Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати С
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.22K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi rasmiy axborot kanali

Web site:
http://surxondaryo.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/surxondaryomatbuot.uz
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-04-26 18:02:38
Шеробод туманидан "E-AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари:

1-объект (кўриш);
2-объект (кўриш);
3-объект (кўриш);
4-объект (кўриш).

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.2K views15:02
Ochish/sharhlash
2023-04-26 17:41:31
Вилоят ҳокими кейинги манзилда Қизириқ туманининг 2-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, 2 та хорижий тил ва 1 та касб-ҳунар ўргатишни йўлга қўйиш бўйича қилинган ишлар билан танишди.

Ўқув жараёнларининг бориши, хорижий тилларни ўқитиш ва касб-ҳунар ўргатиш хоналарининг ташкил этилганлиги ҳамда жиҳозланиши кўздан кечирилди. Ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбат қилиниб, дарс жараёнлари ва амалий машғулотларнинг сифатли ташкил этилиши, мавжуд муаммолар ҳақида уларнинг фикрлари тингланди.

Мактабда хорижий тилларни ўқитиш ва касб-ҳунар ўргатишни самарали йўлга қўйиш мақсадида китоблар жамланмаси, жиҳоз ва асбоб-ускуналар топширилди.

Масъулларга мактабдаги шароитларни яхшилаш юзасидан топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.4K views14:41
Ochish/sharhlash
2023-04-23 20:08:19
Боботоғда 10 минг гектар майдонда писта ва коврак етиштирилади

Сурхондарё вилоятидаги “Боботоғ” давлат ўрмон хўжалигида 10 минг гектар майдонда писта ва қатор ораларида коврак доривор ўсимлиги плантациясини барпо этиш лойиҳаси амалга оширлмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/475576

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.2K views17:08
Ochish/sharhlash
2023-04-23 17:27:32
Янгиликлар 24 | Мобил клиника Сурхондарёнинг олис ҳудудларида

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.1K views14:27
Ochish/sharhlash
2023-04-23 13:22:02
Вилоят ҳокимининг топшириғидан сўнг

Хабар берганиздек, вилоят ҳокимининг топшириғига асосан Термиз шаҳридаги қатор маҳаллаларда ободонлаштириш, чиқиндиларни тозалаш, инфратузилмани ривожлантириш борасида ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, куни-кеча ўрганиш ишлари олиб борилгана "Тупроққўрғон" маҳалласида ҳам ишлар бошлаб юборилди.

Мааҳалла ҳудудидаги кўп қаватли уйларда лифтлар тўлиқ ўрнатилди. Маҳалланинг 1,2 км кўчаларига цемент-бетон қоплмаси ётқизиш режалаштирилган бўлиб, 700 метр қисмидаги ишлар якунига етказилди. Режалаштирилган 2,5 км пиёдалар йўлакчасининг 1 350 метр қисми тўлиқ барпо этилди.

Шунингдек, 2 та болалар майдончаси қурилиши бошланганди ва кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш, чиқиндиларни тозалаш, болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни буташ, оқлаш ишлари давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
8.1K views10:22
Ochish/sharhlash
2023-04-23 12:03:01
Олтинсойлик битирувчи талабалар билан учрашув ўтказилди

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Сурхондарё вилоятидаги олий таълим муассасаларини жорий йилда битираётган Олтинсой туманилик йигит-қизлар билан “Сектор раҳбарлари ва битирувчи талаба-ёшлар учрашуви” мавзуида очиқ мулоқот ўтказилди.

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/475379

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.5K views09:03
Ochish/sharhlash
2023-04-23 11:20:44
Вилоят ҳокимининг топшириғидан сўнг

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов кеча Термиз шаҳридаги маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берган эди.

Бугун ушбу топшириқлар ижросига киришилди. Термиз шаҳри "Юлдуз" маҳалласида кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш, чиқиндиларни тозалаш, болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни буташ, оқлаш ишлари бошлаб юборилди.

Шунингдек, ҳудуддаги ноқонуний қурилмалар бартараф этилиб, қурилиш чиқиндилари олиб чиқилди. Оқова сув тармоғидаги носозликлар бартараф этилиб, барқарор ишлаши таъминланди.

Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ишлари давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.5K views08:20
Ochish/sharhlash
2023-04-23 08:17:53
Ахборот 2023 І Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.9K views05:17
Ochish/sharhlash
2023-04-22 10:28:58
Шеробод марказий деҳқон бозорида берилган топшириқлар ижроси ўрганилди

Ҳудудларда қурилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар, берилган топшириқлар ижросини ўрганиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманига келди.

Дастлаб, Шеробод тумани марказий деҳқон бозорида берилган топшириқлар ижроси ўрганилди. Топшириққа мувофиқ сув таъминоти лойиҳаси якунланган, йўл қурилишининг биринчи босқичи амалга оширилган. Бироқ, бозор атрофини тартибга келтириш охирига етказилмаганлиги танқид қилинди.

Бозор ҳудудини тартибга келтириш, автотураргоҳни кенгайтириш ишларини якунлаш, транспорт хизмати кўрсатувчи ва фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш топшириғи берилди.

Вилоят раҳбари шу ернинг ўзида фуқаролар билан мулоқот қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Кўтарилган масалаларни батафсил ўрганиб, ҳал қилиш бўйича масъулларга вазифалар юкланди.

Шеробод туманидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.4K views07:28
Ochish/sharhlash
2023-04-21 18:42:08
Шерободлик тадбиркор саховати сабаб бугун 40 та оила янги хонадонли бўлди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
11.4K views15:42
Ochish/sharhlash