Get Mystery Box with random crypto!

Эрдоганнинг туркияликларга янги йил 'совғаси' 1 январдан бошл | bakiroo

Эрдоганнинг туркияликларга янги йил "совғаси"

1 январдан бошлаб Туркияда электр энергияси ва газ тарифлари кескин оширилди.

Маълумот учун, аҳоли учун тарифлар 50%га (1 квт.соат 1,37 лира, ёки деярли 10 цент), бизнес учун тарифлар эса 125 фоизга (2,06 лира ёки деярли 15 цент) юқорилаган. Бу тарифларнинг охирги бир йилда биринчи марта оширилиши эмас. 2021 йил июлдан ҳам тарифлар 15%га юқорилаганди.

Туркияда электр тарифларининг ошиши лиранинг долларга нисбатан қувватини йўқотиши линиясини такрорлайди. Хусусан, 2018 йилдан буён электр тарифлари ўртача 3,5 баробарга оширилган.

Янги йилдан бошлаб газ тарифлари ҳам қимматлаган. Хусусан, чакана истеъмолчилар учун тарифлар 50%га оширилган бўлса, бизнес газ учун энди 25% қимматроқ тўлайди.