Get Mystery Box with random crypto!

Гулхан атрофида – ёшлар билан ноанъанавий, ўзгача форматдаги у | Surxondaryo viloyati hokimligi

Гулхан атрофида – ёшлар билан ноанъанавий, ўзгача форматдаги учрашув

Президентимиз таъбири билан айтганда ёшлар — Янги Ўзбекистоннинг учинчи ренессанс пойдевори ҳисобланишади. Шунинг учун ҳам юртимизда ёшлар масалалари давлат сиёсати даражасига чиққан бўлиб, бугунги кунда улар билан манзилли ишлашнинг янгича тизими жорий қилинмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилоятида ушбу тизимни намунали ташкил этиш мақсадида Термиз шаҳри танлаб олинган.

Куни-кеча ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва улар билан яқиндан мулоқот қилиш мақсадида Термиз шаҳрида гулхан атрофида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Ўзгача форматда, ноанъанавий шаклда ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар, ҳоким ўринбосарлари ва бошқа масъуллар, шунингдек, бир гуруҳ ёшлар иштирок этишди.

Учрашув давомида ёшлар билан очиқ ва констуктив мулоқот қилинди ва кўнгилочар тадбирлар ҳамда концерт дастурлари намойиш этилди.

Шунингдек, Янги Конституциямизда ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида белгиланган нормалар, янгидан қабул қилинган моддалар ҳамда ёшлар учун берилган имтиёз ва имкониялар мазмун-моҳияти ҳақида вилоят раҳбари томонидан тушунтиришлар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site