Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати С
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.22K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi rasmiy axborot kanali

Web site:
http://surxondaryo.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/surxondaryomatbuot.uz
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-06-12 08:36:48
Президент топшириғи ижроси: Сурхондарёда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими амалда

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан ишлашни янгича тизимда ташкил этиш бўйича белгилаб берилган топшириқларга асосан Сурхондарёда секторлар, ташкилот, идора, бошқарма ва олий таълим муассасалари раҳбарларига ёшлар бириктирилиб, улар билан манзилли ишлаш йўлга қўйилди.

Хусусан, Марказий банк Сурхондарё вилояти бошқармаси раҳбарига Денов туманидаги “Гулобод”, “Меҳнатобод”, “Ойбарак” ва “Ўртақишлоқ” маҳаллаларида яшовчи 50 нафар ёшлар бириктирилган. Вилоят ҳокими раҳбарлигида ёшлар билан янгича тизимда ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилиниб, Марказий банк вилоят бошқармаси раҳбарига бириктирилган ёшлардан 26 нафари билан қайта учрашиб уларнинг муаммоларини ўрганиб чиқиш ҳамда амалий ёрдам бериш топшириғи берилган эди.

Топшириққа асосан банк рахбарияти томонидан қайд этилган 26 нафар ҳамда қўшимча равишда 5 нафар ёшлар билан хонадонбай учрашилди. Ёшларни қийнаб келаётган муаммолари ҳамда таклифлари ўрганиш давомида тоифаларга ажратилиб олиниб, ҳар бир ёш билан алоҳида ишлаш юзасидан йўл харталари белгилаб олинди.

Ўрганишлар давомида, ёшларга уй-жойини таъмирлаш, даволаниш, дори-дармон, маиший техникалар олиш, ўзини ўзи банд қилиши учун тикувчилик дастгоҳи ва мотокултиватор ажратиш, ўқиш контракт тўлови, ногиронлик аравачаси билан таъминлаш ва бошқа масалалардаги муаммоларини ҳал этишда кўмак кўрсатилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.6K views05:36
Ochish/sharhlash
2023-06-12 07:57:25
Махсус репортаж | Аёллларга яратилаётган имконият ва шароитлар

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.9K views04:57
Ochish/sharhlash
2023-06-12 06:42:51
Ёшлар сайли концерт томошаларига марҳамат!

“30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан юртимиз бўлаб ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида 2023 йилнинг 13 июнь куни соат 19:00 да Қумқўрғон туманидаги “Алпомиш” марказий ўйингоҳида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар сайли бўлиб ўтади.

Дастур меҳмонлари – эстрадамиз юлдузлари, “Via marokand” ва “Божалар” гуруҳи.

Мўлжал: “Наврўз” истироҳат боғи.

Кириш мутлақо БЕПУЛ.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.5K views03:42
Ochish/sharhlash
2023-06-11 09:46:55
Янгиликлар 24 | Ёшлар муаммоларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти

Сурхондарё вилоятида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимида олиб борилаётган ишлар ва амалга оширилаётган тадбирлар

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
8.5K views06:46
Ochish/sharhlash
2023-06-10 19:26:46
Аҳоли бандлигини таъминлашнинг манзилли ижроси

Сурхондарё вилояти ҳудудларида ғалладан бўшаган майдонлар такрорий экин учун ишсиз фуқароларга ажратиб берилмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
9.1K views16:26
Ochish/sharhlash
2023-06-10 18:27:35
Бойсунда 100 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилди

Бугун Бойсун тумани “Сайроб” маҳалласида лойиҳа қиймати 2,6 млрд сўм бўлган давлат-хусусий шерикчилик асосидаги 100 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Боғчанинг тантанали очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди. “Сайроб” маҳалласида 3-7 ёшдаги 300 нафарга яқин болалар бўлиб, эндиликда уларнинг 100 нафари ушбу боғчада мактабгача таълимга қамраб олинади. Шунингдек, ушбу лойиҳа доирасида 20 та янги иш ўринлари яратилди.

Маълумот учун, бугунги кунда Бойсун туманида жами 93 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг 20 таси давлат, 10 таси давлат хусусий-шерикчилик асосидаги ҳамда 63 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади. Мавжуд боғчаларда тумандаги 3-7 ёшдаги болаларнинг 59,2 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинган.

Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун тумани “Сайроб” маҳалласига ташрифи чоғида ушбу боғча қурилиши тўхтаб қолиш сабабларини ўрганиб, масъулларга муаммоларни бартараф этиш, тадбиркорга қурилиш ишларини сифатли якунлаб, боғча фаолиятини бошлаш топшириғини берган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
8.7K views15:27
Ochish/sharhlash
2023-05-22 08:01:55
Марказий банкнинг Сурхондарё вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Хўжақулов Ойбек Райимбердиевич
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У 1984 йилда Термиз туманида туғилган. 2006 йил Термиз давлат университети, 2011 йил Ўзбекистон Республикаси банк-молия академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – молия, банк иши.

О.Хўжақулов меҳнат фаолияти давомида банк тизимида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Тайинловга қадар 2021 йилдан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси ижрочи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
1.8K views05:01
Ochish/sharhlash
2023-05-22 07:35:27
“Тўпаланг ГЭС” да модернизация ишлари якунланди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти раиси, сенатор Абдуғани Сангинов “Тўпаланг ГЭС” да якунланган модернизация ишлари билан танишди.

Электр энергияси ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш учун Сариосиё туманидаги “Тўпаланг ГЭС” 75 миллион 400 минг евро маблағ эвазига модернизация қилиниб, замонавий технологиялар билан жиҳозланди.

Сўнгги синов ишлари олиб борилаётган шу кунларда гидроэлектр станцияси 64 мВт электр энергияси ишлаб чиқариб, тармоққа узатмоқда. Бу энергия воҳадаги 36 мингдан ортиқ хонадонни экологик тоза электр энергияси билан таъминлаётир.


https://uza.uz/posts/485178

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.0K views04:35
Ochish/sharhlash
2023-05-21 22:00:09
Музработлик фермер республикада биринчи бўлиб ғалла режасини бажарди

Хабар берганимиздек, бугундан Сурхондарё вилоятида ғалла ўрим-йиғимига старт берилди. Мавсумнинг илк кунидан Музработ туманидаги “Аслиддин Алимов” фермер хўжалиги томонидан 2023 йил ҳосили учун уруғ сочилган 40 гектар майдондаги ғалладан юқори ҳосил тўпланишига эришилди ва ҳосилдорлик 63 центнерни ташкил этди.

Маълумот учун вилоятда 89 минг 325 гектар майдондаги ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш учун 141 та ўрим-йиғим отряди ташкил этилган ва 283 та замонавий комбайнлар жалб қилинган. Ризқ-рўзимиз бўлган ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари Музработ ва Жарқўрғон туманида бошланган бўлиб, бошқа ҳудудларда ҳам босқичма-босқич мавсумга старт берилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
11.4K views19:00
Ochish/sharhlash
2023-05-21 20:58:15
Сурхондарёда ғалла ўрими бошланди

Бугундан бошлаб Сурхондарё вилоятида ғалла ўрим-йиғим мавсуми бошланди. Хусусан, бугун эрта тонгдан Музработ ва Жарқўрғон туманларида ўрим-йиғим ишларига киришилди. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон туманидаги “Жарқўрғонлик Жамшидбек” фермер хўжалиги ғалла майдонида бўлиб, ўрим-йиғим жараёнларининг бориши билан танишди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида туман сектор раҳбарлари, отярдлар, фермер хўжаликлари вакиллари, комбайн ҳайдовчилари, хўжалик ишчилари билан учрашув ўтказилди.

Бошланган мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш, ғалла донларини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш лозимлиги таъкидланди ҳамда фаол ишчи ходимларга вилоят ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
11.2K views17:58
Ochish/sharhlash