Get Mystery Box with random crypto!

​​Мана иккинчи концертимни ҳам берамиз. Лекин бу гал қўшиқлари | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​Мана иккинчи концертимни ҳам берамиз. Лекин бу гал қўшиқларим мунгли оҳангда куйланган. Бу сафар Наргизанинг ўрни бўш қолади... Унинг айтганини қилиб «Ёмғирлар» нинг давомини ёздим. Шеърини Наргизанинг ўзи ёзганди... Одам, ўзининг ўлимини олдиндан билиши мумкинми?
Аммо ҳали «Наргиза» деган қўшиқ куйламадим, куйлолмаяпман. Унинг бу дунёда йўқлигига ишонгим келмайди. Ҳар куни ўша қадрдон уйга бораман. У билан бирга тушган суратларни томоша қилиб, ёнимда турганини ҳис қиламан. Лекин ҳаммаси рўё...
Жамшиднинг сўзларини тинглаб, кўзларимга ёш келди. Муҳаббатнинг кучига тан бердим, борлигига шукур қилдим. Жамшид бугун эстрада юлдузи. Ким билсин, балки, якунига етмай тўкилган муҳаббатнинг ўтли хонишлари уни шу даражага кўтаргандир...
ТАМОМ
Саида ҚОРАБОЕВА

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK