Get Mystery Box with random crypto!

Allaev Uz (16 )

Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 ) A
Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 )
Kanal manzili: @allaevuzb
Toifalar: Adabiyot , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.82K
Kanalning ta’rifi

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали.
Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com
Реклама масалалари: @asaxiymedia

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 73

2021-02-09 12:46:18 Эркин иқтисодиёт ривожланишдаги муаммоларнинг ечимидир. Буни коммунистик блок вакиллари бўлган Шарқий Европа мамлакатлари мисолида кўриб чиқиш мумкин. Уларнинг аксар қисмида иқтисодиёт стабил ўсмоқда, ишсизлик камаймоқда ва давлат бошқарув тизими ҳам демократлашмоқда.

Масалан, бугунги кунда Чехия аҳолисининг яшаш тарзи ҳатто Испания ва Италия аҳолисиникидан ўтиб кетди. Чехияда либерал иқтисодиёт аҳоли ҳаётини кескин яхшиланишига сабабчи бўлди. Бундан 30 йил олдин коммунистик блок таркибида бўлган Чехия ва Эстония бугун бутун Европада энг либераллардан бири ҳисобланадилар. Улар 30 йилда тизимли ишлаб жуда катта йўлни босиб ўтиб билишди. Бугун Wall Street Journal томонидан яратилган иқтисодий эркинлик индексида Эстония 10-ўринда, Чехия 23-ўринда. Солиштириш учун Европанинг икки энг қудратли иқтисодиёти Германия ва Франция 27 ва 64-ўринларда.

Иқтисодий эркинликларни беришга шошилмаган Полша ва Руминия каби мамлакатлар ҳам ўз хатоларини тез тушуниб етишди. Улар 2009-2020 йилда иқтисодиётни либераллаштирув бўйича жуда катта қадамлар ташлашди.

Иқтисодий фаровонликнинг яна бир кўриниши ишсизлик муаммосидадир. Охирги вақтда Чехия, Эстония, Венгрия, Полшада ишсизлар сони 4 фоиздан паст бўлиб қолмоқда. Бу борада Ғарбий Европа мамлакатларида ўртача рақамлар 8 фоизни кўрсатмоқда.

Демак, иқтисодиётни ўсиши учун илк талаблардан бири эркин бозор, эркин шароитлар яратишдир. Протекционизм, бозорни ёпиб олиш, монополиядан ҳоли рақобатбардош иқтисодиёт яратмасдан яхши натижаларга эришиш жуда қийин. Шу учун ҳам бугун МДҲ ҳудудида энг либерал эркин иқтисодиёт Қозоғистон бошқалардан кўра анча фаровон бўлиб қолмоқда.

2016 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳам иқтисодиётни либераллаштирув жараёни бошланганди. Лекин, 2019 йилдан бошлаб вазият яна қайтадан мураккаблашиб бошланди. Буни импорт маҳсулотларига божхона тўловлари ортиб бориши, шунингдек давлат харидларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан қилиш мажбурийлиги, турли соҳалар монополия таъсири остида қолаётганлиги, мол-мулк ҳуқуқи масаласидаги муаммолар, аграр реформанинг кечиктирилаётганлигида кўриш мумкин.



@allaevuzb
2.5K views09:46
Ochish/sharhlash
2021-02-08 16:17:15 ​​Инновациялар эски муаммоларга янги ечимлар топадиган, янги ғояларга эга янги кишилардан туғилади. Инновация деганда одатда биз замонавий технологиялар билан боғлиқ бирор катта нарсани фараз қиламиз. Лекин, кундалик ҳаётда ҳам оддий кичик ўзгаришлар инновация бўлиши мумкин.

Буни хизмат кўрсатиш соҳаси мисолида кўриб чиқамиз. Хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайдиган ва яхши даромадга эга бизнеслар кўп.

Баъзи тадбиркорлар мутлақо янги инновацион хизмат яратиб муваффақиятга эришишади. Бунга мисол қилиб, Paynet асосчиси Ботир Орифхўжаевни, ёки MyTaxi ва Workly асосчиси Акмал Файзиевни мисол қилиш мумкин. Булар ўз даврларида бозорда бутунлай янги инновацион хизмат таклиф қилишган.

 Бироқ кўпгина сервислар одатий хизмат турларини таклиф этади ва улар орасида рақобат кучли. Бундай вазиятда ўз соҳасида нима инновация қилса бўлади? Энг яхши ечим эски муаммоларга янгича инновацион креатив ёндашув. Хизмат турига мижозга ёқадиган ва унинг эсида қоладиган элемент киритинг. Мана шу сиз қилган инновация бўлади.

 Яқинда бир етказиб бериш хизматидаги рекламага кўзим тушиб қолди. Унда “45 дақиқа ичида буюртмангизни етказиб берамиз ёки маҳсулотимиз бепул” деган ёзувлар бор эди. Бу ҳам мижозга ёқадиган таклиф ва у рекламанинг қанчалик рост ёки ёлғонлигини текшириб кўриш учун ҳам ҳеч бўлмаганида бир марта ушбу хизматга мурожаат қилиши мумкин. Яна бир мисол, турк таомларини яхши кўрувчи яқин бир танишим айнан бир ресторанга боришини айтиб қолди. Сабабини сўраганимда эса шундай жавоб берди: “Мен борган турк ресторанларининг фақат шунисидагина бош ошпаз айланиб юриб хўрандалар фикрини сўрайди ва бу менга ёқади”.

Сиз инновация қилишингиз учун янги кашфиётчига айланишингиз шарт эмас, шунчаки мавжуд соҳада ўзгариш қила олишингиз, ундаги муаммоларга ечим топишингиз мумкин.

Мана шу кичик инновациялар якунда сизни ўз бозорингизда ажралиб турувчи муваффақиятли компанияга айлантириши мумкин.



@allaevuzb
2.4K viewsedited  13:17
Ochish/sharhlash
2021-02-08 09:14:56 Биз янгиликлардан, янги инсонлардан, янгича қарашлардан, янги маҳсулотлардан, янги сўзлардан қўрқамиз ва бу табиий жараён. Кейинчалик адаптация натижасида янгиликлар оддий ҳолатга айланади, кундалик ҳаётимизнинг бир қисмига айланади. Таққослаш учун Совид 19 илк кириб келган куни ва бугунни эсланг. Қайсидир маънода биз коронавирусга ўргандик, унга мослашдик. Ҳозир у ҳақидаги янгиликларни илк кунлардаги каби даҳшатли даражада қабул қилмаяпмиз.

Ҳаётимизга кириб келаётган янгиликлардан бири бу – неологизмлардир. Нима учундир биз тил масаласига келгандан консерватор бўлишга ҳаракат қиламиз, неологизмларни маҳаллийлаштирмоқчи бўламиз. Неологизмлар яъни янги сўзларни ҳам оддий қабул қилиш керак, менимча. Тўғри, бошида қулоққа бироз ғалати эшитилиши мумкин, аммо вақт ўтиб бу сўзлар луғатингизда ишлатиладиган одатий сўзга айланиб кетади.

Тилнинг софлигини неологизмлар бузмайди. Аксинча нотўғри, ўринсиз таржима қилинган атамалар путур етказади. Кўпларга маълум 90 йиллар бошида фаолият юритган Атамашунослик қўмитаси томонидан жуда кўплаб сўзлар ўзбекчалаштирилди, лекин халқ уни истеъмолда қўлламаганлиги учун бу иш ўзини оқламади. Автобусни кўпкурси, радиони овознигор, самолётни тайёра дейиш халққа маъқул келмади.

Бугунги кунда неологизмларнинг муқобил вариантига қарши эмасман, бироқ “ёпишмаган” ёки “емаган” таржимадан кўра асл ҳолати сақланиб қолишини афзал деб биламан. Бундан ташқари ҳозирда кўплаб янги сўзлар фан-техника орқали кириб келмоқда ва бундай сўзларни таржима қилиш жуда мураккаб жараён. Қолаверса, тилимиздаги сўзларнинг аксари арабий-форсий сўзлар бўлгани учун ҳам таржимада айнан ўзбекча сўзлардан фойдаланиш ҳам қийин. Туркий халқлар ичида тилининг софлигига кўп урғру берадиган давлат Туркия ҳисобланади. Аммо турк тилида ҳам етарлича неологизмлар мавжуд, фақат баъзиларини фонетик (товуш) жиҳатдан ўзларига мослаб қабул қилишади. Шундай экан неологизмларни арабча ёки форсчага ўгиргандан кўра тўғридан тўғри қабул қилиб, истеъмолда кенг қўлланимиз маъқул.

Тил ҳам тирик мавжудотга ўхшайди. У ҳам бойиб ва ўсиб бориши, замонга мослашиши жуда муҳим. Ҳатто тилига жуда еҳтиёткор француз халқи ҳам халқаро неологизмларни қабул қилиб, луғатга киритмоқда. Аравани қайта кашф этаман деб халқ учун тушунарсиз расмий тил яратмайлик.


@allaevuzb
2.5K views06:14
Ochish/sharhlash
2021-02-07 07:50:00 ​Жо Байденнинг халқаро сиёсатдаги илк қадамлари бошланмоқда. Ҳозирча ҳаммаси жуда қизиқарли. Масалан, АҚШ президенти Эрондаги молиявий аҳволни яхшилаш учун халқаро ёрдамларга қўйилган санкцияларни бекор қилмоқчи. Шунингдек, халқаро валюта жамғармаси томонидан Эронга кредит тақдим этилишига АҚШ қарши эмас.

Яқин Шарқ учун яна Байден билан ўзгарган нарсалардан бири Яман урушидадир. Байден Саудия Арабистонини Яманга ҳужумларда қўллаб-қувватламасликка қарор қилди. Саудия Арабистони билан АҚШ алоқалари журналист Хашогги ўлдирилиши биланоқ бузилганди. Ўша пайтда Саудия Арабистонини санкциялардан Трамп администрацияси сақлаб қолганди.

Шу вақтга қадар Ямандаги урушда АҚШ Саудия Арабистонига разведка маълумотлари, шунингдек логистика масаласида ёрдам бераётганди. Шунингдек Байден администрацияси томонларни музокара столи атрофида йиғишга ҳаракат қилмоқда.

Янги Президентнинг Марказий Осиё бўйича позицияси ҳали-ҳануз аниқ эмас. Россияни ашаддий душман деб билувчи Байденнинг Марказий Осиё билан алоқаларини ҳам кузатиш жуда қизиқарли бўлади.


@allaevuzb
2.8K views04:50
Ochish/sharhlash
2021-02-06 17:49:38 ​Коронавирусга қарши кутилмаганда Россиянинг Спутник V вакцинаси яхши натижалар бермоқда. Lencet маълумотларида вакцинанинг эффективлиги 91 фоиз баҳоланган. Шу кунларда Европа Иттифоқи рус вакцинасига ҳам буюртма беришни кўриб чиқмоқда.

Ҳозирги кунга қадар Европа ва АҚШ лабораторияларида ишлаб чиқарилган бошқа вакциналардан АҚШ фуқароларнинг 10 фоизи, Буюк Британия фуқароларининг 15 фоизи, Исроил фуқароларининг 59 фоизи олиб бўлишган. Европа Иттифоқида бўлса бу рақам фақат 3 фоизни кўрсатмоқда.

Бир неча кун олдин Ўзбекистонда вакциналаш компанияси ҳуқуқ тартибот органлари ходимларидан бошланиши ҳақида маълумот берилганди. Турли хил манбаалар Ўзбекистон 70 миллионтагача Спутник V вакцина буюртма берганини хабар беришади. Лекин, бу борада расмий маълумотлар мавжуд эмас.

@allaevuzb
2.9K views14:49
Ochish/sharhlash
2021-02-06 16:04:22 Насаф футбол клубининг оғир молиявий аҳволда эканлиги ва ёпилиб кетиши мумкинлиги ҳақида хабар берилмоқда. Насаф каби бошқа клубларимиз ҳокимиятлар томонидан ёки йирик давлат ташкилотлари томонидан молиялаштирилади. Футбол бугун солиқ тўловчилар ҳисобига яшамоқда. Хоҳлаган вилоят жамоаси халқнинг пулига қараб қолган. Миллионлар ўйини ҳисобланган футбол 34 миллиондан ортиқ аҳолимиз учун айни вақтда зарарли ҳолатга айланган.

Манимча, футбол соҳасида ҳам реформа ўтказиш, қанчалик қийин бўлмасин профессионал футболни давлат ташкилотлари ҳисобидан молиялаштиришни тўхтатиш вақти келди. Футболни тўлиқ хусусий сектор ихтиёрига қолдириш керак. Футбол ўз кунини ўзи кўрсин.

Футбол бу тарих, таьлим, маданият ёки китоб эмаски, давлат аҳамиятидаги, жамият ривожидаги мавзу бўлса. Халқнинг зарарига ишлаётган соҳанинг боридан йўғи яхши. Футбол ҳам шоу-бизнес каби ўзини-ўзи молиялаштирадиган, ўз кунини ўзи кўрадиган тизимга айланиши лозим.

Мабодо футболимиз ортга кетадиган бўлса ҳам бундан халқ зарар кўрмайди. Ҳозирги футбол ҳам жуда юқори кўрсаткичда эмас, ҳар холда ҳали футбол орқали дунёга танилмаганмиз.

Футболни ривожлантириш учун давлат қайсидир жойда пул тикиши ёки молиялаштириши мумкин бўлса, ягона жой бу – болалар футбол мактабидир. Майли давлат болалар футбол мактабларини яхшилаш учун пул тиксин, яхши тренерларни олиб келсин. Мураббийларни четда ўқитишга ҳаракат қилсин. Бу яхши.

Бироқ кимларнингдир пул ювиш майдонига айланиб қолган футбол клубларини молиялаштиришни тўхтатиши керак. Солиқ тўловчилар ҳисобига шакллантирилган бюджет айнан солиқ тўловчи халқнинг бирламчи эҳтиёжлари, ҳаётий манфаатларига мос келадиган тарзда сарфланиши лозим, деб ўйлайман.

@allaevuzb
6.8K viewsedited  13:04
Ochish/sharhlash
2021-02-06 12:54:00 Рус сиёсатчилари ўз мақсадлари йўлида ҳар қандай воситалардан фойданалишлари мумкин. Мен Россия сиёсатини яқиндан кузатиб бошлагандан бери доимо шунақа бўлган. Шундан келиб чиқсак, яқин кунларда халқни Навалний воқеасидан чалғитиш учун янада баҳслироқ каттароқ мавзу ўртага ташланиши мумкин. Бу бахтсиз ҳодиса, мигрантлар билан низо, ҳатто қўшни мамлакатлардан бирига ҳужум ҳам бўлиши мумкин. Лекин, мен билган рус сиёсатчилари бўлса, халқни чалғитиш учун аниқ нимадир ўйлаб топишади.


@allaevuzb
2.7K views09:54
Ochish/sharhlash
2021-02-06 11:55:45
Ўтган ҳафта Жавлон Жовлиевнинг «Қўрқма» романини тақдим этдик. Шундан сўнг китоб билан расмга тушиш интернетнинг ўзбек сегментида кичик челленжга айланди.

Энди ҳазилкаш дўстларимиз китобнинг расми билан мемлар ясаб бошлашибди. Ҳазилни яхши тушунган ҳолда барча мемларни йиғиб боришга қарор қилдик. Мемларни @asaxiymedia аккаунтига жўнатишингиз мумкин.

@allaevuzb
7.7K views08:55
Ochish/sharhlash
2021-02-05 10:07:13 АҚШлик ёзувчи Гарриет Бичер-Стоунинг машҳур асарларидан бири бўлган “Том тоғанинг кулбаси” романида қуйидаги фикр келтирилган:
“Унинг боши донишманд бошлардан эмас, аммо барча мамлакат сиёсатдонлари каби ноннинг қайси томонига ёғ суркалганини билиш пайида юради”. Бу таъриф асардаги савдогарга нисбатан қўлланилган. Бир қарашда салбий маънодаги контекстдай туюлса ҳам, бироқ бизнес билан шуғулланувчи ёки турли стартаплар бошламоқчи бўлган инсонлар сариёғ ноннинг қайси томонида эканлигини олдиндан кўра билишлари зарур. Бизнесга энди кириб келаётган тадбиркор ишни ўз йўналишидаги маҳсулот ёки хизматга бўлган талаб даражасини ўрганишдан бошлайди. Бошқача қилиб айтганда, аввало бозорни ўрганиш лозим. Узоқни кўра билиш, вақти келганида таваккал қилиш, ўз ғояларини равон ва тушунарли тарзда етказа олиш бизнес оламидагилар учун фазилат саналади.
Мураббо ноннинг қайси юзига сурилганини олдиндан биласизми, у ҳолда бизнесда ўзингизни синаб кўраверинг )))

@allaevuzb
3.0K views07:07
Ochish/sharhlash
2021-02-04 14:40:16 Бизнес оламида юрганим учун жамиятни, ислоҳотлару ижтимоий фикрларни кўп кузатаман. Болажон халқмиз. Қизиқ, феълимиз ҳам болаларникидай. Аксар ҳолатда бирор муаммо ёки ёқимсиз ҳолатга дуч келсак, гўдак каби фақат «йиғлаш»ни қойиллатамиз. Гўё оҳ-воҳларимиз орқали муаммо ҳал этиладигандай. Пировардида эса нолишни бас қиламиз, гапиришдан тўхтаймиз то яна бир «қовун» туширилгунча. Қайсидир амалдор ноўрин жумла ишлатиб қўйса, яна эски тартиб бўйича сценарий бошланади. Бу худди ҳаракатлар алгоритмидай давом этади.

Жамият ўз норозилигини ифода этгани яхши, албатта. Аммо ўша ёқимсиз ҳолатни ўзгартиришга ҳам ҳаракат қилиши лозим. Жаҳлда ҳам бироз ғайрат, шиддат бўлиши керак! Масалан, сиз жамиятдаги энг катта муаммолардан бири бўлган коррупцияни ёмон кўрасиз. Коррупция аниқланган ҳолатлар ҳақида эшитсангиз тўкилишга улгурган тепа сочингиз ҳам тикка бўлиб кетади. Бироқ фарзандингиз билан яхшироқ шуғулланиши ёки кўпроқ эътибор бериши учун ўқитувчиларига байрамларда алоҳида совға беришга ҳаракат қиласиз. Бошлиқ учун харид қилинадиган қимматбаҳо ҳадялар ёки ишингиз тезроқ ҳал бўлиши учун котибага бериладиган турли ширинликлар, номуносиб инсонларга айтиладиган мақтов- олқишлар… Қайсики, чин кўнгилдан қилинмаган, тагида ҳамиша манфаат ётадиган ишларингиз коррупциянинг бир кўринишидир.

Жамиятдаги порахўрлик ҳақида кўп гапирдик, етарлича норози бўлдик. Энди ҳаракат қилиш, бу ҳолатни ўзгартириш зарур. Ўзгаришларни эса ҳар бир инсон ўзидан бошлаши керак. Энг яхши ислоҳот бу – шахснинг ўз қусурларини йўқотишга бўлган ислоҳотидир. Бугун биз ўзгарсак жамият ҳам ўзгаради, тепадагилар ҳам. Ё инсоф кирган бўлади, ё куни битган. Ҳеч нарса абадий бўлмаган дунёда “ўзгаришлар энг юқоридан бўлиши шарт” дея кутиб яшаш у қадар ҳам ақлли фикр эмас.


Каналга қўшилинг: @allaevuzb
3.1K views11:40
Ochish/sharhlash