Get Mystery Box with random crypto!

ҚАСАМ УРГАН ЭР Кўнгилга яқин аёллар муборак зиёратгоҳга дам о | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

ҚАСАМ УРГАН ЭР

Кўнгилга яқин аёллар муборак зиёратгоҳга дам олиш учун бордик. Соя-салқин жой. Сувларнинг шарқираган овози дилга ором беради. Саткак бува мозорини зиёрат қилиб, тушганимиздан кейин тамадди қилиш учун ҳаммамиз суппага жойлашдик. Аёл бор жойда ўз-ўзидан ким ўзарга суҳбат бошланади.
- Эримга бу йил агар тилла занжир олиб бермасангиз сизга жавоб,-дедим Дилнавоз исмли табиатан мақтончоқ аёл одатдагидек ҳаммани оғзига қаратмоқчи бўлди.
-Ишқилиб боплаб калтакламадиларми?-ҳоҳолаб кулиб, гап қотди кўзларини ката-катта очганча Маҳфуза исмли аёл.
Динавознинг эрини калтакчи эканлигини ҳамма аёллар билсада, у ҳеч қачон сир бой бергиси келмасди.
- Ғиринг десин, уйга қўйиб бўпман...
- Ўҳў...
Аёллар орасида шов-шув кўтарилди. Кимдир “Вой ўлмасам” деб лабини тишлаб, аёлнинг бу қилиғини эрига ҳурматсизлик, деб баҳоласа, бошқа кимдир унга ошкора ҳавас билан боқиб
“ Эрингизни қандай қилиб қўлга олдингиз-а” деб тажрибасини гапириб беришни сўрарди.
-Шу келин ҳам ажойиб-да. Кеча “ Эрим уйга иккита нон ҳам олиб келмайди” деб йиғлаб чиққанди. Эри тилла занжир олиб берармиш. Қон йиғламай чиққан куни ўзи Дилнавой учун катта давлат бўлса керак. Шўрлик аёл… Шуларни орзу қилиб яшаса керакда,- шивирлади ёнимдаги аёл.
-Эй ёлғонни ҳам ямламай ютадиган бўлибсиз, Дилнавоз, - дея уни оиладаги “хукмронлик” ҳақидаги эртагини бўлиб, шартаги Гулёра узиб олди. –Акамни овозини эшитиб лабингизга учиқ тошадию...
-Ишонмасангиз Қуръон урсин...
-Ҳай, тилгинанг кесилмасин. Худо урмасин, нодон. Касри ўзингга урса майлию, болаларингга урмасин...
Орамизда энг каттамиз бўлган Умида опа шундай деди-ю, ички бир алам билан йиғлаб юборди. Ҳамма оғзига толқон солгандай бир лаҳзада жимиб қолди. -Тоҳир акангизни ўлимидан олдин кўрсансиз-а, Дилнавозхон. Шундай алпқомат одам, умрларинингсўнгги кунлари қуриб-қақшаб оламдан кетдилар. Уларни тортган азобларини ҳеч бир душманимга ҳам раво кўрмайман.
Умида опани кўзларидан оқаётган ёш юзларини юварди.
- Раҳматли Тоҳир ака билан ҳаётнинг пасту- баландини бирга кечирдик. Кечалари дўппи тикиб, ўқишларига пул қилиш учун мижжа қоқмай тунни тонгга улаган кунларимни яхши эслайман. “Улар катта одам бўлсалар, болаларимга яхши. Уларга суянч. Таянч бўладилар”, деб ўйлабман. Катта рўзғорни кундузлари бозорга пишириқ пишириб сотиб, кечалари дўппи тикиб тебратардим. Яна рўзғордан қисиб-қимтиб, бегона шаҳарда мустар бўлмасинлар, деб орттирганимни уларни қўлларига тутқазардим.
Ниҳоят эрим ўқишни ҳам битириб олди. Аввал шаҳарда, кейинчалик вилоят ташкилотларидан бирида ишлай бошлади. Раҳбар лавозимига ҳам кўтарилдилар. Бир жиҳатдан улардан нолийдиган томоним йўқ эди. Рўзғоримни тўкис қилиб, кийим-кечакда ҳам бизни бировдан кам қилмасдилар. Бирин- кетин машина, кейин ховли сотиб олдик. Болаларим ҳам вояга етиб, орзу қилганимдек катта ўқишларда ўқий бошлашди.
Умида опа ҳикоясининг шу ерига етганда нафас олиши қийинлашиб, томоғига тиқилган аламни чиқара олмай оғзини маҳкам тўсиб, бир муддат кўз ёш тўкиб олди. Биз эса сўзсиз унга тикилиб ўтирардик. У ўзига келиб олгач, сўзларини давом этди:
- Бир куни катта қизим ғалати гап топиб келди. Курсдош дугонасини уйига борган экан, ўша ерда узоқдан дадасини кўриб қолибди. Дугонаси “Бу одам қўшнимизни эри”, дебди. Қизим уйга қон қақшаб йиғлаб келди. Биз аввалига бу сўзларга ишонмадик. Қандоқ ҳам ишонай? Ахир эримга ўзимга ишонгандай ишонсам. Ўша куни қизимни қатиқ койибман. “ Чолни кўриб бувам дейдиган бўлиб қолибсан” деб.
Эрим ҳеч қачон уйга кеч келганини ёки бирор кун бошқа ерда ёрда ётиб қолганини эслай олмасдим. Шу боис ҳам у менга, болаларимга ҳиёнат қилишига асло ишонмасдим. Қизимни койидиму, ўзимнинг дилим ҳира эди.Қизим ҳадеб мажбур қилавергач, уни кўнгли таскин топсин, деб Нозима билан ўша дугонасининг қўшнисини уйига кириб бордик. Ишонсангиз, у аёл қизимдан ҳатто икки ёш кичик экан. Энди 18 ёшга кирибди. Уйининг тўғрисида не кўз билан кўрайки,аёлни эримнинг елкасига бош қўйиб тушган сурати деворда осилиқ турарди. Исми Ҳолида экан. Уйидаги хориж мебеллари-ю, гиламларни кўриб оғзим очилиб қолди. Унга ҳасадим ҳам келди. Ёмон хўрлигим ҳам келарди. Ахир эримни шу дар