Get Mystery Box with random crypto!

ҲAМAД БИН ХAЛИФA УНИВЕРСИТЕТИ, ҚAТAР Умумий маълумот Ислом мол | Ислом молияси | Islom moliyasi

ҲAМAД БИН ХAЛИФA УНИВЕРСИТЕТИ, ҚAТAР
Умумий маълумот
Ислом молияси бўйича магистратура (МS) - ислом ва анъанавий молия соҳасида сифат ва миқдорий таҳлил усулларини ўргатувчи махсус дастурдир.

Ушбу машҳур магистрлик дастури бутун дунё бўйлаб ислом молияcига юқори даражада ихтисослашган кам сонли дастурлардан бири ҳисобланади. Ислом молиясининг назарий ва амалий жиҳатларига урғу бериш орқали талабалар глобал имкониятларни кўриб чиқиш ҳамда бизнес ва молия соҳаларида фаолият олиб бориш имкониятига эга бўладилар.

Қатарда ислом банкчилиги маҳаллий банк тизимининг тахминан 25 фоизини ташкил қилади.
“Ислом молияси бўйича магистратура” дастури аспирантларга бизнесда шариат талаблари амалий жиҳатдан қўлланилиши борасида кўпроқ тушунча беришга қаратилган.

Aсосий курслар:
Ислом банк иши ва молия бозорлари;
Ислом молиявий шартномалари;
Ислом корпоратив молияси ва молия муҳандислиги;
Тадқиқот усуллари

Расмий саҳифаси