Тадбиркор текширувчиларни қачон ўз ҳудудига қўймаслиги мумкин? | Allaev Uz (16 )
Тадбиркор текширувчиларни қачон ўз ҳудудига қўймаслиги мумкин?
Президент қарорига асосан, Тадбиркорлар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини қуйидаги ҳолларда текширув ўтказиш учун ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга:
текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилмаганда; текширув Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилмаганда ёки у хабардор этилмаганда; текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома мавжуд бўлмаганида; улар Текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортганида.
2023 йил 1 январдан назорат қилувчи органларга “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидаги давлат назорати функциялари реестрига киритилмаган функциялар бўйича тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказиш тақиқланади.