Get Mystery Box with random crypto!

Давлат раҳбари топшириғи ижроси – Сурхондарёда ёшлар билан ишл | Surxondaryo viloyati hokimligi

Давлат раҳбари топшириғи ижроси – Сурхондарёда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими жорий қилинмоқда

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқларнинг ижроси вилоят ҳокими раҳбарлигида Қизириқ туманида муҳокама қилинди.

Топшриққа асосан ёшлар шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда ташкилотлар раҳбарларига бириктирилган. Аммо, айрим ҳудудларда масъуллар ўзларига бириктирилган ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйган. Бу вилоят ҳокимининг қаттиқ эътирозига сабаб бўлиб, айрим раҳбарлар фаолияти танқид қилинди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, “Ёшлар дафтари” платформасига киритилган ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ишлари ҳам таҳлил қилинди. Бу борада сусткашликка йўл қўйган ҳудуд раҳбарлари ҳамда масъуллар ўз фаолиятида ўзгариш қилмаса кескин чора кўрилиши таъкидланди.

Шаҳар ва туманлар ҳокимларига ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини намунали тарзда ташкил этиш, масъулларга ўзига бириктирилган ёшлар билан манзилли ишлаб, уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш вазифаси юклатилди.

Тадбир сўнгида Қизириқ туманида ўз маҳалласи ҳудудида ёшлар билан манзилли ишлашда намунали фаолият юритаётган ва ўрнак кўрсатаётган ёшлар етакчилари компьютер жамланмалари топшрилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site