Get Mystery Box with random crypto!

#кун_ҳадиси Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу айтади: “Набий со | Ислом молияси | Islom moliyasi

#кун_ҳадиси

Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга:
– Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, мен дуоси қабул бўладиганлардан бўлай, – дедим.
У зот:
Эй Анас, таоминг пок бўлсин, дуойинг қабул бўлади. Чунки бир одам бир луқма ҳаромни оғзига солса, қирқ кунгача дуоси ижобат бўлмайди, – дедилар (Имом Дайламий ривояти).

Ислом молияси изоҳи: таоминг пок бўлсин деганда фақат шариат ҳаром қилмаган нарсаларни тушунмаслик керак, чунки бу ҳадисни маъносини жуда тор тушуниш бўлади. Фақат чўчқа, қон, ўлакса каби шариатда ҳаром қилинган нарсалар билан белгиланмайди таомнинг нопоклиги, балки уни қандай йўллар билан топилгани билан ҳам белгиланади. Порахўрлик, ўғрилик, товламачилик, судхўрлик каби ишлар орқали топилган маблағга олинган таом ҳам нопок/ҳаром ҳисобланади. Бундай топилган маблағдан қилинган хайр-эҳсон Аллоҳ даргоҳида ҳам қабул қилинмайди. Зеро, бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Эй, одамлар! Албатта, Аллоҳ – покдир ва фақат покни қабул қилади", дедилар (Имом Термизий ривояти).
Демак, ҳаром молдан кийиш, ейиш ва ичиш банданинг дуоси ижобат бўлишига тўсиқ бўлади.

@IslomMoliyasi канали