Get Mystery Box with random crypto!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг иқтисодий тафаккури ҳақи | Ислом молияси | Islom moliyasi

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг иқтисодий тафаккури ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг диний қарашлари ҳақида жуда кўп ёзилган ва ёзилмоқда. Бироқ буюк алломанинг иқтисодий тафаккури ҳам жуда юксак даражада бўлган. Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Одил Олимжонов ҳазратнинг “Бозордан чўчишнинг ҳожати йўқ” номли мақоласи айнан шу нарсага бағишланади.

Шайх Ҳазратларининг боболаримизнинг бозор иқтисодини қандай ташкил этганликларини ўрганиш кераклиги тўғрисидаги фикрлари ҳам мутлақо тўғри. Ахир аждодларимиз бозор иқтисоди ҳукмрон бўлган асрларда ўз тадбиркорлик ва ишбилармонликлари билан дунёни ҳайратга солишган!

Мақоланинг айрим жойларини ўқиганда, кишида Шайх Ҳазратлари 1991 йилнинг бошидаёқ яқинда мустақилликка эришишимизни ҳис қилганликлари ва иқтисодимизда биринчи галда қандай ўзгаришлар қилишимиз керак, деган саволларга жавоблар берганликлари ҳақида тасаввур пайдо бўлади.

Манба: "Иқтисодий шарҳ" журнали №4/2023

Батафсил: review.uz/oz/95s

@IslomMoliyasi канали