Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати С
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.22K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi rasmiy axborot kanali

Web site:
http://surxondaryo.uz/
Facebook:
https://www.facebook.com/surxondaryomatbuot.uz
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2023-04-13 17:44:01
Дала четларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов масъуллар билан биргаликда Шеробод ва Қизириқ туманларида бўлиб,
қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар, жумладан, дала четларидан самарали фойдаланиш, ғаллани озиқлантириш, ғўза парвариши бўйича агротехник тадбирларни амалга оширишда орқада қолаётган ҳудудларни ўрганди.

Вилоят ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш натижасида аниқланган айрим далаларда ишлар тўғри ташкил этилмаганлиги сабабли ғалла ривожи ортда қолган, униб чиққан ғўза майдонларини бегона ўтлардан тозалашда сусткашликка йўл қўйилган.

Дала четларидан самарали фойдаланиш, тут ва ток кўчатлари, ошқовоқ ва бошқа озиқ-овқат экинлари экиш, паррандачилик ҳамда асаларичиликни йўлга қўйиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилган бўлишига қарамай бу борадаги ишлар ҳам талаб даражасида йўлга қўйилмаган.

Батафсил: https://surxondaryo.uz/1357

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.2K views14:44
Ochish/sharhlash
2023-04-13 17:09:57
Президент Шавкат Мирзиёев дала четларидаги ерларда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришнинг устувор вазифаларини белгилаб берди.

Дала четларида деҳқончилик қилиш учун уруғ, кўчат, ўғит ва сув таъминоти мақсадларига 100 миллиард сўм йўналтирилади.

Етиштирилган маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш ҳам муҳим. Шу боис қуритиш ва совитиш ускуналарини харид қилишга 50 миллиард сўм ажратилади.

Дала четидаги зовур ва сув бўйларида 600 минг бош парранда боқиш ҳамда қарийб 300 мингта асалари уяси жойлаштириш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳозирда фермер хўжаликлари томонидан ер майдонлари иккиламчи ижарага фақат 1 йилгача берилади. Ток, тут, терак каби дарахтлар кўп йилда етилишини ҳисобга олиб, бу муддат 10 йилгача этиб белгиланмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу чора-тадбирларни маъқуллаб, унинг ижросини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.3K views14:09
Ochish/sharhlash
2023-04-13 16:53:24
Сурхондарё вилояти бўйича 5 030 та тадбиркорлик учун ер участкаларини е-auksion савдо платформасида очиқ ва шаффоф савдоларда иштирок этиб, мулк ва ижара ҳуқуқи асосида сотиб олинг

Олтинсой туманидан 126 та (кўриш)
Ангор туманидан 173 та (кўриш)
Бандихон туманидан 271 та (кўриш)
Бойсун туманидан 289 та (кўриш)
Музработ туманидан 361 та (кўриш)
Денов туманидан 457 та (кўриш)
Жарқўрғон туманидан 369 та (кўриш)
Қумқўрғон туманидан 560 та (кўриш)
Қизириқ туманидан 423 та (кўриш)
Сариосиё туманидан 152 та (кўриш)
Термиз туманидан 984 та (кўриш)
Узун туманидан 303 та (кўриш)
Шеробод туманидан 410 та (кўриш)
Шўрчи туманидан 145 та (кўриш)
Термиз шаҳридан 7 та (кўриш)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.5K views13:53
Ochish/sharhlash
2023-04-13 16:15:48
е-auksion савдо платформаси орқали Сурхондарё вилоятидаги 265 та кўчмас мулк ютиб олинг.

Олтинсой туманидан 3 та (кўриш)
Ангор туманидан 8 та (кўриш)
Бандихон туманидан 4 та (кўриш)
Бойсун туманидан 13 та (кўриш)
Музработ туманидан 19 та (кўриш)
Денов туманидан 11 та (кўриш)
Жарқўрғон туманидан 18 та (кўриш)
Қумқўрғон туманидан 16 та (кўриш)
Қизириқ туманидан 10 та (кўриш)
Сариосиё туманидан 13 та (кўриш)
Узун туманидан 9 та (кўриш)
Термиз туманидан 28 та (кўриш)
Шеробод туманидан 17 та (кўриш)
Шўрчи туманидан 11 та (кўриш)
Термиз шаҳридан 84 та (кўриш)

"E-AUKSION" мобил иловасини юклаб олинг!
App Store Google Play

: 99 203 00 30 (Сурхондарё вилоятидаги вакил)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.5K views13:15
Ochish/sharhlash
2023-04-13 15:00:00
Ўзбекистон қўриқхоналари: ноёб ҳайвонлар ва бетакрор табиат

Видеода «Сурхон» давлат қўриқхонаси, «Қизилқум» давлат қўриқхонаси ва Жанубий Устюрт миллий табиат боғи каби Ўзбекистон қўриқхоналарида камералар ёрдамида тасвирга олинган қизиқарли ҳолатлар акс этган.

Айтиш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида ҳайвонларнинг 15,7 минг тури мавжуд бўлиб, шундан 206 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.3K views12:00
Ochish/sharhlash
2023-04-13 14:22:29
Президент топшириғи амалда: “Янги Ўзбекистон” массивлари барқарор табиий газ билан таъминланади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 5 апрель куни янги уй-жойлар қурилиши ва 2023 йилги ипотека дастури бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мутасаддиларга “Янги Ўзбекистон” массивларида зарур инфратузилма, қурилиш ва сотув билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга оид топшириқлар берилди.

Ўтган йили Сурхондарё вилоятининг Ангор, Жарқўрғон, Сариосиё ва Бойсун туманларида ҳам “Янги Ўзбекистон” массивларини қуришга киришилиб, дастлабки кўп қаватли турар-жой бинолари фойдаланишга топширилган эди. Жорий йилда Термиз туманида ҳам “Янги Ўзбекистон” массиви уйларига тамал тоши қўйилади.

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/472740

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
8.0K views11:22
Ochish/sharhlash
2023-04-13 09:57:43
Президент топшириғи ижроси: Жарқўрғон тумани “Оқтепа” массивида 7,5 минг гектар адирликлардан иборат ер майдонлари фойдаланишга киритилмоқда

Янгидан ўзлаштирилиб, фойдаланишга киритилаётган ер майдонларида иссиқхоналар, полиз маҳсулотларини етиштириш, чорвачилик комплекси лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган.

Ҳозирги кунда 100 гектар майдонда сандал усулида иссиқхоналар ташкил этиш ва лимончиликни йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.3K views06:57
Ochish/sharhlash
2023-04-13 09:12:27
Ҳурматли воҳадошлар!

15 апрель – жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғини тенг ярмини тўлашнинг дастлабки муддати

Солиқ кодексининг 423- ва 440-моддаларига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва yeр солиғини 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.

Мол-мулк ва ер солиғини Soliq мобиль иловаси орқали, шунингдек, солиқ органи ёки банк бўлимларига борган ҳолда тўлаш мумкин.

Сурхондарё вилояти Солиқ бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.9K views06:12
Ochish/sharhlash
2023-04-13 08:07:27
Президент топшириғи амалда: Термизда “Ёшлар сайилгоҳи” ташкил этилади

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёш авлодга янги имкониятлар яратиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Шунга мувофиқ Сурхондарё вилоятида мазкур топшириқлар ижросига киришилди. Вилоят ҳокими У. Қосимов Термиз шаҳридаги “Бобур” истироҳат боғида бўлиб, яшил маскан билан яқиндан танишди. Бир гуруҳ фаол ёшлар билан учрашиб, уларнинг янги ташаббус ва таклифлари тингланди.

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/472664

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.4K views05:07
Ochish/sharhlash
2023-04-12 22:30:02
Инсон қадри учун

Имконияти чекланганлар ҳам жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли аъзоси. Уларнинг касб-ҳунар эгаллашлари ва фаолият юритишлари учун барча зарур кўмак кўрсатилади.

Бир заргарнинг ҳаётий ҳикоялари.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.4K views19:30
Ochish/sharhlash