Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати С
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.22K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi rasmiy axborot kanali

Web site:
http://surxondaryo.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/surxondaryomatbuot.uz
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-04-17 11:20:53
"Менинг йўлим" лойиҳасига старт берилди

Бунда фуқаролар openbudget.uz“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ўзлари яшайдиган ҳудуддаги ички йўлларни таъмирлаш бўйича лойиҳаларни киритишлари ва уларга овоз тўплашлари мумкин бўлади.

Таклиф киритиш жараёни жорий йил 27 апрелга қадар давом этади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёнлари 28 апрелдан 7 май кунига қадар ўтказилади.

"Менинг йўлим" лойиҳасининг “Ташаббусли бюджет” жараёнларидан фарқи 1 йилда бир маротаба ўтказилишидадир.

Батафсил:
https://bit.ly/40eEKZp

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
9.5K views08:20
Ochish/sharhlash
2023-04-17 09:07:36
Сенат раиси Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Сурхондарё вилоятида бўлиб, ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар, пиллачилик билан шуғулланаётган оилалар, ҳунармандчилик маркази, олий таълим муассасалари, мактаблар ва болалар оилавий уйида бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишди, масъуллар ва фуқаролар билан суҳбатлашди.

Шунингдек, Термиз шаҳрида тадбиркор томонидан ҳомийлик асосида қурилган уй-жойларнинг тантанали топшириш маросимида иштирок этди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
9.8K viewsedited  06:07
Ochish/sharhlash
2023-04-17 07:48:46
Табиат манзалари

Бойсун тумани марказидан 65 км узоқликда, денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда жойлашган, “Хўжаидод” ва “Ўрмончи” маҳаллаларидаги табиат манзаралари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
8.1K views04:48
Ochish/sharhlash
2023-04-16 22:04:35 Семинарлар Узун туманида давом эттирилди

Пахтага биринчи агротехник ишлов бериш ва жорий йил ғалла ўрим йиғимига комбайнларнинг тайёргарлиги юзасидан ўтказилаётган семинарларнинг навбатдагиси Узун туманида бўлиб ўтди.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари учун пахтага биринчи ишлов бериш жараёнларини ташкил этиш, ўтказиш ва эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар юзасидан 85 ёшли соҳада 50 йиллик тажрибага эга агроном Хуррам бобо Очилдиев ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

Кейинги манзилда ғалла ўрим-йиғими мавсуми олдидан семинар ўтказилди. Туманда 4 минг 128 гектардаги ғаллани йиғиштириб олиш учун 13 та комбайнлар шай ҳолатга келтирилган. Семинарда мавсум олдидан ҳайдовчи ва ёрдамчиларига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда иш ҳақи аванс пуллари топширилди.

Узунда ҳам мавсум олдидан жонлиқ сўйилиб, эхсон қилинди. Ғалла ўрим-йиғими мавсумини сифатли ўтказиш, ҳосиллар барокати ва мўл-кўллигини сўраб йиғилганлар дуога қўл очишди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими “Узун Дон Файз” МЧЖнинг ўсимлик ёғи ва ун ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди. Масъуларга корхонанинг мавжуд муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўриш, хом ашё билан барқарор таъминлаш масаласини ҳал этиш топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
151 views19:04
Ochish/sharhlash
2023-04-16 22:04:35
Семинарлар Узун туманида давом эттирилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
151 views19:04
Ochish/sharhlash
2023-04-16 21:20:36
Сариосиёда ҳам ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш учун комбайнлар шай ҳолатда

Жорий йил Сариосиё туманида 3 470 гектар майдондан ғалла ҳосили йиғиштириб олинади. Ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш жараёнларига ҳозирдан тайёргарлик кўрилган бўлиб, мавсум учун 7 та комбайн шай ҳолатга келтирилган.

Бугун вилоят ҳокими Сариосиё туманида бўлиб, жорий йил ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш жараёнларига техникалар шайлигини кўздан кечирди. Шу мақсадда ташкил этилган семинарда комбайн ҳайдовчилари ва уларнинг ёрдамчилари билан суҳбат ўтказилиб, уларга аванс иш ҳақлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.2K views18:20
Ochish/sharhlash
2023-04-16 19:59:32
Пахтанинг биринчи агротехник тадбирларига бағишланган навбатдаги семинар Сариосиё туманида бўлиб ўтди

Сариосиё тумани “Шабнам” маҳалласида жойлашган “Ахматқулова Муслима” фермер хўжалиги далаларида ғўзага биринчи агротехник ишлов бериш, дала четларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, тут ва ток кўчатлари экиш, шунингдек, аввалги ташриф давомида белгилаб берилган топшириқларга мувофиқ асаларичиликни ривожлантириш борасидаги ишлар юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда мутахассислар томонидан агротехник тадбирларни олиб бориш тартиблари, муддатлари ва талаблари хусусида фермер хўжаликлари раҳбарларига батафсил тушунтириш берилди ҳамда дала четларидан самарали фойдаланиш бўйича намунали ташкил этилган далалар кўздан кечирилди.

Вилоят раҳбари семинардан сўнг “Шабнам” маҳалласидаги ички йўллар ҳолати билан танишди. Йўлларнинг абгор, таъмирталаб ҳолатда эканлиги танқид қилиниб, асфальт қоплама ётқизиш бўйича туман раҳбарларига вазифалар юкланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.6K viewsedited  16:59
Ochish/sharhlash
2023-04-16 15:53:33
Деновда жорий йилги ғалла ўрим-йиғими мавсуми олдидан семинар ўтказилди

Бугун вилоят ҳокими Денов туманига ташрифи чоғида “Денов агросервис ва интеграллашган сервис маркази МТП” МЧЖда жорий йил ғалла ўрим йиғимига комбайнларнинг тайёргарлиги юзасидан ўтказилган семинарда иштирок этди.

Туманда 10 минг 983 гектар майдондаги ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш учун 41 та замонавий комбайнлар шай ҳолатга келтирилган бўлиб, бугунги семинарда уларнинг шайлик ҳолати кўздан кечирилди ва мавсум олдидан ҳайдовчи ҳамда ёдамчиларига озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, иш ҳақи аванс пуллари топширилди.

Семинар якунида мавсум олдидан эхсон қилиниб, жонлиқ сўйилди ва қуръон тиловат қилинди ҳамда ғалла ўрим-йиғимини сифатли ўтказиш, ҳосилдорлик мўл-кўлчилигини сўраб дуога қўл очилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.3K views12:53
Ochish/sharhlash
2023-04-15 20:57:04 Сурхондарёда маданият ва санъат ходимлари шарафланди

Термиз шаҳридаги “Афруз” тантаналар саройида 15 апрель – Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, соҳа ходимларини сана муносабати билан муборакбод этди.

Вилоятимизда 1 нафар санъат арбоби, 1 нафар Ўзбекистон халқ артисти, 11 нафар Ўзбекистон халқ бахшиси, 10 нафар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 11 нафар “Шухрат” медали соҳиби, 3 нафар “Дўстлик” ордени соҳиби, 4 нафар “Зулфия” номидаги давлат мукофоти, 8 нафар “Ниҳол” мукофоти совриндорлари фаолият юритиб келмоқда.

Тадбирда сўз олганлар юртимизда, хусусан, вилоятимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ижобий ишларни эътироф этишди.

Шунингдек, соҳада алоҳида ўрнак кўрсатган, фидойи ва жонкуяр 47 нафар маданият ва санъат ходимларига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо совғалари тантанали топширилди.

Байрамона безатилган дастурхон атрофида, Тошкент шаҳридан ташриф буюрган Ўзбекистон халқ артистлари Абдуҳошим Исмоилов ва Зулайҳо Бойхонова ҳамда бошқа санъаткорларнинг чиқишлари билан байрам тадбири кўтаринки кайфият ва ўзгача завқу-шавқ билан давом этди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.9K views17:57
Ochish/sharhlash
2023-04-15 20:57:04
Сурхондарёда маданият ва санъат ходимлари шарафланди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.7K views17:57
Ochish/sharhlash