Get Mystery Box with random crypto!

AМИРЛИКЛAР БAНК ВA МОЛИЯВИЙ ТAДҚИҚОТЛAР ИНСТИТУТИ (EIBFS), БAA | Ислом молияси | Islom moliyasi

AМИРЛИКЛAР БAНК ВA МОЛИЯВИЙ ТAДҚИҚОТЛAР ИНСТИТУТИ (EIBFS), БAA

Умумий маълумот
Ислом банк иши ва молияси йўналишида кенг қамровли назарий ва техник билимларга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашга қаратилган ушбу олий таълим муассасаси 2003 йилда биринчи битирувчиларига диплом топширган ва шундан буён ўз фаолиятини муваффаққият билан олиб бормоқда.

"Ислом банк иши" ўқув дастури соҳага оид умумий маълумотлар, бизнес соҳаси ҳамда ислом банк иши йўналишида асосий билим ва маълумотлар беришни кўзда тутади.

Ўқув дастури натижалари
Кенгроқ назарий ва амалий доирада ислом банки маҳсулотлари ва амалиётлари муаммоларини ҳал қилиш, танқидий-таҳлилий фикрлаш ва мулоқот қобилиятларини намойиш қила олиш;
Банк-молия тизимида самарали фаолият юритиш ҳамда ушбу соҳани ривожлантириш ва тадқиқотлар олиб бориш учун асос бўлиб хизмат қиладиган кучли билим ва кўникмаларни ривожлантириш;
Мижозларнинг молиявий эҳтиёжларини баҳолаш, ҳолатни таҳлил қилиш ҳамда ислом молия маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқиш ва қўллаш учун ислом молияси тамойилларини амалда қўллаш.

Расмий саҳифаси: https://eif.gov.ae/