Get Mystery Box with random crypto!

#кун_ҳадиси БИРОВНИНГ ҲАҚИ Ўзгалар мол-мулкини ўзиники қилиб | Ислом молияси | Islom moliyasi

#кун_ҳадиси

БИРОВНИНГ ҲАҚИ

Ўзгалар мол-мулкини ўзиники қилиб оладиганлар кўзга уддабурон бўлиб кўринади. Бироқ айни шундай кишилар ночор ва бечора кишилардир. Ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Муфлис (яъни ҳеч вақоси йўқ ночор) ким биласизларми?» деб саҳобалардан сўрадилар.

Саҳобалар:
Бизнинг орамизда бирор нарсаси, бирор дирҳами ҳам бўлмаган киши муфлисдир, – дейишди.

Шунда Расулуллоҳ:
«Умматимдан қиёмат куни намоз, рўза, закотлари билан келадиганлар бўлади. Улар дунё ҳаётида бировни сўккан, ноҳақ айблаган, молини еган ва қонини тўккан бўлади. Ундай кишиларнинг яхши амаллари ҳақдорларга олиб берилади. Яхши амаллари тугаб қолса, ҳақдорнинг гуноҳлари олиниб, буларга юкланади. Сўнгра дўзахга улоқтирилади. Ана ўшалар муфлислардир», дедилар (Имом Бухорий ривояти).

@IslomMoliyasi канали