Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати С
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.22K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi rasmiy axborot kanali

Web site:
http://surxondaryo.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/surxondaryomatbuot.uz
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 126

2021-12-17 20:41:27
«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали томонидан жамоат жойлари ҳамда аҳоли хонадонларида табиий ва ис газидан заҳарланишининг олдини олиш борасида тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 декабр куни вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда айни шу масала муҳокама этилиб, тарғибот ишларини кучайтириш ва мониторинг олиб бориш бўйича масъулларга топшириқлар берилган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.7K views17:41
Ochish/sharhlash
2021-12-17 18:37:26 https://bit.ly/3p3OlCW
3.2K views15:37
Ochish/sharhlash
2021-12-17 08:52:25
Президент Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Сеулдаги миллий қабристонга ташриф буюриб, марҳумлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.

Бу ерда Корея мустақиллиги учун курашган ҳамда урушларда ҳалок бўлган инсонлар, мамлакат ривожига катта ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари дафн этилган.

Давлатимиз раҳбари рафиқаси ҳамроҳлигида мазкур қабристондаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди ва эсдалик битиги қолдирди. Бу битик мажмуа музейидан жой олади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.1K views05:52
Ochish/sharhlash
2021-12-17 08:33:57
Навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.

Унда Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туман ҳокимликлари студиясидан секторлар раҳбарлари, ҳокимликлар ходимлари, алоқадор бошқарма ва уларнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари ҳам иштирок этди.

Сиёсий-маърифий соатда спикерлар томонидан ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Ёшлар форуми - 2021, давлат хизматчиларининг этикаси мавзуларига тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Мазкур ўқув соатини ҳавола https://bit.ly/3e181Ba орқали томоша қилишингиз мумкин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.7K views05:33
Ochish/sharhlash
2021-12-16 18:43:44
Махсус репортаж | Денов туманидаги “Инденим” савдо мажмуасида содир бўлган портлаш тафсилотлари

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.9K views15:43
Ochish/sharhlash
2021-12-16 17:44:41 Президент бахшичилик санъати намояндалари ва мухлисларига табрик йўлларди

16 декабрь куни ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни асраш ҳукуматлараро қўмитаси томонидан Бахшичилик санъати Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилгани муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев бахшиларга табрик йўлади.

Табрикда бу юксак эътироф дунё ҳамжамиятининг Ўзбекистоннинг қадимий тарихи ва бой маданиятига, ранг-баранг ижодий мактаблар ва изчил ривожланиш силсиласига эга бўлган ноёб бахшичилик санъатига улкан ҳурмат-эътиборининг ёрқин ифодаси эканлиги алоҳида эътироф этилган.

Шунингдек, ушбу санъат юртимиздаги турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, бир-бирини тушуниш ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш йўлида беминнат хизмат қилиб келганлиги ва бугунги кунда ҳам бу шарафли вазифани тўла адо этаётганлиги таъкидланган.

Бахшичилик санъати ёшларни она юртга, миллий-маданий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни адолат ва инсонийликка чорлаш, баркамол авлод бўлиб вояга етишида эзгулик элчилари бўлган бахши, оқин ва жировларнинг ўрни ва таъсири беқиёс эканлиги қайд этилган.

Давлат раҳбарининг табригида бахшичилик санъати ижрочидан бир вақтнинг ўзида ҳам моҳир шоир, ҳам истеъдодли хонанда, ҳам уста созанда ва актёрлик маҳоратига эга бўлишни талаб этишини, бунинг учун нафақат туғма қобилият, айни вақтда юксак ижодий салоҳият, тинимсиз изланиш зарурлиги билан алоҳида аҳамиятли эканлигига эътибор қаратилган.

Шунингдек, мамлакатимизда самарали фаолият олиб бораётган 250 нафардан ортиқ соҳа вакиллари орасида 25 нафарга яқини “Ўзбекистон халқ бахшиси” ва “Қорақалпоғистон халқ бахшиси” унвонлари, 1 нафари “Дўстлик ордени”, 11 нафари “Шуҳрат” медали, 7 нафари “Ниҳол” мукофоти, 2 нафари “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланганлиги қайд этилган.

Табрикда 2019 йил апрель ойида Термиз шаҳрида ўтказилган биринчи ва жорий йил сентябрь ойида Нукус шаҳрида ташкил этилган иккинчи фестиваль минтақа ва халқаро ҳамжамият маданий доираларида катта қизиқиш уйғотганлиги эътироф этилган.

Бугунги кунда республика бўйича бахшилар синфи 115 тага етиб, уларда таълим олаётган ўқувчиларнинг умумий сони 1500 дан, ўқитувчилар сони эса 245 нафардан ортиқни ташкил этаётгани бу йўналишдаги ишларимиз кўламидан далолат беради.

Табрикда бахшилар - Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил бахши, Ислом шоир, Пўлкан шоир, Бола бахши Абдуллаев, Шоберди Болтаев, Боборайим Маматмуродов, Абдуназар Поёнов, Қора бахши Умиров, Шомурод Тоғаев, Қодир бахши Раҳимов, Зиёдулла Исломов, Норбек бахши Абдуллаев, Қаландар бахши Норметов, Абдуқаҳҳор ва Абдумурод Раҳимовлар номлари алоҳида эътироф этилди.

Табрикнинг тўлиқ матни билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага киринг:
https://president.uz/uz/lists/view/4831
4.6K viewsedited  14:44
Ochish/sharhlash
2021-12-16 16:44:54
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди.
Сеул шаҳридаги аэропортда давлатимиз раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, артиллериядан тўплар отилди.
Ўзбекистон етакчисини Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Хонг Нам Ки ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Саммитнинг асосий тадбирлари - икки томонлама учрашув ва музокаралар 17 декабрь, жума куни бўлиб ўтади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Республику Корея с государственным визитом.
В аэропорту города Сеула состоялась торжественная встреча главы нашего государства. В честь высокого гостя был выстроен почетный караул. Произведены артиллерийские залпы.
Лидера Узбекистана встретили заместитель Премьер-министра Республики Корея Хонг Нам Ки и другие официальные лица.
Основные мероприятия саммита - двусторонние встречи и переговоры - пройдут в пятницу, 17 декабря.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
3.3K views13:44
Ochish/sharhlash
2021-02-14 16:57:06 https://telegra.ph/surxondaryo-02-14-2
7.0K viewsZahiriddin To'rayev, 13:57
Ochish/sharhlash
2021-02-14 14:44:03
Бўйинбоғсиз кун... Бу нима дегани? Бу расмиятдан йироқ кун дегани... Раҳбарлар қанча расмиятдан йироқ бўлса, одамлар уларни шунча ўзига яқин деб ҳис қилади.

“Бўйинбоғсиз кун” кўрсатувининг галдаги меҳмони Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бўлди.

Очиқ, эркин ва самимий руҳда кечган мулоқотни бугун соат 17:00да “Менинг юртим” (MY5) телеканалида томоша қилинг!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
5.7K viewsZahiriddin To'rayev, 11:44
Ochish/sharhlash
2021-02-14 10:10:04
Айни пайтда Ангор туманининг Қорақир кенгликларида Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун катта улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Қадимий чавандозлик спорт ўйинини вилоятимизнинг барча туманларидан, бошқа вилоятлардан келган юзлаб чавандоз-полвонлар иштирок этмоқда, минглаб ишқибозлар кузатиб бормоқда.
6.6K viewsZahiriddin To'rayev, 07:10
Ochish/sharhlash