёсат тубдан ўзгармаса, Эрдоган ҳокимиятда қолар экан, тубдан ўзгармаслиги аниқ, йиллик инфляция февралда 40%, март ойида 50%га етиши кутилмоқда.