Get Mystery Box with random crypto!

Қизириқдаги ўрганиш ишлари 16-сонли мактабгача таълим ташкилот | Surxondaryo viloyati hokimligi

Қизириқдаги ўрганиш ишлари 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида давом этди. Вилоят ҳокими ушбу боғчада болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар билан танишиб, мавжуд муаммоларни ўрганди.

Болаларга хорижий тил ва касб-ҳунар ўргатишни турли ўйинлар ёрдамида, уларнинг ёшига мос келадиган методлар қўллаган ҳолда боғча ёшидан бошлаш лозимлиги таъкидланди. Бу борада ушбу боғчада олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Ташриф сўнгида болалар учун турли китоблар ва ўйинчоқлар жамланмалари топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site