Get Mystery Box with random crypto!

Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги 'Сиёсий-маърифат | Surxondaryo viloyati hokimligi

Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.

Унда Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туман ҳокимликлари студиясидан ҳокимликлар ходимлари, алоқадор бошқарма ва уларнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари иштирок этди.

Сиёсий-маърифий соатда спикерлар: Давлат хизмати тизими трансформацияси: миллий ва хорижий тажриба мавзусида маълумот берди. Ўқувда шунингдек, Саъдий Шерозийнинг "Гулистон" ва "Бўстон" асарлари мутолаа қилиниб, мамлакатимиз ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам ахборот берилди.

Ўқув соатини томоша қилиш

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site