Get Mystery Box with random crypto!

БОТИЛ САВДО Савдо қилувчи савдо қилишга лойиқ бўлмаса ёки са | Ислом молияси | Islom moliyasi

БОТИЛ САВДО

Савдо қилувчи савдо қилишга лойиқ бўлмаса ёки савдо моли савдога лойиқ бўлмаса, бундай савдо ботил бўлади.
Бундай савдо, агар сиртдан савдога ўхшаб кўринса ҳам, савдо бўла олмайди, савдога қўйилган мулк эса асло мулкни ифода қилмайди. Мисол учун, вояга етмаган ёш бола ёки жинни одамнинг савдоси ёки мол ҳисобланмайдиган ўлимтикнинг гўшти, чўчқа гўшти, ароқ ва қон каби нарсалар савдоси ботил савдо ҳисобланади.

Ботил савдонинг турлари:

Йўқ нарсани сотиш.
Барча фиқҳий мазҳабларнинг имомлари йўқ нарсанинг ва йўқ бўлиш хавфи бор нарсанинг савдоси ботил эканига иттифоқ қилганлар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан риовят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳомиланинг ҳомиласини сотишни ман қилдилар. Бу жоҳилиятдаги бор савдо эди. Бир одам туяларни туққунча ва унинг қорнидаги ҳам туққунча сотиб олар эди». Бешовлари ривоят қилган.

Ислом бундай савдони ҳаром қилди. Чунки, туянинг қорнидаги ҳомила туғиладими йўқми биров билмайди. Яъни, ўлиб қолиши мумкин. Қолаверса тирик ҳолида туғилган чоғида ҳам нар бўладими, урғочими бу ҳам маълум эмас. Хуллас, боридан кўра йўғи кўпроқ нарса. Бундай ноаниқ нарсани сотиб бўлмайди албатта.

Қўлига тутқазиш мумкин бўлмаган нарсани сотиш.
Мисол учун, эгасининг қўлидан қочиб кетган қушни ёки сувдаги балиқни сотиб бўлмайди.
Имом Аҳмад Ибн Масъуддан қилган ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сувдаги балиқни сотманглар. У алдашдир», деганлар.

Ўзига тегишли бўлмаган / эгалигида бўлмаган нарсани сотиш.
Савдога қўйилаётган нарса сотувчининг мулки бўлиши лозим. Шунинг учун барчага тегишли бўлган уммон, денгиз, дарёларнинг сувлари, умумий ерларнинг тупроғи, ҳаво каби нарсаларни сотиб бўлмайди. Чунки бу ер-сувлар умумий бўлиб улардан барчанинг турли мақсадларда (бошқаларга зарар келтирмаган ҳолда) фойдаланишга ҳақи бор.

Манба: islom.uz да қўйилган мақола асосида тайёрланди.

@IslomMoliyasi канали