Get Mystery Box with random crypto!

​​ Аёл ўттиз икки ёшда, жуда гўзал, турмуш ўртоғи хам кўркам э | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​ Аёл ўттиз икки ёшда, жуда гўзал, турмуш ўртоғи хам кўркам эркак, денгиз офицери эди. Бир неча ой аввал янглиш ташхис оқибатида операция амалиёти муваффақиятсиз якунланиб, гўзал аёл кўзларидан айрилган, буткул кўрмай қолган эди. Эри операциядан сўнг аччиқ хақиқатни эшитиб ўз-ўзига бир сўз берганди. Кунлар ўтаверарди. Аёл кундан кунга ўзини ёмон хис қилар, жондан ортиқ севгани эрига ўзини ортиқча юк деб ўйларди. Жуфтининг бунчалик сукутда қолгани, забун ахволи эркакни қайғуга соларди. Тўсатдан ёдига рафиқасининг аввалги иши тушди. Ишига қайтишини хохларди. Аммо буни жуфтига қандай айтишни билмасди. Чунки аёл жуда махзун ва тушкун эди. Бутун журъатини тилига тўплаб, оқшом рафиқасига гап очганди, аёл дахшат билан бақирди:- Мен қандай ишлайман, ахир кўрман-ку!Эри унга ёрдам беришини айтди. Хар куни тонгда ўзи ишга олиб бориб қўйишини, кечқурун ишдан олиб қайтишини, яна аввалгидек ишлаб кетишига ишонишини айтди. Эркак аёлини яхши биларди ва у гарчи кўзи ожиз бўлса-да ишини аъло даражада бажара олишини биларди. Аёл умидсизлик билан эрининг таклифини қабул қилди. Чунки уни қаттиқ севарди, сўзи қайтиб, ранжиб қолишини истамасди. Хар куни эрталаб жуфтини ишга ташлаб қўяр, ишдан сўнг ўзи олиб келарди фидоий эр. Кунлар шундай ўтарди. Аввалгидан анча ахволи ўнгланиб, қувноқ бўлиб қолди аёл. Эри эса бундан ортиғини истарди. Ўзига сўз берганди, ваъдасини бажариш учун охиригача харакат қилиши керак эди. Бир оқшом жуфтига:- Энди ишга ўзинг бориб қайтасан,- деди.Аёл шошиб қолди. Асло бундай қилолмаслигини айтди. Эри гапида қатъий турганди, яна уни ранжитишни истамади. Буни ўзи хам астойдил хохлаб турган бўлса-да, бундай қила олишига ишонмасди. Аммо журъатини тўплади. Энди эрталаблари аёл автобус бекатига ўзи борар, автобусга чиқар ва автобусдан тушиб ишига бора оларди. Кунлар кунларни қувалаб ўтар, хеч муаммо йўқ эди. Бир куни автобусга чиқаётганида хайдовчи:- Сизга хавасим келади, хонимафанди,- деди.Аёл бу гап ўзигами бошқагами айтилганини англамай, секингина “Нега?” дея сўраганди, хайдовчи:- Чунки хар куни эрталаб ортингиздан бир офицер кийимидаги ёш эркак автобусга чиқади ва йўл бўйи сизга мухаббат тўла нигохлари билан термулганча келади. Автобусдан тушганингиздан сўнг яшил чироқ ёнганида йўлдан нарига ўтишингизни кузатиб туради ва сиз бинога кириб кетганингиздан кейин ортингиздан хавода бўсалар юбориб, адоқсиз севги билан қўлларини силкиб қолади,- деди. Аёлнинг кўнгил кўзи ёришиб, чехраси аввалгидан-да гўзаллашиб кетди...
Турк тилидан Умида Адизова таржимаси

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK