Get Mystery Box with random crypto!

Allaev Uz (16 )

Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 ) A
Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 )
Kanal manzili: @allaevuzb
Toifalar: Adabiyot , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.82K
Kanalning ta’rifi

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали.
Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com
Реклама масалалари: @asaxiymedia

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-04-29 17:28:13
“Qozog‘iston bu yo‘ldan qaytdi, biz ayni shu xatoni takrorlayapmiz” - iqtisodchi

"Moliya vaziri o‘rinbosari hisob-kitob natijalariga ko‘ra, naqd pulsiz to‘lovlarning 10 foizga oshishi real yalpi ichki mahsulotning 1 foizga oshishiga olib kelishini aytdi. Naqd pulsiz yoki P2P o‘tkazmasi, naqd pulsiz to‘lovlar raqamli iz qoldiradi va YaIM o‘sishiga hissa qo‘shadi."


Izoh: 1-Maydan P2P (jismoniy shaxsning kartasidan jismoniy shaxsning kartasiga) o'tkazmalarining ba'zilariga blok qo'yib qo'ylishi aytilgan edi. Mana shu holatga munosabat bildirilmoqda.

Bilamiz ba'zan sotuvchilar naqd pulingiz yo'q bo'lsa shaxsiy kartasiga o'tkazib berishni so'raydi. Albatta, ba'zan bu soliqdan qochish uchun ham qilinadi. Soliq qo'mitasi aynan mana shu "aylanib o'tishni" oldini olmoqchi. Lekin, tanlangan yo'l oqilona emas. Chunki, bu siyosat raqamlilikdan naqd pullilikka o'tib ketishi mumkin. Ya'ni, endi sotuvchi P2P dan ham qochadi va sizdan naqd berishni so'rashga majbur bo'ladi.
4.4K views14:28
Ochish/sharhlash
2023-04-29 09:54:28
Эрталабдан кайфият кўтарилди.

10 синф Жаҳон тарихи китобидан. Расм твиттердан олинди.
4.9K views06:54
Ochish/sharhlash
2023-04-28 17:51:45 Cунъий интеллект ҳақида бир йил олдинги иккинчи пост:

Электрон почтага сунъий интеллект бугунги касбларни ўрнини эгаллаши ҳақидаги постимга эътирозлар келди. Лекин, сиз эътироз билдирганингиз билан реаллик ўзгариб қолмайди. Сунъий интеллект келажакда эмас, бугун инсонни бир нечта жойда алиштириб бўлди.

Мисоллар:

1. АҚШда Amazon нинг озиқ овқат сотадиган супермаркетларида кассирлар йўқ. Жараённи тўлиқ камералар орқали сунъий интеллект бошқаради. Мижоз полкадан бир нарсани олганда, грамидан ва жойидан келиб чиқиб дастур нархини баҳолайди, камера мижозни танийди ва мижоз супермаркетдан чиққанда автоматик тарзда ҳисобидан пул ечилади.

2. Стэнфорд университетида рентген расмларидан пневмонияни аниқлайдиган дастур ишлаб чиқилган. Дастур пневмонияни рентгенологдан яхшироқ аниқлаб беради.

3. Tencent компанияси яратган DreamWriter дастури маълумотлар базаси асосида спорт ва молия мавзуларида бир кунда 2000та мақола чиқаради.

4. Банк ва юридик соҳада инсон фактори керак бўлмаган аксар ишлар алгоритмларга топширилмоқда. Бу бошловчи юрист ва банкирларга муаммо яратяпти. Масалан, мижозга кредит бериш ёки бермасликни унинг молиявий тарихи, даромади, харажатлари асосида сунъий интеллект ҳал қиляпти.

5. Бугун мусиқа тинглаш учун дисклар сотиб олмаяпсиз. Яндекс Музика, Apple Music ёки Spotify сизни дидингизга мос плейлистни сунъий интеллект ёрдамида шакллантиряпти. Youtube, Google, Tik-Tok, Netflix алгоритмларини ҳам бир ўйлаб кўринг.


Бу реаллик ва сиз рад этганингиз билан сиз унда яшаяпсиз.


Айтганча, дам олиш кунига қайси чойхона бўшлигию, қайси чойхонада қайси ош яхшилигини ҳам яқин йилларда сизга сунъий интеллект айтади.

Ёқимли иштаха!
5.7K views14:51
Ochish/sharhlash
2023-04-28 11:01:53 Бир йил олдин пост ёзган эканим. Ҳали ChatGPT чиқмаган эди:

McKinsey консалтинг компанияси тахминларига кўра яқин ўн йилда сунъий интеллект 800 миллионта иш ўрнини эгаллайди. Бу сайёрадаги бугунги иш ўринларининг 30 фоизига тенг. 800 миллиондан ортиқ инсон ўз ўрнини компьютерга ва роботларга бой беради. Бу вазиятдан энг биринчи бўлиб юқори салоҳият талаб қилмайдиган оддий иш ўринлари азият чекади.

Бу сизга фантастика бўлиб туюлиши мумкин. Лекин, тарихан бунга ўхшаган ҳолат бир неча маротаба бўлган. Масалан, автомобиль кашф этилишидан олдин асосий транспорт воситаси от бўлган. Автомобиль отга ўхшаб сакрамайди, унда ҳиссиёт йўқ, яқинлик ҳис қилмайсиз. Лекин, транспорт воситасининг вазифаси ҳиссиёт, сакраш ёки табиий жонзотга тегишли бирор нарса эмас, вазифа сизни бир манзилдан иккинчи манзилга тезроқ, қулайроқ ва хавфсизроқ олиб бориш.

Компьютерлар ва интернет ривожланиши миллионлаб бюрократик жараёнларни ютиб юборди. Натижада, қоғозбозлик ва турли ҳисоб-китоблар билан шуғулланадиган миллионлаб иш ўринлари аста-секинлик билан йўқолди. Автоматизация эвазига одам ўрнини дастур эгаллаши бугун ҳам давом этмоқда.

Яқин келажакда шофёр, ошпаз, нонвой, юк ташувчи каби энг содда ишлар сунъий интеллект қўлига ўтади. Масалан, бугун Хитойда алибабанинг қўнғироқлар марказидаги муаммоларнинг 83 фоизини сунъий интеллект ҳал қилади яъни мижоз мурожаатига сунъий интеллект жавоб беради ва ишдаги унумдорлик оддий оператордан кўпроқ. Худди шунақа, яқин келажакда машиналардаги автопилот режими ҳайдовчиларни иш ўрнини эгаллаб бошлайди. MyTaxi дан такси чақирганда машинанинг шофёри бўлмайди. Тўғри, «ҳайдовчи сунъий интеллект» сизга Украина Россия урушида Россиянинг ҳақлигини, Байденнинг қанақа ақлдан озганию, Путин ошни қанчалик яхши кўришини тушунтирмас, лекин автопилотдан муҳим талаб сизни манзилга арзонроқ, хавфсизроқ ва тезроқ етказиш бўлади. Сунъий интеллектга "Маҳалла қатталигини" ва пробкани вилоятликлар яратаётганлигини қизиғи йўқ.

Тараққиётдан ортда эканлигимизни ҳисобга олсак, бизга бу жараёнлар ўн эмас, йигирма йилда етиб келар. Лекин, бир нарса аниқки, бугунги касбларнинг катта қисми яқин келажакда йўқолиб, ўрнини сунъий интеллект эгаллайди. АҚШда бугун ошпазсиз ресторан, Францияда дастурий таъминот билан бошқариладиган новвойхона ишламоқда.

Инсоният бўлса бундан олдинги тараққиёт даврида қилган ишини қилади яъни иқтисодий ривожланиш эвазига бутунлай янги касблар пайдо бўлади, инсоният олдига янги масъулият қўйилади. Ким тезроқ ўзгариб, тезроқ ўрганиб, тезроқ мослашса ўша яхши яшашда давом этади.

Яна бир марта айтаман, бу узоқ келажак эмас, ҳозирги ўсаётган фарзандларимиз олдига замон қўядиган улкан масала бўлади. Демак, таълим ўтмишга эмас, келажакка йўналтирилган бўлиши керак. У ўз олдига сочини деса бошини олиб келадиган, фикрлашдан узоқ «мукаммал ижрочини» тарбиялашни эмас, мослашувчан, танқидий ва таҳлилий дунёқарашга эга янги фуқарони тарбиялашни бош вазифа қилиб қўйиши керак.

Таълимдан кўп ҳам умид қилмасдан, ота-оналар ўз фикрига эга, замон чақириқларига мос фарзанд ўстириш масъулиятини ўзларига олаверишгани яхши. Бу сафарги техник тараққиёт кўлами биз ўйлагандан анча кенг бўлади ва тарихда шахснинг иқтисодий қийматини биринчи марта ҳиссиёт асосида фикрлайдиган инсон эмас, аниқ алгоритмлар билан ишлайдиган совуқ техника баҳолайди.


Хулоса, болангизни «ижрочи қўй»га айлантирманг. У фикрлайдиган, савол қўядиган, ўз хатоларини тан олишни биладиган мустақил инсон бўлиб ўссин чунки у сизникидан кескин фарқ қиладиган реалликка яшашга мажбур бўлади. У реалликда у фақат доимий қайта ўрганиш, компьютер ёки робот қила олмайдиган ишни қилиш, мураккаб фикрлаш ва ижодкорлик эвазига ғолиб бўлиши мумкин.

@allaevuzb
9.2K views08:01
Ochish/sharhlash
2023-04-27 17:42:21
30 апрель Ўзбекистон халқини катта референдум кутмоқда.

Мана шу кунларга бағишлаб Asaxiy дан чегирмалар ҳафтаси эълон қилдик.

Якшанба 23-00га қадар давом этади.

500 хилдан ортиқ маҳсулотларни супер чегирма нархда харид қилинг:
https://asaxiy.uz/product?discount=1
4.7K views14:42
Ochish/sharhlash
2023-04-27 15:15:22Тарихий сабоқ: Бозорнинг маъмурий жиловланиши

Ўртача тортилган ставкалар бўйича 10 йиллик тарихий ахборот ва график маълумотларига кўз югуртирган борки, 2014 йил декабрда жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари ўзининг энг баланд 22,8% (тарихий максимум) ва бир ой ўтиб ўтмай, 2015 йилнинг бошида 13,3%гача (тарихий минимум) пасайганига эътибор қаратмаслиги мумкин эмас.

Шундан буён омонатлар бўйича ставкаларнинг тарихий максимуми ва тарихий минимуми бошқа янгилангани йўқ.

Ўзи ўшанда 2014 йилдан 2015 йилга ўтар паллада нима бўлганини ҳозир кўпчилик эсламайди ҳам. Лекин бундай тажриба ва хатолар такрорланмаслиги учун алоҳида эслаб қўйишга арзийди.

2015 йил 1 январдан бошлаб қайта молиялаш ставкаси 10%дан 9%гача пасайтирилган. Албатта, маъмурий тарзда ўрнатилган асосий ставканинг реаллик билан умуман алоқаси бўлмаган. Ўзингиз ўйланг, расмий инфляция 6,1% деб эълон қилинган 2014 йилда асосий ставка яна қанақа бўлиши мумкин? Тушунган бўлсангиз, бир ёлғон иккинчи, унданам каттароқ ёлғонни яратган. Аммо, лекин, бироқ бу ёлғонларни очиб қўйган бошқа реаллик мавжуд эди. У ҳам бўлса, омонатлар бўйича ставкалар. Гарчи ўртача ставка 22,8% бўлгани билан, баъзи банклар 27, 28 ва ҳатто 30 фоизгача ставкаларда омонатлар таклиф этишарди. Ахир инфляция ростанам 6% бўлса, омонатлар ставкаси ундан 5 баробар юқори бўлиши мумкинми? Омонатлар асосий ставкадан 3 баробарга юқори бўлиши мумкинми?
Шундай қилиб, бир кунда, битта маъмурий топшириқ билан барча банкларга аҳоли омонатлари ставкалари 14%дан ошмаслиги кераклиги буюрилган. Нафақат буюрилган, омонатларни Реклама қилиш ҳам тақиқланган. Янги 2015 йил ставкаларнинг бир кечада 9 ва ундан юқори даражада пасайтирилиши билан бошланган.
Бутун январь, февраль ва ундан кейинги ойларда омонатчилар ёппасига омонатларини ечишга ўтган. Аксига олиб, ўша ойларда Россиянинг Қримни босиб олишидан кейин рублнинг қулаши жараёни энди сўмга таъсирини ўтказа бошлаганди. 2015 йил январда қора бозорда доллар 3250-3400 сўм бўлган бўлса, ноябрь ойида қора бозор 1 доллар учун 6000 сўм таклиф эта бошлаган. Албатта бунда омонатлар ставкаларини маъмурий йўл билан пасайтирилиши ва юзлаб миллиард омонатларнинг банкдан чиқарилиши катта таъсир ўтказган. Айнан шу даврда нақдлаштиришнинг норасмий ставкалари 5-7%дан 20-25%гача етган ва банклар турли қинғир воситалардан фойдаланиб нақд пул сотиб олиш схемаларини ишлата бошлаган.

Унданам қизиғи, кредитлар билан юз берган. Сиз ўйлайсиз, омонатлар ставкаларини чеклаганлар кредитлар ставкасини белгилашмайдими? Қисқаси, сўмдаги кредитларнинг энг юқори ставкаси ҳам 14%дан ошмаслиги топширилган. Натижада банклар ёппасига кредитлар фоизини пасайтириш ва расмий ва норасмий равишда комиссиялар ундиришга ўтиб кетишган. Абсурд шу даражага етардики, баъзи кредитлар бўйича қарздорлар шартнома бўйича ставкадан кўпроқ миқдорда комиссия тўлашар ва нақдлаштириш комиссияси ҳар доим кредит ставкасидан баланд бўларди.

Бу тарих биз учун қандай сабоқ беради? Ҳар қандай маъмурий қарор, агар бозорга зид бўлса, доим зиён келтиради. Ўша келган зиённи гўёки бартараф этиш учун қўлланган навбатдаги маъмурий қарор эса зиённи камайтирмайди, балки каррасига кўпайтиради.
4.1K views12:15
Ochish/sharhlash
2023-04-26 20:19:24 Тадбиркор текширувчиларни қачон ўз ҳудудига қўймаслиги мумкин?

Президент қарорига асосан, Тадбиркорлар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини қуйидаги ҳолларда текширув ўтказиш учун ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга:

текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилмаганда;
текширув Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилмаганда ёки у хабардор этилмаганда;
текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома мавжуд бўлмаганида;
улар Текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортганида.

2023 йил 1 январдан назорат қилувчи органларга “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидаги давлат назорати функциялари реестрига киритилмаган функциялар бўйича тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказиш тақиқланади.

@bahodirahmedoff
1.3K views17:19
Ochish/sharhlash
2023-04-26 18:01:55 Ўзбекистонлик аёл Японияда бир миллион аҳоли яшайдиган округда депутат қилиб сайлангани анча шов-шув бўлди. Бу ўзбек қизи учун ютуқ, албатта.

Лекин, бу кўпроқ Япониянинг ютуғи деб биламан. Японлар энг қобилиятли чет элликларни жалб қиладиган, уларнинг келиб чиқишидан, жинсидан қатъий назар имконият берадиган, ҳатто сайлайдиган тизим ва менталитет яратиб билганлиги катта ютуқ ҳисобланади.
Буюк Британияда Ҳиндистонлик бош вазир бўлганда ҳам бу аслида Буюк Британия ютуғи бўлганлигини айтгандим.

Бу ҳавас қилишга арзийдиган катта нарса. Ҳавасдаман...
4.8K views15:01
Ochish/sharhlash
2023-04-24 22:59:17 Баъзида ривожланган жамиятлар ҳаётидан ниманидир кузатиб, қанчалик орқадалигимиз алам қилади. Улар бизни ҳатто борлигимизни билишмайди, биз бўлса уларни адашганликда айблаш билан оворамиз. Афсуски, биз улар каби бўлганимизни ман ҳаётлигимда кўрмасак керак. Шуниси аламли.
4.6K views19:59
Ochish/sharhlash
2023-04-24 10:46:14 ​“Катта ўйин” китобини қандай пиар қилганимиз ҳақида пост қиламан деб ваъда бергандим. Олдинги постда ёздим, китобнинг нархини бошқа 600-700 бетлик китоблардан арзонроқ, 65 000 Сўм қилиб белгиладик. Бу учун маркетинг бюджет кескин қисқартирилди, реклама учун фақат 4 500 000 Сўм эди. Бу нари борса 3-4 та каттароқ телеграм каналда пост қилиш имконини берарди. Бу билан бир неча мингта китоб сотиш имконсиз. Аксига олиб, китоб мавзуси тарих бўлса. 

Лекин, пульсизлик одамни нимага мажбур қилмайди? Очликда калла яхши ишлагандек, бизнесда ҳам пулсизликда калла яхши ишлайди. Маркетинг жамоаси билан келишиб ҳатто китоб чиққанлиги ҳақида пост бермасликка қарор қилдик. Китоб шунчаки сайтга жойланди. Бошқа китоблардан фарқли равишда олдиндан буюртма ҳам берилмади. Фақат китоб ҳар бир яратган контентимизда, видео, расм ёки реклама бўладими, бирор фонда пайдо бўлиб қоларди. Дўконларимизда ҳам китоб бир нечта жавонларга жойланган, фақат сотувчиларимизга бу китоб ҳақида гапириш, тавсия қилиш таъқиқланган эди. Бу ўз-ўзидан Asaxiy нинг доимий мухлиси бўлган зукко китобхонларни жалб қилди, қанақа китоб деб қизиқишди, китоб ҳақида саволлар кўпайди, улар бўлса доим жавобсиз қолди ва ўз-ўзидан сотув бошланди. Дастлаб 100 дона, 200 дона, 300 дона...Шунда Йона Бергернинг “Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади” китобидаги бир кейсдан илҳомланиб ҳар бир китоб ичига қуйидаги ёзув билан қоғозча тиқиб бошладик: 

“Илтимос, бу китоб ҳақида ҳеч қаерда пост қилманг ва ҳеч кимга гапириб берманг...»

Бу ёзувни олган одам китобни аниқ ўқиб чиқади ва сирни ўзида сақлолмайди учун бошқаларга айтмасдан қўймайди. Бу ўз-ўзидан ўйлаган эффектимизни берди ва китоб рекламасиз, эълонларсиз сотилиб бошлади. Бу ишни китобхонлар китобни ўқиб, маза қилиб бир-бирига тавсия қилиб бошлагунча давом этдик. Ундан у ёғига сарафан маркетинг ишлади. 

Шунақа қилиб, биз ҳатто биринчи нашри сотилиши имконсиз деб ўйлаган китоб бир неча ойда сотиб тугатилди ва ҳозирда иккинчи нашр босилмоқда. Баъзида маҳсулот ҳақида жар солиш ўрнига, шунчаки жим турган ҳам маъқул экан. 

Ўйланган стратегияни бехато амалга оширган Asaxiy нинг маркетинг жамоасини, айниқса бош маркетолог Миразиз ва креатив маркетолог қизимиз Муслимани олқишламасдан илож йўқ.

Китобнинг тайёрлаш жараёни ҳақида. Аввало, таржимонини қандай қилиб танлаганлигимиз ҳақида. Китобни ўқиганлар билади, ХIХ аср ва ХХ аср илк чорагидаги тарихий воқеалар ҳақида гап кетади. Воқеалар саргузашт шаклда ўта қизиқарли сўзлаб берилган. Бизга ўша давр тарихи билан яхши таниш, имкони бўлса уни ҳис қилган таржимон керак эди. Узоқ ўйлашлардан сўнг Ўзбекистонда ўн йилдан ортиқ туризм соҳасида ишлаган тажрибали гид Шодиёр ака Нишонбоевни танладик. Туристларга инглиз тилида тарихни қизиқарли қилиб сўзлаб юрган, йилнинг камида 8-9 ойини тарихий шаҳарларда ўтказадиган тажрибали гид ҳис қилмаса, бу китобни бошқа ким ҳис қилиши мумкин? Ўйлайманки, Шодиёр ака инглиз тилидан таржимани маҳорат билан қилди. Нашриёт жамоаси ҳам китоб устида ажойиб ишлашди, таҳрирни тажрибали Муҳаббат опа қилдилар.  Бу китоб Asaxiy да Дилбар Ҳайдарованинг сўнгги иши бўлди. Ҳамид ака, Йигитали ва Умида мусаҳҳиҳлик қилишди. Муқовани тайёрлашда Россия рамзи сифатида айиқни танлаш, Буюк Британия рамзи сифатида шеърни танлаш фикри дизайнеримиз Жасурдан чиқди.

Китобнинг асл номи “Катта ўйин. Осиёдаги махфий хизмат ҳақида” деб номланади. Руслар уни “Катта ўйин. Осиё синдроми” деб таржима қилишган. Маркетинг жамоаси жарангдорроқ бўлиши учун китобни номини ўзгартириш таклифини берди.  Бизда нашриёт, айниқса бош муҳаррир Хуршид ака маркетинг уни ишига аралашишини умуман ёқтирмайди. Шахсан ўзим маркетинг жамоаси номидан аралашдим учун, балки ичида сўкиб китобни номини ўзгартиришга рози бўлди. Муаллифнинг руҳсати билан, “Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви” номи танланди. 



Хуллас, “Катта ўйин” муваффақияти Asaxiy да ҳақиқий жамоавий меҳнат, ҳар ким ўз ишини профессионал қилганлиги натижаси бўлди. Эсдан чиқарманг, бизнес — бу жамоавий ўйин! PS: "Катта ўйин" ҳозир тугаган. Янги нашр келгунча ундан кам қизиқарли бўлмаган "Яланғоч иқтисодиёт"ни ўқиб турсангиз бўлади.
9.1K viewsedited  07:46
Ochish/sharhlash