Get Mystery Box with random crypto!

Музработда аҳоли мурожаатлари ўрганилди Бугун Музработ тумани | Surxondaryo viloyati hokimligi

Музработда аҳоли мурожаатлари ўрганилди

Бугун Музработ туманида аҳоли мурожаатларини жойига борган ҳолда тинглаш, ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг аҳоли билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда туманнинг “Шодлик” истироҳат боғида ташкил этилган мулоқот давомида 115 нафар фуқаронинг турли масалалардаги 137 та мурожаати қабул қилинди. Масъуллар иштирокида мурожаатларни ўрганиб чиқилиши натижасида 23 та масала шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Қолган мурожаатлар тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш топшириғи билан масъулларга ижро учун йўналтирилди.

Шунингдек, учрашув давомида ишсиз фуқароларнинг бир гуруҳига субсидия асосида сув насослари топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site