Get Mystery Box with random crypto!

Беш йиллик (шу жумладан 2022 йил) режалари: Ижтимоий соҳа 'Та | bakiroo

Беш йиллик (шу жумладан 2022 йил) режалари: Ижтимоий соҳа

"Тараққиёт стратегияси"да акс этган навбатдаги бешйиллик режалари билан таништиришда давом этамиз. Бугун навбат социалка - ижтимоий соҳага:

2022 йил 1 апрелдан бошлаб Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 1-4 синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади (сайловолди ваъдаси).

2022 йил 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади (сайловолди ваъдаси).

2022 йилда ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақлари қўшимча оширилади:
олий тоифали ўқитувчилар учун – камида 15 фоизга;
биринчи тоифали ўқитувчилар ҳамда олий ва биринчи тоифадаги шифокорлар учун – камида 10 фоизга;
иккинчи тоифали ўқитувчи ва шифокорлар учун – камида 5 фоизга.

2022 йилда 141 мингта, 2026 йилгача 1,2 миллион янги ўқув ўринлари яратилиши мўлжалланмоқда (ҳозирда ўқувчи ўрни етишмовчилиги 1 222 мингтани ташкил этади, 2026 йилда прогнозларга кўра 1,8 миллиондан ошади).

2022/2023 йилларда 6 ёшли болаларни мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш даражасини 90 фоизга, 2024/2025 ўқув йили якунига қадар 100 фоизга етказиш (мактабларда ўқувчи ўрни етишмовчилиги муҳитида нулевой синфлар қандай ташкил этилади, номаълум).

Ўқитувчилар ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш
(2020 йилдан буён берилаётган ва сайловолди ваъдаси).

Шифокорлар ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш (сайловолди ваъдаси).

2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача ошириш (пенсия ислоҳоти, хусусан, жамғариб бориладагиан пенсия тизимига ўтиш 5 йиллик режада йўқ, пенсия бюджет тизимининг бўлаги ўлароқ қолаверади).

2023 йил 1 январдан бошлаб аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга ошириш (бюджет соҳасида ишламайдиган аёлларга декрет пулини бюджетдан тўлаш ҳалиям режа йўқ).