Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати С
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.22K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi rasmiy axborot kanali

Web site:
http://surxondaryo.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/surxondaryomatbuot.uz
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-05-21 20:26:54
“Тўполанг” ГЭСда 75 млн евролик модернизация ишлари амалга оширилди

Бугун Сариосиё туманида бўлган вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов “Тўполанг” ГЭСда якунига етказилган модернизация ишлари билан танишди. Ҳудудга ташриф чоғида вилоят ҳокимига “Ўзбекгидроэнерго” АЖ раиси, сенатор Абдуғани Сангинов ҳамроҳлик қилди.

“Тўполанг” ГЭСда электр энергия ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш мақсадида 75,4 млн евро эвазига реконструкция ишлари амалга оширилди. Охирги синов ишлари давом этаётган айни вақтда ГЭСда 64 мВт электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда ҳамда вилоятимизнинг 36 мингдан ортиқ хонадонларини экологик тоза электр энергия билан таъминлаш қуввати тармоққа узатилмоқда.

Синов ишлари якунлангандан кейин “Тўполанг” ГЭС тўлиқ қувватда ишга туширилади ва 175 мВт электр энергияси ишлаб чиқарила бошланади. Натижада йиллик 467 млн кВт∙соат электр энергияси истеъмолчиларга узатилади. Бу билан йиллик 126,2 млн метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
8.3K views17:26
Ochish/sharhlash
2023-05-12 18:22:06
Гулхан атрофида – ёшлар билан ноанъанавий, ўзгача форматдаги учрашув

Президентимиз таъбири билан айтганда ёшлар — Янги Ўзбекистоннинг учинчи ренессанс пойдевори ҳисобланишади. Шунинг учун ҳам юртимизда ёшлар масалалари давлат сиёсати даражасига чиққан бўлиб, бугунги кунда улар билан манзилли ишлашнинг янгича тизими жорий қилинмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилоятида ушбу тизимни намунали ташкил этиш мақсадида Термиз шаҳри танлаб олинган.

Куни-кеча ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва улар билан яқиндан мулоқот қилиш мақсадида Термиз шаҳрида гулхан атрофида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Ўзгача форматда, ноанъанавий шаклда ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар, ҳоким ўринбосарлари ва бошқа масъуллар, шунингдек, бир гуруҳ ёшлар иштирок этишди.

Учрашув давомида ёшлар билан очиқ ва констуктив мулоқот қилинди ва кўнгилочар тадбирлар ҳамда концерт дастурлари намойиш этилди.

Шунингдек, Янги Конституциямизда ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида белгиланган нормалар, янгидан қабул қилинган моддалар ҳамда ёшлар учун берилган имтиёз ва имкониялар мазмун-моҳияти ҳақида вилоят раҳбари томонидан тушунтиришлар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.2K views15:22
Ochish/sharhlash
2023-05-12 08:00:02
Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.

Унда Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туман ҳокимликлари студиясидан ҳокимликлар ходимлари, алоқадор бошқарма ва уларнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари иштирок этди.

Сиёсий-маърифий соатда спикерлар: Давлат хизмати тизими трансформацияси: миллий ва хорижий тажриба мавзусида маълумот берди. Ўқувда шунингдек, Саъдий Шерозийнинг "Гулистон" ва "Бўстон" асарлари мутолаа қилиниб, мамлакатимиз ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам ахборот берилди.

Ўқув соатини томоша қилиш

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.3K views05:00
Ochish/sharhlash
2023-05-02 23:45:28
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва мутасадди ташкилотлар масъуллари ҳамда тадбиркорлар иштирокида Термиз шаҳридаги автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Унда тадбиркорлар томонидан шаҳар ҳудудидаги автомобиль йўллари ва чорраҳаларда йўл ҳаракати қоидалари бузилишларини бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган ва мослаштирилган дастурий таъминот асосида қоидабузарликларни қайд этувчи ускуналарни ўрнатиш борасидаги таклифлари ўрганилди.

Масъулларга лойиҳа ва таклифларни пухта ўрганган ҳолда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.7K views20:45
Ochish/sharhlash
2023-05-02 23:04:30
Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Берлинга ташриф буюрди


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокаралардан бошланди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.6K views20:04
Ochish/sharhlash
2023-05-02 22:28:53
Музработда аҳоли мурожаатлари ўрганилди

Бугун Музработ туманида аҳоли мурожаатларини жойига борган ҳолда тинглаш, ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг аҳоли билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда туманнинг “Шодлик” истироҳат боғида ташкил этилган мулоқот давомида 115 нафар фуқаронинг турли масалалардаги 137 та мурожаати қабул қилинди. Масъуллар иштирокида мурожаатларни ўрганиб чиқилиши натижасида 23 та масала шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Қолган мурожаатлар тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш топшириғи билан масъулларга ижро учун йўналтирилди.

Шунингдек, учрашув давомида ишсиз фуқароларнинг бир гуруҳига субсидия асосида сув насослари топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.6K views19:28
Ochish/sharhlash
2023-04-26 20:31:55 Давлат раҳбари топшириғи ижроси – Сурхондарёда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими жорий қилинмоқда

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқларнинг ижроси вилоят ҳокими раҳбарлигида Қизириқ туманида муҳокама қилинди.

Топшриққа асосан ёшлар шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда ташкилотлар раҳбарларига бириктирилган. Аммо, айрим ҳудудларда масъуллар ўзларига бириктирилган ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйган. Бу вилоят ҳокимининг қаттиқ эътирозига сабаб бўлиб, айрим раҳбарлар фаолияти танқид қилинди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, “Ёшлар дафтари” платформасига киритилган ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ишлари ҳам таҳлил қилинди. Бу борада сусткашликка йўл қўйган ҳудуд раҳбарлари ҳамда масъуллар ўз фаолиятида ўзгариш қилмаса кескин чора кўрилиши таъкидланди.

Шаҳар ва туманлар ҳокимларига ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини намунали тарзда ташкил этиш, масъулларга ўзига бириктирилган ёшлар билан манзилли ишлаб, уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш вазифаси юклатилди.

Тадбир сўнгида Қизириқ туманида ўз маҳалласи ҳудудида ёшлар билан манзилли ишлашда намунали фаолият юритаётган ва ўрнак кўрсатаётган ёшлар етакчилари компьютер жамланмалари топшрилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.0K views17:31
Ochish/sharhlash
2023-04-26 20:31:54
Давлат раҳбари топшириғи ижроси – Сурхондарёда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими жорий қилинмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.9K views17:31
Ochish/sharhlash
2023-04-26 19:39:24
Қизириқ туманидан "E-AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари:

1-объект (кўриш)
2-объект (кўриш)
3-объект (кўриш)
4-объект (кўриш)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.7K views16:39
Ochish/sharhlash
2023-04-26 18:46:53
Қизириқдаги ўрганиш ишлари 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида давом этди. Вилоят ҳокими ушбу боғчада болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар билан танишиб, мавжуд муаммоларни ўрганди.

Болаларга хорижий тил ва касб-ҳунар ўргатишни турли ўйинлар ёрдамида, уларнинг ёшига мос келадиган методлар қўллаган ҳолда боғча ёшидан бошлаш лозимлиги таъкидланди. Бу борада ушбу боғчада олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Ташриф сўнгида болалар учун турли китоблар ва ўйинчоқлар жамланмалари топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.8K views15:46
Ochish/sharhlash