Get Mystery Box with random crypto!

#матбуот_хабари 16 март, 2023 йил 3-МДҲ Ислом банкчлиги ва | Ислом молияси | Islom moliyasi

#матбуот_хабари

16 март, 2023 йил 3-МДҲ Ислом банкчлиги ва молияси форуми Тошкент шаҳрида Hyatt Regency меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Ушбу форумнинг асосий вазифаси “МДҲ ҳудуди- Ислом молиявий тизимини қуриш ва ривожлантириш учун янги ва истиқболли манзил” шиори остида Ислом молияси тармоғи таркибидаги ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, кучайтириш ва бирлаштиришдир.

Шу билан биргаликда, МДҲ давлатларида Ислом молия тизими истиқболлари ва имкониятлари, Исломий молиявий технологиялар, Сукук, Такафул ва Ислом капитал бозори тармоқлари ривожланиш тенденсиялари бўйича ушбу соҳаларда муваффақиятли фаолият олиб бораётган таниқли ташкилотларнинг нуфузли ва илғор мутахассислари кўмагида мунозаралар ўтказиш ва шу тариқа форум иштирокчиларини Ислом молия тизими бўйича молиявий саводхонлик даражасини ошириш ва қамраб олиш – ушбу форумни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ҳисобанади.

батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/alhuda-cis3/

@IslomMoliyasi канали