Get Mystery Box with random crypto!

ҚАЛБИМНИНГ ЯГОНА СИРИ Хонамга кирдим-у, ўзимни ўринга ташлади | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

ҚАЛБИМНИНГ ЯГОНА СИРИ

Хонамга кирдим-у, ўзимни ўринга ташладим. Хаёлимда Наргизанинг чеҳраси гавдаланарди. Сутга чайиб олингандек оппоқ юз, оҳу кўзлар, камон қошлар... Очиғи, бир куни мен ҳам муҳаббат дардига мубтало бўлиб, тунлари ухламай чиқаман, деб ўйламасдим. Шу тобда унга телефон қилиш истаги туғилди. Уйнинг рақамларини тердим. У томонидан гўшак кўтарилди.
– Алло... – индамадим. – Алло, гапиринг... – гўшак жойига қўйилди. Яна тердим. Яна шу ҳолат такрорланди. Негадир унга гапиришга қийналдим.
– Кеча кимдир қўнғироқ қилиб, гапирмади, – деди Наргиза эрталаб кўришганда.
– Ким бўлди экан-а? – сохта хайратландим мен.
– Билмадим... очиғини айтсам мен чўчидим.
– Нега? – у менга бир қаради-да, сўнг очиқ деразадан ташқарига қаради.
– Мени излашлари мумкин. Шунинг учун қўрқаман. – тўсатдан йиғлаб юборди. – Жамшид ака, сизга ҳақиқатни айтмоқчи бўляпман-у, аммо мени нотўғри тушунишингиздан чўчияпман. Мен ўша куни сизга фоҳишахонадан қочганимни айтгандим. Ҳайрон бўлдингиз-у, аммо ҳеч нарса сўрамадингиз. Шунинг учун сизга ишондим. Менга ёмонлик қилмаслигингизни билиб, уйингизда қолишга ўзимни рози қилдим. Биламан, мени қандай қилиб ўша ифлос ерга бориб қолганим билан кизиқяпсиз... айтаман, ҳаммасини айтаман. Кимгадир юрагимни очишим керак. Тўлиб кетдим... – унинг йиғлаб туришига юрагим бардош бермади. Аста ўрнимдан туриб, елкасидан тутдим.
– Наргиза, мен сизни ҳар қандай шароитда ҳам тўғри тушунаман, – дедим.
– Жамшид ака, мен болалар уйида катта бўлдим, – деди чуқур хўрсиниб. – Отамни ҳам, онамни ҳам танимайман. Улар ким бўлишган, нега мени ташлаб кетишган хабарим йўқ. Билганим болалар уйида мени тарбиячилар «Ташландиқсан», деб ҳақорат қилишарди. Демак, онамми, отамми мени ташлаб кетишган. Хуллас, у ерда катта бўлдим. Сўнг вояга етиб, болалар уйидан ҳам кетишга тўғри келди. Тасаввур қилинг, мен ўн етти-ўн саккиз ёшлар атрофидаги ғўр қизалоқман. Фақат болалар уйидаги муҳитдан хабарим бор. Панжарали дарвоза ортида бошқа ҳаёт, яхшилик билан бирга ёвузлик ҳам қарор топган муҳит борлигини билмасдим. Ўзимча эртаклардаги ҳаёт панжара ортида бўлса керак деб хаёл қилардим. Ва ниҳоят ана ўша дарвозанинг эшиклари биз учун очилди. Ўзим билмаган макон томон қадам қўйдим. Аввалига биздан олдин болалар уйини тарк этган бир қиз билан ошхонада ишлай бошладим. У қиз менга меҳрибонлик қилди. Ҳатто бошпана ҳам топиб берди. Лекин бир куни... у ердан мени қандайдир бир аёл ширин сўзлари билан ўз уйига олиб кетди.
– Мен сени фотомодель қиламан. Шундай ҳусни жамолинг билан сассиқ ошхонада сенга юриш ярашмайди, – деб авраб –алдади. Ошхонада ишлаш ўзимнинг ҳам жонимга текканди. Бир йил давомида ҳар куни эркакларнинг еб қўйгудек нигоҳларига бардош бериб, қаҳри қаттиқ хўжайиннинг сўкишларини эшитиб яшашдан безор бўлгандим. Оладиган пулимга гоҳ қорним тўяр, гоҳ тўймас, шундай пайтларда хўрандалардан қолган егуликларни ейишга мажбур бўлишим... Шуниг учун аёлнинг айёр нигоҳларига ҳам эътибор бермадим. Айниқса, у мени уйига олиб бориб, чиройли либослар бергач, ўзимни ҳақиқий фотомоделдек тасаввур қила бошладим. Аёлнинг иккита уйи ёнма-ён эди. Биттасида қизлар туришар, иккинчисида мен ва у яшардик. Жамила опа (аёлнинг исми) қизларнинг ёнига тез-тез чиқиб, уриб-сўкарди. Гарчи ўзим кўрмаган бўлсамда, нариги уйдаги шовқин, гап-сўзлар бемалол бизникига ҳам эшитиларди. Жамила опа менга бирорта иш буюрмас, ҳатто кўчага чиқармасди. Фақат уй юмушларини бажариб турардим. Орадан икки ой ўтди. Бу орада Жамила опа мени икки-уч марта суратга туширди. Тўғрироғи, уйига сураткашларини чақириб, мени ҳар хил аҳволда суратга олдирди.
– Буни Лондонга жўнатамиз, – деди у менга кулиб қараркан. – Агар у ердагиларга ёқсанг ошиғинг олчи, жоним. Сени чақириб олишади. Кейин пичоғинг мой устида бўлади.
– Қаранг, шунчалар ҳам содда бўламанми? Ёнимдаги хонада қиздлар фоҳишалик билан шуғулланишар экан-у, аммо мен билмас эканман.