Get Mystery Box with random crypto!

#Абдуллоҳ_ибн_Муборак Тақвонинг маҳсули – Абдуллоҳ ибн Мубора | Ислом молияси | Islom moliyasi

#Абдуллоҳ_ибн_Муборак

Тақвонинг маҳсули – Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий (IV қисм)

ҲАДИС ТОЛИБЛАРИГА ХАЙРИ ЭҲСОНЛАРИ
:

Ибн Муборак ҳадис ва аҳли ҳадисга эътиборни тортадиган даражада катта ғамҳўрлик қилар эди. Ибн Муборак газлама ва мўйна билан савдогарчилик қилар эди. У шу тижоратдан келган даромадларини илмий сафарларига ва Шомдаги жанговар юришларга сарфлар эди. У «Агар беш киши бўлмаганда мен савдогарлик қилмас эдим», деганда ундан: «Эй Абу Абдураҳмон (бу Ибн Муборакнинг куняси) ким у беш киши?» деб сўраганларида: «Суфён ас-Саврий, Суфён бин Уяйна, Фузайл бин Иёз, Муҳаммад ас-Самак ва Ибн Аммия», деб жавоб беради.

давоми https://islommoliyasi.uz/uz/6499/

@IslomMoliyasi канали