Get Mystery Box with random crypto!

#қисқа_савол_жавоблар Мойиллик картаси (карта лояльности) С | Ислом молияси | Islom moliyasi

#қисқа_савол_жавоблар

Мойиллик картаси (карта лояльности)

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Мен бир машҳур супермаркет дўконидан кўпинча харид қиламан. Менда (бошқа кўплаб харидорлар каби) уларнинг махсус картаси - карта лояльности бор, шу картага доимий равишда 1-3% миқдорида қилган савдоимдан пул тушиб туради. Шу пулларни ишлатиш мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар кўп савдо қилганингиз учун имтиёз сифатида чегирма қилиб берилса, бу жоиз. Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

┈•┈•┈•⊰✿ ✿⊱•┈•┈•┈

Ислом молияси изоҳи:
Бизнинг мамлакатимизда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам савдо тармоқлари ўз мижозларига шундай карта ёки иловалар орқали улар харид қилган суммани бир қисмини харидорларни ўзларига (яъни шунинг учун очилган махсус кармонларига ёки уларнинг хисоб рақамларига) қайтаришади. Уларнинг бундай қилиши, албатта, ўзларига янги мижозлар йиғиш, уларни ўз савдо тармоқларига мойиллигини ошириш учундир (“карта лояльности”ни ўзбек тилига мойиллик картаси / дастури деб таржима қилиш мумкин). Асосийси, савдо тармоқлари буни ўз ҳисобларидан амалга оширишади ва шу сабабли бу ишни шаръий нуқтаи назардан ножоиз деб бўлмайди. Бу худди савдогар ўзининг доимий мижозларига чегирма бериши кабидир. Валлоҳу аълам.

@IslomMoliyasi канали