Get Mystery Box with random crypto!

​Янги бешйиллик ва 2022 йил режалари. Энергетика 2022 йил эне | bakiroo

Янги бешйиллик ва 2022 йил режалари. Энергетика

2022 йил энергетика соҳаси учун ҳал қилувчи йил бўлади.

Соҳада нархларни эркинлаштириш муваффақияти кейинги йиллардаги ислоҳотлар муваффақиятини таъминлайди ёки аксинча - узил-кесил бизни яна ўнйилларга турғунлик ҳолатига қайтаради.

Шундай қилиб:

2022 йилда Энергия ресурслари ва табиий газ бозорларини эркинлаштириши кўзда тутилмоқда.

Электр энергияси ва табиий газнинг рақобатли бозорини тартибга солувчи мустақил орган - регулятор ташкил этилади.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖдан электр энергиясини “ягона харид қилувчи” функциясини ажратилади ва ягона харид қилувчи функциясини бажарувчи компания ташкил этилади.

Эҳтиёжманд аҳоли учун энергия ресурсларини ижтимоий истеъмол нормалари яратилади.

Энергия ресурслари истеъмолчилари бўйича табақалашган тарифлар жорий этилади.

2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улуши 25 фоизга етказилади.

2026 йилгача 8та шамол, 10та қуёш элнктр станциялари қурилади.

Яқин 5 йилда 15 та янги гидро электр станциялар бунёд этилади (Албатта "дўст" Сангиновни давлат буюртмаси билан тинимсиз таъминлаш керак, лекин тобора кучайиб бораётган сув танқислиги фонида бу қанчалар ўзини оқлайди, ўта саволли).

Қувонарлиси, эҳтимолий шимолий агрессор қўлидаги бомбага айланиши мумкин бўлган АЭС ҳақида лойиҳада гап йўқ. Бизга АЭС, айниқса эҳтимолий агрессор қўлидаги АЭС керак эмас.

Сув хўжалиги объектларида электр энергияси истеъмолини 7,3 млрд.кВт. соатдан 6,9 млрд.кВт. соатгача камайтириш режаланмоқда (Ўзбекистон сув хўжалигида энг кўп энергия ишлатадиган мамлакатлардан бири).

Янги таҳрирдаги “Электр энергетикаси тўғрисида”ги, “Табиий газ тўғрисида”ги, “Бозор қонун-қоидалари тўғрисида”ги қонунлар, Магистрал электр тармоқлари кодекси қабул қилинади.