Get Mystery Box with random crypto!

бир йил муддат берди. Энди ўйласам, улар бекорга муддат бери | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

бир йил муддат
берди. Энди ўйласам, улар бекорга
муддат беришмаган. Хотинимни
ўлдириш учун ўзларидан шубҳа-
гумонни иложи борича узоқроқ
қувишган. Мантиқий олиб
қаранганда, мен ҳам қотилман.
Орага хийла вақт жимлик чўкди.
– Мени хонамга олиб боринг, –
деди Муниса.
– Нариги хонада ухлай қолинг
қамаб қўйганим учун узр.
Муниса сал кам бир ҳафталик
таҳликали кечалардан сўнг биринчи
марта тиниқиб дам олди. Эрталаб
эшик ортида уни Азизжон кутиб
турарди. Улар кечагидан ҳам иноқ
бўлишди.
Рустам телефон турадиган хона
эшигининг калитини топди-да,
Азизжоннинг энагасига сим қоқиб,
болани аммасиникига юборишини
маълум қилди.
Шу куни Рустам қош қорайгунча
уйда бўлди. Муниса Азизжон билан
овунди. Бечора болакай аясидан
айирилиб, ҳеч ким билан
сўзлашмай қўйган экан.
– Сенинг отинг нима? – жўрттага
сўради Муниса.
– Азиз, – деди бола чучук тилда.
– Эслигина боламисан?
Азизжон бошини қимирлатди.
Сўнг:
– Сиз-чи? – деб Мунисага тикилди.
Унинг нигоҳида онасини
ахтараётгани, жуда-жуда соғингани
сезилиб турарди.
– Мен ҳам эслигинаман.
– Аям ҳам, – бошини эгди бола.
– Менинг исмим Муниса, – деди
келинчак.
Бола қизиқ воқеа содир
бўлгандек ялт этиб қаради.
– Муниса?
– Ҳа.
– Муниса... – қайта такрорлади
Азизжон. Шу ондан бошлаб бу
меҳрибон келинчакни у Муниса деб
атай бошлади.
Бир гал уларнинг гапларига қулоқ
солган Рустам Мунисага жилмайиб
қаради.
– Сизнинг шарофатингиз билан
ўғлим яна тилга кирди. Кечирасиз-
да, у ҳали «сиз»лаб гапиришни
билмайди.
– Мана, ўрганяпти.
– Муниса, – Рустамнинг юзида
қайғу аломатлари зоҳир бўлди, –
қамоқдан келгунимча Азизжонга
сиздай оқила тарбиячи қараса
дейман.
– Рустам ака, сиз қамалмайсиз, –
деди Муниса.
– Нега?.. Мен Қодирни
ўлдирмасдан қўймайман.
Оқшом чоғи Рустам ўғлини асира
келинчакка ташлаб аллақаёққа
чиқиб кетди. Қайтиб келгунча
Муниса Азизжон билан
меҳмонхонада бекинмачоқ ўйнади.
Агар болакай уни тополмай қолса,
«Муниса, Муни-и-с-а» деб ялинарди.
Муниса ўзи яширинган жойни
атайин сездириб қўйган заҳоти,
Азизжон қийқириб чопиб келарди.
– Эрталаб жўнаб кетаман, – деди
Рустам. – Азизжонни опамникига
ташлайман, сизга эса, мана, ҳафтага
етадиган озиқ-овқат.
Эртасига, нонуштадан сўнг,
Рустам барча эшикларни қулфлаб,
Мунисани уй ичида қолдириб,
ўғилчасини кўтариб чиқиб кетди.
Болакай «Мунисага бораман» деб
хархаша қилса-да, қўйиб
юбормади.
Муниса икки кун чидади. Охири,
сабр-бардоши тугаб, деразаларни
ланг очди, панжарани кучи етганича
силтай бошлади. Бу ердан кўча
кўринмаса-да, қичқириб,
қўшниларнинг эътиборини жалб
этиш мумкин эди.
– Ким бо-ор?! Ёрдам беринглар-
ар!!! – овозининг борича бақирди у.
– Ёрдам...
Қоронғи тушиб қолган бўлса-да,
аллақандай шарпалар девордан
ошиб ўтганини кўрган Муниса жон ҳолатда орқага чекинди.
Деразаларни ёпишга ҳам қўрқиб,
стол тагига яширинди.
Орадан ваҳимали бир дақиқа
ўтди. Меҳмонхонанинг қоронғи
бурчакларидан ёвуз кимсалар
чиқиб келаётгандек туюларди. Шу вақт қўшни хонада нимадир
ғижирлаган эди, шундоқ ҳам юрак ҳовучлаб ўтирган бояқиш
келинчакнинг жони чиқиб кетаёзди.
Айна лаҳзада эшикка кучли зарб
урилди чоғи, қалин эшикнинг
мустаҳкам қулфлари қарсиллаб
синди ва баҳайбат кимсалар бақир- чақир билан бостириб киришди.
Мунисанинг кўзлари бир неча
фонардан қамашиб кетди. Уни стол тагидан тортиб чиқаришиб, оёғини ерга теккизмай ташқарига олиб жўнашди. Даҳшатдан ҳушини йўқотаёзган келинчак қўшни хонада, йўлакларда, иккинчи қават зинасида – ҳамма жойда чипор кийими устидан зирҳли кимча кийиб олган темир қалпоқли, автомат тутган кишиларни кўрди.
Ва ниҳоят, у озод бўлган эди.
Маълум бўлишича, Янглиш
холанинг ўйинчоқлар дўконига бола етаклаган бир аёл кириб келибди ва болани овутиш учун ўйинчоқ ахтара бошлабди. Янглиш хола қизининг дардида йиғлаб ўтирган экан. Бир вақт бола Эланора чизган Мунисанинг портретини кўрсатиб:
«Муниса! Мунисага бораман!..» деб йиғлашга тушибди. Янглиш хола аввалига қулоқларига ишонмабди.
Кейин жойидан сакраб туриб,
болакайни қучоқлаб олибди ва
портретдаги қизни қаёқдан
танишини сўраб, жазавага тушибди.
Аёл