Get Mystery Box with random crypto!

​​​ САБОҚ -Эшитдингизми, Зиёда уйига қайтиб келибди. Муҳаббат | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​​ САБОҚ

-Эшитдингизми, Зиёда уйига қайтиб келибди. Муҳаббат қизимни қайтиб жўнатмайман деяпти.Тушган жойи яхши эмасмиш, эри золиммиш...
Насибанинг қулоғига бошқа гап кирмади.Тўйига энди уч ой бўлган келин уйига келиб ўтирса-я?
Қўшниси билан хайрлашиб , йўлда ўзи билан гаплашиб кета бошлади.Тўйга борганди, қўшнилар қатори. Оддий, камсуқум оилага ўхшаганди. Куёвнинг юзи нурли эди. Қайнона кўнгилчан-йиғлаб эси кетганди, ўғлини қучоқлаб.
Муҳаббат енгилтабиат аёл, қизи ҳам она тарбиясини олган. «Бекор қайтиб келибди!»
Насибанинг ўзи ҳам икки келиннинг қайнонаси. Худога шукур, келинлари бир-биридан яхши. У барибир Зиёда билан гаплашишим керак, деб ўйлади. Ана гаплашаман, мана гаплашаман деб бир ой ўтиб кетди.
Дўконга нонга чиқди-ю, магазинчи йигит билан ҳингиллашиб савдо қилаётган Зиёдани кўриб қолди. Мавриди келганга ўхшайди.
-Зиёда, юр, бирга кетамиз!
-Вой, ассалому алайкум , Насиба опоқи, тузукмисиз, уйдагилар, акаларим яхшими?..
-Яхши, яхши , юравер, сенда гапим бор,-деди у дўкондан узоқлашиб, йўл-йўлакай.
-Нимага уйингга кетмаяпсан?
-Бормайман, ойим айтдилар, унақа золим билан яшамас эканман!
-Нима зулм қилди сенга?
-Қайнонам яхшилар, болам-болам дейдилар. Куёвингизг-да.. юзингда ҳаё йўқ,, кўринган эркак билан гаплашиб кетаверасан, деб уйдан кўчага чиқармаяпти. Хатто деразадан қарашимга рухсат бермайди. Кўча ҳовлини супурсам , балога қоламан. Қайнисинглим билан айланишга чиқиб уриш эшитдим, нимага менсиз борасанлар, деб. Ээ, жонимга тегди, шартта уйга қайтдим. Онамни кўришга ҳам ёлғиз келмас эмишман. Қайтиб бормайман! Телефон қилган эди , ойим боплаб уришиб бердилар...Мана ,онам ҳам икки марта ажрашдилар, эрсиз ўлиб қолаётганлари йўқ!
-Шунақами? Кел бироз ёнимда ўтир. Бир гап айтаман.Насиба ҳола дарахтлар панасида жойлашган ҳарракка ўтираркан, Зиёдага «Ўтир!»ишорасини қилди. Оғир- босиқ овозда гап бошлади.
-Эринг мусулмон йигит экан, сени севгани учун рашк қиляпти. Ўзинг отасиз катта бўлдинг, ойинг яхши аёл, фақат эркак ва аёл ўртасидаги пардани билмайди. Мен бир аёлни биламан, эри ота-онасиникига боришига беш йил рухсат бермаган. Жуда рашкчи эди. Ишга кетса, битта боласи мактабдан қолиб онасига қоровуллик қиларди. Энди буям бир касалликда. Қариндош-уруғ, ҳеч кимнинг тўйига юбормасди. Аёл эрининг розилиги учун ўранди, ҳаммасига рози бўлди, болам
-Бир умр қамоқда яшабди-да?
-Йўқ, у эрини севди, шу кунига кўнди , йиллар ўтиб эри ҳам унга ишончи ортди. Айрим нарсаларга рухсат тега бошлади.Тўйлар қилди.Турмуш ўртоғи , фарзандлари жуда авайлайди ,хоҳлайсанми шунақа турмушни?
Яна турмушга чиқсанг, бундан баттарига учрайсан, пешона битта бўлади , болам...
Зиёда икки кундан кейин уйига қайтиб кетганини эшитган Насибанинг кўнгли ёришди.
Орадан етти ойлар ўтиб , сипо кийимларда турмуш ўртоғи ёрдамида машинадан тушаётган хомиладор Зиёдани кўриб қолди, у эрига нимадир деб Насибанинг ёнига келди, салом бергач ,сўради
-Опоқи, сиз айтган ўша аёл ким эди?
-Ўзим эдим, болам!
Феруза Салходжаева

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK