Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва мутасадди ташкило | Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва мутасадди ташкилотлар масъуллари ҳамда тадбиркорлар иштирокида Термиз шаҳридаги автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Унда тадбиркорлар томонидан шаҳар ҳудудидаги автомобиль йўллари ва чорраҳаларда йўл ҳаракати қоидалари бузилишларини бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган ва мослаштирилган дастурий таъминот асосида қоидабузарликларни қайд этувчи ускуналарни ўрнатиш борасидаги таклифлари ўрганилди.

Масъулларга лойиҳа ва таклифларни пухта ўрганган ҳолда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site