Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати С
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.22K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi rasmiy axborot kanali

Web site:
http://surxondaryo.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/surxondaryomatbuot.uz
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-04-12 22:07:23
Сиҳатгоҳдаги болалар ҳолидан хабар олинди

Бугун мутасаддилар Жарқўрғон тумани “Янгиариқ” маҳалласида жойлашган вилоят Болалар фтизиатрия сиҳатгоҳида бўлишиб, бу ерда даволаниш курсларини ўтаётган болалар ҳолидан хабар олишди. Уларнинг даволанишлари учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Болалар билан мулоқот қилиниб, сиҳатгоҳдаги шароитлар, шифокорларнинг ғамхўрлиги тўғрисида уларнинг фикрлари тингланди. Болаларнинг кўнглини кўтариш мақсадида совғалар топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
8.0K views19:07
Ochish/sharhlash
2023-04-12 21:30:03
Жарқўрғон туманида ўрганилган кейинги манзил 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди.

Бу ерда болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар, тарбияланувчиларни болаликдан касбга, санъатга, хусусан, рассомчиликка қизиқтириш, спорт машғулотларига жалб қилиш, шунингдек, боғчада тил ўргатиш жараёнларининг ташкил этилиши кўздан кечирилди.

Ташриф якунида болажонлар учун мўлжалланган китоблар жамланмалари ҳамда ўйинчоқлар топширилди.

Шунингдек, тумандаги Спорт мактаби фаолияти билан ҳам танишилиб, бу ерда ўтказилган спорт мусобақалари ғолиблигини қўлга киритган ёшларга мукофотлар топширилди. Масъулларга спорт тўгаракларини ривожлантириш, ёшларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.2K views18:30
Ochish/sharhlash
2023-04-12 20:56:40 Расмий муносабат: Яйлов ер майдонлари билан боғлиқ низолар барҳам топди

EFFECT.UZ сайти ҳамда ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда чорвадорлар ва кластерлар ўртасида яйлов майдонлари сабабли тортишувлар юзага келгани акс этган видеоматериаллар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 4-бандига асосан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган яйловларда 2021-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида қоракўлчиликни ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари тасдиқланган.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимликларнинг тегишли қарорларига асосан, вилоят бўйича жами 737 минг гектар яйлов ер майдони Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси балансига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган.

Ушбу ажратилган ер майдонларида 2023 йил давомида 104 минг бош қоракўл наслли қўйлар, 250 минг тонна жун маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 10 минг дона қоракўл тери ишлаб чиқариш, 4 минг дона қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 434 минг АҚШ доллари миқдорида қоракўл териларини экспорт қилиш белгиланган.

Фармон билан белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қоракўлчилик кластерлари ва ҳокимликлар томонидан ўтган йиллар давомида чорвачилик фермер хўжаликлари билан қатор учрашувлар ўтказилиб, фойдаланиб келинаётган яйловларда чорва молларини боқиш учун ташкил этилган қоракўлчилик кластерлари билан иккиламчи шартнома тузиш юзасидан тушунтириш-тарғибот тадбирлари амалга оширилган.

Кейинги кунларда чорвадорлар ва қоракўлчилик кластерлари ўртасида юзага келган ҳолатлар ва соҳадаги мавжуд муаммоларни томонлар иштирокида кўриб чиқиш ва бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 9 апрель куни Узун тумани ҳокимлиги биносида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида масъул бошқарма бошлиқлари, тегишли мутасадди ташкилотлар ва қоракўлчилик кластерлари раҳбарлари ҳамда муаммоси мавжуд бўлган вилоятдаги фермер хўжаликлари билан сайёр учрашув ўтказилди.

Учрашувда томонлар билан очиқ мулоқот қилиниб, мавжуд муаммоларнинг ечими бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Режага кўра, вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган иккита Ишчи гуруҳ мавжуд муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганди. Ўрганиш хулосаларига асосан, икки томоннинг розилиги билан низоларга барҳам берилиб, тегишли тартибда яйлов ер майдонлари ажратиб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
8.3K views17:56
Ochish/sharhlash
2023-04-12 17:18:58
Жарқўрғон туманида ижтимоий соҳа объектлари, мактаб, боғча, спорт мактаби ва тиббиёт масканлари фаолияти, яратилган шароитлар, олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Дастлабки манзилда туманнинг “Бешбулоқ” маҳалласидаги 36- мактабда 2 та хорижий тил ҳамда 1 та касб ўргатишни ташкил этиш жараёнлари билан танишилди.

Мактабда сартарошлик, ошпазлик, пишириқ пишириш, карвинг санъати, тикувчилик каби касблар ўқувчиларга ўз касбининг устаси бўлган мураббийлар томонидан ўргатилмоқда. Эътиборли томони ўқув-устахонасида тайёрланган айрим маҳсулотлар, хусусан, ясалган гулларнинг ўз харидорлари бор.

Шунингдек, мактабда замонавий жиҳозланган хорижий тилларни ўқитиш хоналари ташкил этилган бўлиб, унда корейс ва инглиз тилини ўргатиш йўлга қўйилган.

Барча умумтаълим мактабларида 2 та хорижий тил ҳамда 1 та касб ўргатишни намунали ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
9.0K views14:18
Ochish/sharhlash
2023-04-12 13:51:04
Президент топшириғи амалда: Термиз шаҳрида “Ёшлар сайлгоҳи” ташкил этилади

Куни-кеча Президентимиз раислигида ўтказилган ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросига киришилди.

Кун аввалида вилоят ҳокими Термиз шаҳридаги “Бобур” боғида фаол ёшлар билан учрашиб, янги ташаббус ва таклифлар юзасидан мулоқот қилди. Мулоқот давомида “Бобур” боғи негизида “Ёшлар сайлгоҳи” ташкил этилиши, ушбу сайлгоҳда очиқ осмон остида ёшлар учун катта кутубхона барпо этилиши маълум қилинди.

Масъулларга сайлгоҳ лойиҳасини ёшларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш, боғ атрофини ободонлаштириш, тартибга келтириш ва ёшларнинг ҳақиқий файзли масканига айлантириш бўйича топшириқлар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.7K views10:51
Ochish/sharhlash
2023-04-12 13:16:12
Президент топшириғи амалда: Термиз шаҳрида “Ёшлар сайлгоҳи” ташкил этилади

Термиз шаҳридаги “Бобур” боғи негизида “Ёшлар сайлгоҳи” ва унда очиқ осмон остида ёшлар учун катта кутубхона барпо этилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.9K views10:16
Ochish/sharhlash
2023-04-12 10:22:31
Ахборот24 | Сурхондарёда дала четларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан вилоятдаги мавжуд далалар четлари ҳамда канал-коллектор бўйларидаги бўш майдонларда тут, ток кўчатлари, озиқ-овқат экинлари экиш, парранда, асалари боқишни йўлга қўйиш амалга оширилмоқда.

Бу борада олиб борилаётган ишлар ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганилди. Шунингдек, вилоят ҳокими ҳудудларда чопиқчилар, сувчилар, механизаторлар, пиллакорлар, боғбонлар ва асаларичилар билан учрашувлар ўтказди. Уларнинг меҳнатлари муносиб рағбатлантирилди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.7K views07:22
Ochish/sharhlash
2023-04-12 10:09:25
Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агенлиги Сурхондарё вилояти филиали Россия Федерациясининг Калуга вилоятида жойлашган ГК "МЕРОС" корхонасида шартнома асосида ишлаш истагида бўлган фуқароларни ишга таклиф этади.

Танлов 2023 йил 14 апрель соат 13:30 да бошланади

Талаб этиладиган мутахассисликлар:
қишлоқ хўжалиги ишлари;
иссиқхонада ишчи;
мева ва сабзавот терувчи.

Маош: ОЙЛИК ИШ ҲАҚИ ИШБАЙ (40 минг рубльдан - ишга қараб ошиб боради)

Иш берувчи томонидан (кейинчалик ойлик иш ҳақидан ушланиб қолиш шарти билан) яратиб бериладиган шарт-шароитлар:
Авиа чипта;
Патент харажатлари.

Мурожжат учун телефон: +998762224522,
+998902478663,
+998972449051,
+998932224442,
+998888061161

Суҳбат-танлов ўтеазиладиган манзил: Термиз шаҳри, Маржон кўчаси 2-уй. Эски шаҳар АБКМ биноси

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.9K viewsedited  07:09
Ochish/sharhlash
2023-04-12 09:51:46
Ахборот 24 | Сурхондарёда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими жорий этилади

Вилоятдаги 753 мингдан ортиқ ёшлар учта тоифага бўлиб олинган бўлиб, улар билан манзилли ишлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.9K views06:51
Ochish/sharhlash
2023-04-12 07:10:06 Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар натижасида вазирлик ва идоралар сони оптималлаштирилди, айрим ташкилотлар бир-бирига қўшилди ёки қисқарди. Шунинг учун, биз давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхатини янгиладик.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
6.0K views04:10
Ochish/sharhlash