Get Mystery Box with random crypto!

​#Тадқиқот Ошқозон саратонини эрта босқичда аниқлашнинг сам | Соғлом ҳаёт

​#Тадқиқот

Ошқозон саратонини эрта босқичда аниқлашнинг самарали усули топилди

Мутахассислар хулосасига кўра, муаммонинг энг асосий омили касаллик сезиларли аломатларсиз пайдо бўлиши билан боғлиқ. Шу боис унга одатда анча кенг босқичда ташхис қўйилади.

Япониянинг Нагоя университети олимлари изланишлари энди бу муаммога ечим бўлиши мумкин. Негаки, улар ошқозон саратонини қондаги SDF4 оқсили ёрдамида аниқлаш мумкинлигини исботлади.

Мазкур осон, арзон ва тезкор диагностика усули орқали хасталикка ҳатто дастлабки босқичларида ҳам деярли 90 фоиз аниқликда ташхис қўйса бўлади.

Шу мақсадда ўтказилган тадқиқотга 80 нафар соғлом инсон ва саратондан азият чекаётган 582 нафар бемор жалб қилинди.

Синовлар жараёнида SDF4 оқсили даражаси ошқозон ўсмасига чалинган беморлар қони таркибида юқори бўлиши қайд этилди.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг