Get Mystery Box with random crypto!

Allaev Uz (16 )

Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 ) A
Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 )
Kanal manzili: @allaevuzb
Toifalar: Adabiyot , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.82K
Kanalning ta’rifi

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали.
Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com
Реклама масалалари: @asaxiymedia

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-04-23 13:29:28 Швецарияда инглиз тилини биладиган ва билмайдиган кадрлар маоши ўртасидаги фарқ ўртача 17,9 фоизни ташкил этибди.
Ундан ташқари она тилига қўшимча мамлакатдаги миллий тиллардан бирини билиш (француз, немис, итальян) маошлар ўртасидаги фарқни 20,3 %гача етказаркан.
Ваканцияларнинг 87 фоизида немис тилини, 67 фоизида француз тилини, 32 фоизида инглиз тилини билиш талаб қилинар экан.

Чет тилини билиш фақатгина четга кетиш ёки имтихонлардан ўтиш учун эмас, карьера ва кўпроқ даромад қилиш учун ҳам долзарб бўлиб бормоқда. Энди ҳатто бир эмас, икки ёки уч чет тилини ўрганиш талаб қилиниши мумкин. Ўзбекистон шароитида фарзандингиз инглиз тилига қўшимча рус ва турк тилларини ўрганиши келажакдаги карьерасига анча фойдали бўлиши мумкин.
12.9K viewsedited  10:29
Ochish/sharhlash
2023-04-22 12:02:32
Франциянинг ҳажвий Le Gorafi нашри Украинада уруш бошлангандан бери ҳар куни рус тилида пост қилади:
Салом, сиз махсус ҳарбий амалиёт вақтида ягона холис икки томонлама маълумотларни берувчи Gorafi News Network ни ўқимоқдасиз. Сиз 48 соат давом этиши керак бўлган махсус ҳарбий операциянинг 423 кунига (N кунига) хуш келибсиз.
593 views09:02
Ochish/sharhlash
2023-04-21 21:04:36 Муаммоли, тушунарсиз инқироз ҳолатида "нима бўлди?", "нимага бўлди" ва "ким айбдор" деган саволлар муаммони жиддийлаштириши мумкин. Энг тўғри савол "Ҳозирги ҳолатда нима қилишимиз ёки қилишим мумкин" деган саволдир. Психологлар буни "олдинга ҳаракат" деб номлашади.


Хатоларни такрорламаслик учун сабабларни аниқлашга, айбдорларни топишга бўлса инқироздан чиққач вақт топилади.
2.7K views18:04
Ochish/sharhlash
2023-04-21 15:41:28 ​Бизнесда ёқимли адашишлар ҳам бўлиб туради.

Шулардан бири ҳақида айтиб бермоқчиман.

Питер Ҳопкиркнинг «Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви китоби»ни илк маротаба Парижда кутубхонада Марказий Осиё бўлимида кўриб қолгандим. Ўшанда китобдан 15 бет ўқиб, манга роса ёққанди. Кейин ҳар куни кутубхонага бориб 2-3 соат эринмасдан ўқийдиган бўлдим. 740 бетлик китоб анча вақт олганди. Лекин, китобни ўқиб роса маза қилдим. Китобда бизнинг яқин ўтмишимиз, ХIХ аср ва ХХ аср бошида Марказий Осиёни эгаллаш учун Россия ва Буюк Британия империяси ўртасида бўлиб ўтган кураш ҳақида гап кетади. Китобда муаллиф жуда содда тильда, қизиқарли қилиб воқеалар ривожини айтиб бергани қойил қолдирган эди. Мен шпионлар билан бирга гўёки Марказий Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистон бўйлаб сайр қилган эдим.
Китобдан тушунган энг катта ҳақиқатим, халқаро сиёсат дўст бўлмаслиги, ҳаммаси манфаат устида қурилганлиги эди. Шу учун бугун ҳам Ўзбекистон халқаро сиёсатда фақат ўз манфаатидан келиб чиқиб ҳаракатланиши кераклигини доим таъкидлайман.
У вақтларда китоб лойиҳаси у ёқда турсин, ҳатто Asaxiy интернет-дўконни яратиш ҳам хаёлда йўқ эди. Францияда ўқиб, ўша ерда қолишни орзу қилиб юрган магистр эдим. Кейинчалик, китобни кўпчиликка тавсия қилиб бошладим.

Ўзбекистонга қайтиб келгач, бир муддат туризмда ишладим. Ҳар сафар туристларга ҳам шу китобни тавсия қилардим ва кейинчалик жуда яхши шарҳлар ва раҳматни қабул қилиб олардим.

«Asaxiy Books» лойиҳасини бошлаганда китобни шу заҳоти рўйхатга киритдик. Лекин, 740 бетлик тарих ҳақидаги китобни Ўзбекистонда сотиш осон эмаслигини билардик. Лойиҳада одатда 3-4 китобдан биттаси ҳеч қачон фойдага кирмаслигини билиб туриб чиқарилади. Бу китобларга кам одам қизиқсада, ўзбек тилида чиқишини муҳим деб биламиз. Масалан, «Тўртинчи саноат инқилоби», «Ажиб янги дунё» шунақа китоблар сафига киради. «Катта ўйин»га қайтсак, аксига олиб муаллифлик ҳуқуқини харид қилиш қийин бўлди. 3.5 йиллик музокаралардан сўнг ниҳоят Питер Ҳопкирк китобини ўзбек тилида чиқишига рози бўлди.

Шундан кейин ҳам китобни чиқаришда иккиланишда давом этдим. Масаланинг, молиявий томони одамни қийнарди. Нима бўлса бўлди деб илк нашрни чоп этдик. Сотилиш эҳтимолидан қўрқиб, бошқа 600-700 бетлик китоблар каби нархни 75-80 минг қилиб эмас, 65 минг қилиб белгиладик. Нархни пасайтириш учун китобнинг маркетингига ҳам катта харажат қилмасликни маъқул кўрдик.

Лекин, кутилмаганда китоб машҳур бўлиб кетиб, илк нашр сотиб тугатилди. Кеча янги нашрга буюртма бердик. Тўғри, китоб ҳали ўзини молиявий томондан оқламади, ҳали ноль нуқтадаги 10000 нусхага етиши учун бор. Лекин, хаёлан илк нашр ҳам сотиб тугатилишига ишонмаган эдим. Амалда бўлса, илк нашр бир неча ойда сотилиб кетди. Яна китоб ҳақида ажойиб изоҳлар ва раҳматлар ҳам келяпти. Бу биз учун ёқимли сюрприз бўлди.

Айтганча, «Катта ўйин»ни кимлардир маза қилиб ўқиган бўлса, «Яланғоч иқтисодиёт»ни ҳам аниқ ўқисин. Бу ерда ҳам муаллиф ўта мураккаб мавзуни содда ва қизиқарли тильда, жуда кулгили ҳазиллар билан очиб беради. Ўқигач, бир неча йил китоб ҳақида фикрлаб юрасиз.
287 viewsedited  12:41
Ochish/sharhlash
2023-04-21 14:05:22 Бизнесда тажриба ортган сари бир нарсани тушуняпман, болага тартибни ва ўтириб бир жойда ишлашни ўргатиш керак.

8 йилда ўнлаб ақлли ва қобилиятли одамларни кўрдим. Кўпи ўзи ўйлагандан анча ақлли, ўсиш имконияти анча катта. Лекин, аксарининг муаммоси тартибда ва масьулиятни ҳис қилиб қаттиқ меҳнат қилолмасликда. Орасида шунақалари борки, уч ойга деб олинган ишни олти ой кечикиб топшириши мумкин. Бошқа бир қисмида кайфият жуда тез ўзгаради, уни ҳатто ҳазм қилиб улгурмийсан. Бир қисми тез зерикса, бошқа бир қисми ҳатто бир соат фокусни жамлаб бир ишга киришолмайди. Бир қисми ҳар уч-тўрт ойда иш ўрни алиштиради, Asaxiy дан кетгач ўнлаб иш ўрни алиштирганларни кўрдим.

Агар инсон қобилиятсиз, ақлий салоҳияти юқори бўлмаса, бу алам қилмасди. Лекин, афсуски шунақа. Шу учун бола тарбиялаганда тартибни, қаттиқ меҳнат қилишни, иродани ўргатиш ҳам муҳим экан.
1.3K viewsedited  11:05
Ochish/sharhlash
2023-04-21 12:20:19 1990-йилларнинг аввалида руҳшунос Андерс Эриксон икки ҳамкасби билан Берлиндаги мусиқа Академиясида тадқиқот ўтказди. Ўқитувчилар ёрдами билан скрипка чолғуси талабаларини уч гуруҳга ажратишди. Биринчи гуруҳга салоҳиятини дунё эътироф этадиган даражада деб баҳоланганларни киритилди, иккинчи гуруҳга — “келажагидан умид бор”ларни киритишди. Учинчи гуруҳга — малакали мусиқачи бўлишидан умид қилинмайдиган, нари борса – мактабда мусиқадан дарс бериб юрадиганларни жамлашди. Ҳамма иштирокчиларга битта саволни беришди: илк бор қўлингизга скрипкани олганингиздан сўнг то бугунгача неча соат машқ қилгансиз?

Ҳамма иштирокчилар деярли бир вақтда бошлашган — беш ёшлардан қўлга асбоб ушлашган. Дастлабки бир неча йил ичида ҳаммалари бир хил — ҳафтасига икки-уч соат машқ қилганлар. Тахминан саккиз ёшларда фарқ бошланган. Синфда энг яхшилари ҳисобланган талабалар бошқаларга қараганда энг кўп машқ қилганлар: тўққиз ёшларда ҳафтасига олти соат; 12 ёшда – саккиз соатдан; 14 ёшда – 16 соатдан, шу тариқа 20 ёшгача машқ қилганлар, — яъни ўз маҳоратларини бир мақсад йўлида тинимсиз оширганлар — ҳафтасига 30 соатдан зиёд машқ қилганлар. Шундай қилиб, 20 ёшга кирганда энг яхши талабалар умумлаштирганда 10 000 соатдан зиёд машқ қилганлар. Ўртача даражали талабаларда соатлар миқдори 8000 бўлди, бўлғуси мусиқа муаллимлари 4000 соатдан кўп машқ қилмаганлар.

Шундан сўнг Эриксон ўз ҳамкасблари билан малакали пианиночилар ва ҳаваскор пианиночиларни ўрганганлар. Худди шундай қонуният намоён бўлган. Ҳаваскорлар болаликда ҳафтасида уч соатдан зиёд шуғулланмаганлар, шунинг учун 20 ёшга келиб, уларнинг умумий амалиёт соатлари 2000 соатдан ошмаган. Малакалилар эса, аксинча, ҳар йили машқлар давомийлигини оширганлар ва 20 ёшга келиб, уларнинг ҳар бири “ўз жомадони”да 10 000 соатдан зиёд машқларга эга бўлганлар.

Шу нарса диққатга сазоворки, Эриксон ва унинг ҳамкасблари алоҳида куч сарфламасдан ва тенгдошларидан кам машқ қилиб, катта ютуқларга эришган бирорта талабани топа олмадилар. Бутун кучи, жон-жаҳди билан тиришиб машқ қилган ва лекин етарли қобилияти бўлмагани учун олдинга чиқа олмаган талаба ҳам топилмади. Мазкур тадқиқот натижаларига асосланиб, энг яхши мусиқа ўқув юртига киришни истовчи ва етарли қобилиятларга эга инсонларни фақат тиришқоқлик билан қилинган меҳнат ажратиб туради, деб хулоса қилиш мумкин эди. Бор-йўғи шу. Дарвоқе, энг яхши талабалар қолганлардан кўра шунчаки кўпроқ меҳнат қилиб қўя қолмаганлар. Улар зиёд, ҳаддан зиёд кўп меҳнат қилганлар.

Малколм Гладуэллнинг «Зукколар ва ландавурлар» китобидан.
2.2K views09:20
Ochish/sharhlash
2023-04-21 11:26:22 Қачон бренд ишлайди?

Жуда кўпчилик бренд ўзи нима у қачон иш беради деган саволларни сўрашади. Бренд бу сизнинг инсонларга берган ваъдангиз, дейлик, сиз бир инсонга қайсидир маҳсулот ёки сервис учун ваъда бердингиз, лекин унга кутганидан кўпроқ бердингиз. Мижоз сиздан 10 йиллик кафолатни кутган, сиз ҳам унга 10 йиллик кафолат бердингиз, лекин маҳсулот мижозга 15 йил хизмат қилди.

Бунда сиз мижозга кутганидан ортиқ натижани бердингиз, мана шунда брендга нисбатан ишонч пайдо бўлади. Мижоз бошқа одамларга бренд ҳақида ўзи айтишни бошлайди. Сиз унга айт ёки айтма деб гапирмайсиз, мижоз ўз ташаббуси билан бу ишни қилишни бошлайди.

Бунда бренд мижозга маҳсулот ёки хизматни сотибгина қолмайди, балки унга ҳиссиёт беради, инсон кутганидан озгина кўпроғини олса, бренд механизми ишга тушиб кетади.

Ана энди бренд иш беришни бошлайди. “Profi University” Навоий филиалида брендимиз иш беришни бошлади деб ўйлайман. Мана бу видеодаги йигитлар университетимизда таҳсил олишади, биз улардан видео қил, биз ҳақимизда видео ол деб бир оғиз ҳам айтмаганмиз, видео олиши учун бир сўм пул ҳам бермаганмиз.

Шунчаки улар кутганидан озгина кўпроғини бердик. Барчангизга раҳмат, азизлар.

@bektoshkhatamov
2.0K views08:26
Ochish/sharhlash
2023-04-21 10:45:06
#ўхшатиш #сатира

Сичқон тешикнинг ёнига келиб, ташқарига чиқайми-йўқми, деб қўрқиб турса, ташқаридан итнинг вовуллагани эшитилибди.

Сичқон "ит вовуллаётган жойда мушук бўлмайди", деб ташқарига чиқса, вовуллаётган мушук экан.

Шартта сичқонни ушлаб, еб бўлгач, ўзига ўзи:
-"Чет тилини билган оч қолмайди!" - деган экан...

P.S.: Сиз ҳам келажакда оч қолмай десангиз, бирорта чет тилини мукаммал ўрганиб олинг!

Umid Hudoyberdiev
2.4K views07:45
Ochish/sharhlash
2023-04-20 22:58:54 Байрам кунларига берилган 20 фоиз чегирма "Asaxiy Books" китобларига, шу жумладан "Яланғоч иқтисодиёт” китобига ҳам амал қилади:
https://asaxiy.uz/product/charlz-uilan-yalangoch-iktisodiet
3.5K views19:58
Ochish/sharhlash
2023-04-20 13:39:35
Hamma-hammaga Hayit ayyomi muborak.

Shunday ajoyib bayramga Asaxiy oʻziga xos sovgʻa tayyorladi.

Bayram kunlari xohlagan kitobni 20 foizlik chegirma bilan xarid qiling.

www.asaxiy.uz saytimizda kitoblarni tanlang va 20 foiz tejab qoling. Oʻzingiz uchun va bayramga sovgʻa uchun kitob xarid qilishga ajoyib imkoniyat.

Saytga kiring va buyurtma qoldiring. Buyurtmalar Oʻzbekiston boʻylab uyingizgacha yetkaziladi.

Katalog: asaxiy.uz/product/knigi
2.8K views10:39
Ochish/sharhlash