Get Mystery Box with random crypto!

Allaev Uz (16 )

Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 ) A
Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 )
Kanal manzili: @allaevuzb
Toifalar: Adabiyot , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.82K
Kanalning ta’rifi

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали.
Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com
Реклама масалалари: @asaxiymedia

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-05-04 15:06:48 Чилонзордаги 230-боғча мудирасининг 15 ёшли ўғли шу боғчада тарбияланувчи камида тўрт қизалоққа тегажоқлик қилганликда гумонланмоқда экан.

Нега гумонланяпти, нима – боғчада камера йўқми? Йўқ экан-да, давлатимиз боғчалари ҳали видеокузатув билан тўлиқ қамраб олинмаган экан. Жумладан, Чилонзорнинг киндигидаги бу боғча видеокузатувдан четда экан – хоналарда камера йўқ, фақат йўлакларда бор экан. Лекин, тасодифни қарангки, воқеа юз берган куни шу камералар ҳам ишламай қолибди.

Боғча мудираси унинг ўғли қизалоқлар ётган хонага кирганини рад этмаяпти. Лекин тегажоқлик қилганини қатъий рад этяпти. Ҳозирча буни тегажоқликка учраган қизалоқларнинг сўзларидан бошқа тасдиқловчи далил ҳам йўқ, тушунишимча. Улар алдаётган бўлиши мумкинми? Қизалоқлар билан суҳбатлашган психолог “бола қизларга тегинган”, деб хулоса берибди. Кейин, тўрт қизалоқ, шунингдек, уларга тегажоқлик қилинаётганига гувоҳи бўлган бошқа қизча бир хил гап гапирган – болалар билан бунақа нарсани уюштириб бўлмаса керак.

Мудиранинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари унга индамай туришни ва орадан 3−4 кун ўтиб, ҳаммаси унутилиб кетишини айтибди. Мухбирлар билан суҳбатда терговчи маълумот бера олмаслигини, бунинг учун пойтахт ИИББдан рухсат олиш зарурлигини таъкидлабди.

Эй, каттаконлар, рухсат беринглар, маълумотлар беринглар, бу иш унутилиб кетмасин. Гап 6-7 ёш болалар ҳақида-ку ахир.
2.9K views12:06
Ochish/sharhlash
2023-05-04 14:00:39 Айтишларича, UzCard ва Humo интеграцияси янги босқичга чиқибди. Яқин кунларда банкоматлар иккала картани ҳам қабул қилиб бошларкан. Шунда хоҳлаган банкоматдан пул ечиб кетаверасиз.

Муҳими, ўша пулнинг ўзи бўлса бўлди!
4.0K views11:00
Ochish/sharhlash
2023-05-04 09:50:30 Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берилди

Қирғизистон Жогорку Кенеши Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Эндиликда фуқаролар ҳар икки давлат чегарасидан хорижга чиқиш пасспортини кўрсатмасдан ўтишлари мумкин.

@nurbekalimov
3.3K views06:50
Ochish/sharhlash
2023-05-04 09:05:50Тадбиркорларнинг пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёҳуд уларни ўз вақтида қайтармаслик маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Бундай ҳаракатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиловчи Қонун сенаторлар томонидан маъыулланди.
 
Бунда тадбиркорларнинг пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёҳуд уларни ўз вақтида қайтармаслик БҲМ 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солинади.
 
Агар бу ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам содир этиладиган бўлса, содир этилган жиноятнинг тоифасига қараб, БҲМнинг 200 бараваридан 600 бараваригача жарима ёки 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.

Танзила Норбоева шундай демоқда:

"Мамлакатимизда 530 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда. Агар уларда меҳнат қилаётганлар сони инобатга олинса, қонунчиликдаги мазкур ўзгартишлар миллионлаб кишиларнинг манфаатларига бевосита ва билвосита дахлдор эканлигини тушуниш қийин эмас.

Киритилаётган мазкур нормалар биринчи навбатда, солиқ органлари, банклар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга катта масъулият ва жавобгарлик юклайди".

@bahodirahmedoff
3.4K views06:05
Ochish/sharhlash
2023-05-03 12:13:35 ​Бугундан Уолтер Айзексоннинг “Код бузар” китобига олдиндан буюртмани бошлаймиз.

Time, The Washington Post, Smithsonian Magazine, Amazon, BookPage, Science News, Bloomberg томонидан энг яхши китоблардан бири сифатида тан олинган илмий-оммабоп китобни чоп этиш бошланди. Сизни 736 бетлик илм-фан дунёсига қизиқарли ва ҳаяжонли саёҳат кутмоқда.

Генетика қанчалик катта ютуқларга эришди?
Ген таҳрирлаш ҳаётимизда нималарни ўзгартиради?
Нобель мукофоти қандай қўлга киритилади?
Буюк олим тарбиялаш қанчалик осон?
АҚШда илмий муҳит қанақа, олимлар ва лабораториялар ўртасида рақобатчи?

Уолтер Айзексон генетик кодни бузишга катта ҳисса қўшган олим, Нобель мукофоти лауреати Женнифер Дауднанинг ҳаёти мисолида бу саволларга жавоб қидиради.


Хуллас, Сизни олдинда илм-фан дунёсига ажойиб сафар кутмоқда.

Ушбу китобга “Халқ Банки” ҳомийлик қилди ва айнан улар сабаб 736 бетлик ранглик китоб 89 000 Сўмдан сотувга чиқмоқда. Бу учун бутун лойиха жамоаси номидан Халқ банкига миннатдорчилик билдираман.

Буюртма учун: https://asaxiy.uz/product/uolter-ayzekson-kod-buzar

Буюртмалар 20 июндан бошлаб етказиб берилади.


Унутманг, Сизнинг ҳар бир харидингиз келажакда яна бир янги китоб пайдо бўлишига сабаб бўлади.
4.5K views09:13
Ochish/sharhlash
2023-05-02 17:55:49 Gazeta Uz Чернобиль фожиаси Ўзбекистонлик қатрашчилари ҳақида мақола чиқарибди.

Чернобиль фожиасига қизиқиш манда HBO суратга олган "Чернобиль" сериалидан бошланган эди. Ундан кейин қизиқиб ўрганганда сериал Светлана Алексиевичнинг шу номдаги китобидан илҳомланганлигини билганман.

Кейинчалик китобни рус тилида ўқидим. Воқеа гувоҳлари тиладан вазиятни билиш ва ундаги ҳиссиётни тасвирлаб беролмийман. Кейинчалик, биз Нобель мукофоти олган Светлана Алексиевичнинг бу китобини ўзбек тилига таржима ҳам қилдик.

Умуман воқеа ачинарли ва хато такрорланмаслиги учун ҳам бу ҳақида эслаш, кўриш, ўқиш долзарб деб биламан.
4.5K views14:55
Ochish/sharhlash
2023-05-01 21:29:31
Бутунлай янги қадам. Печат бошланди. Илм-фан дунёсига 736 бетлик қизиқарли ва ҳаяжонли саёҳат.
463 views18:29
Ochish/sharhlash
2023-05-01 19:43:40 Май келди, кимдир қизиқарли бирор нима ўқишга канал қидириб юрган бўлса, қуйида сизларга замонамизнинг замонавий, дунёвий ва либерал қатлами аро қалам юритувчи блогерларини таклиф қиламиз:

"Асанов формати" - ўзбек тилидаги илмий-оммабоп канал. Канал муаллифи - филология бўйича фалсафа доктори Эльдар Асанов тил, антропология, тарих, шунингдек, бугунги ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ҳақида теша тегмаган гапларни ёзиб боради. Шунингдек, яхши китоблардан, кинолардан тавсия қилиб боради.

Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Истаса ўткир критика, истаса қизиқарли тарих, истаса олма пўчоғи ҳақида ёзади. Нима ёзишини билбўмеди. Зерикмайсиз!

Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. "Дўстлари" Зафарелло деб ҳам чақиришади.

Allaev Uz – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради.

Баходир Ахмедов – ўзининг амалиётидаги тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар берувчи адвокат. Бундан ташқари, каналда айни вақтда юртдаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги “ёниб“ турган масалалардан хабардор бўлиб боришингиз, мурожаат йўллашингиз ҳам мумкин. Адвокат, ома ижтимоий-сиёсий масалаларни ўткир ҳазил остига олиб қолишиям мумкин.

Файзбоғ – блогер Темур Маликнинг канали. Каналда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти кенг ёритиб борилади, кун тартибидаги янгиликлар келтирилади, улар ўткир танқид, таҳлил ва қизиқарли мемлар билан бойитилади.

Наблюдения под чинарой - Ферузхон Якубходжаевни канали. Русийзабон - туркий қон ўзбек блогери, центр сдержанности и холодного анализа, узбекофил без русофобии.

Али Каххоров - авторский канал любителя-исследователя, где абсурд и реальность сложно различить. Невиданные истории и факты в зоолоогии вас удивят и не оставят равнодушными.
1.8K views16:43
Ochish/sharhlash
2023-05-01 13:00:19 Эски замонларда қилинган иш ва унинг натижаси аниқ кўринган. Далани ҳайдаш, машинани ҳайдаш, қутиларни қадоқлаш, сигирни соғиш, уй юмушларини бажариш, бедани ўриш,  ҳамма ишнинг натижасини  ўлчаш осон бўлган. Сиз қилиниши керак бўлган ишни билардингиз — натижани ҳам  кўрардингиз. Иш бажарилдими ёки йўқми аниқ эди.

Ҳозир вазият ўзгарди. Иш муҳити кескин мураккаблашди. Аксар ишхоналарда бир ходимнинг қилаётган иши умумий бўғинда кичик бир бўлакни ташкил этади. Тизим шунақа мураккабки, ҳатто ходимнинг ўзи ишининг натижаси нима эканлигини, нимага қараб баҳоланишини билмайди. Иш аниқ рамка билан чегараланмаган, ходим ҳам бир нечта вазифа устида ишлайди. Энди иш, унумдорлик ҳар бир ходимда ўнлаб, баъзида юзлаб инсонлар билан боғлиқ. Ҳар бир ходим катта мотор ичида битта кичик деталь бўлиши мумкин. Компания мураккаб организм сифатида ҳаракатланади. 

Деталлар синхрон ишлаши, муаммолар кам чиқиши учун ҳам бугун ҳар бир ишхона олдида иш натижасини ўлчайдиган, ходимга аниқ вазифаларни ва уни ўлчашни тушунтирадиган инфраструктура яратишга мажбур. Бу инфраструктурани яратиш қийин, лекин усиз тизим ҳатто кичик деталлар устида бехато ишлашини, харажатлар камайиб, унумдорлик ошишини таъминлаш қийин масала. Шу учун ҳам рақамлаштиришда ҳар бир ходимнинг ишини ўлчайдиган, натижани кўрсатадиган дастурий таъминот яратиш ёки бор дастурий таъминотга буни қўшиш ҳар бир компания олдидаги вазифа бўлиб турибди. 

Ўнлаб ёки юзлаб инсон ишлайдиган бизнесдамисиз, ходимнинг самарадорлигини ўлчайдиган, ҳам унга ишининг натижасини кўрсатадиган, ҳам ўзингизга назорат имконини берадиган дастурий тизим яратиш ҳақида ўйланг. Программада ҳиссиёт йўқ, шунда ҳақиқий ишлаётганлар мукофотини олади, унумдорлик пастлар жазосини.
3.1K views10:00
Ochish/sharhlash
2023-04-29 23:08:34
Кино тавсия қилмаганимга анча бўлганди.
Ироқ ва Афғонистондаги урушда биз доим инсонларга, уларнинг тақдирига бу томондан қараймиз. Лекин, у томонда ҳам ҳаёт байрам бўлмаган. Ченнинг Татум ижросидаги “Dog” фильми урушдан қайтган америкалик аскар ва ит мисолида мана шу реалликка қарашга ундайди.

Сиёсийлаштирмасдан, инсонийлик билан кўрса, ажойиб фильм.

#тавсую # tavsuyu
4.5K viewsedited  20:08
Ochish/sharhlash