Get Mystery Box with random crypto!

#тафсир Бир оят тафсири: “Нисо” сураси, 8-оят 'Агар тақсимла | Ислом молияси | Islom moliyasi

#тафсир

Бир оят тафсири: “Нисо” сураси, 8-оят

"Агар тақсимлашга қариндошлар, етимлар ва мискинлар ҳозир бўлсалар, уларни у(мерос)дан ризқлантиринглар ҳамда уларга яхши гаплар айтинглар
".

«Тақсимлаш» — меросни бўлиш учун ҳақдорлар йиғилган мажлисдир. Демак, мерос тақсимлаш мажлисида ҳақдорлардан бошқа қариндошлар ҳам, шунингдек, етимлар, камбағал-мискинлар ҳам ҳозир бўлишлари мумкин.*
«Агар тақсимлашга қариндошлар, етимлар ва мискинлар ҳозир бўлсалар, уларни у (мерос)дан ризқлантиринглар...»

Ҳақдорлар меросдан насибаларини олишса-ю, қолганларга ҳеч нарса тегмай қолса, ўксишлари, кўнгиллари синиши эхтимоли бор. Шундай ноқулай ҳолатни ўртадан кўтариш учун, оятнинг ҳукмига кўра, меросхўрлар бирор нарсани ажратиб, ҳалиги кишиларга бериб, уларни ҳам севинтиришлари лозим. Айни чоғда, уларга ширин муомалада бўлиб, яхши сўзлар айтиш буюрилмокда.

«...ҳамда уларга яхши гаплар айтинглар».

Бу ҳам кариндошлик ва инсоний алоқалар риштасини мустаҳкамлашнинг бир йўлидир.

┈•┈•┈•⊰✿ ✿⊱•┈•┈•┈

*одатда мерос тақсимлашда бегоналардан қўни-қўшнилар гувоҳ сифатида иштирок этишлари мумкин, лекин бу жараёнда асосан яқинлар иштирок этишади. Мерос тақсимлашда муайян бойликлар бўлинишини инобатга оладиган бўлсак, инсон бир нарсага эга бўлганда қариндош-уруғ ва қўни-қўшни ичидаги етимлар, камбағал-мискинларга ҳам бирор нималар ҳадя қилиши ва шу орқали уларни ҳам хурсанд бўлишини таъминлаш жуда чиройли амаллардан ҳисобланади.

@IslomMoliyasi канали