Get Mystery Box with random crypto!

Allaev Uz (16 )

Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 ) A
Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 )
Kanal manzili: @allaevuzb
Toifalar: Adabiyot , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.82K
Kanalning ta’rifi

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали.
Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com
Реклама масалалари: @asaxiymedia

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-05-18 15:09:39
Бугундан бошлаб Asaxiy орқали харид қилинган уч ва ундан ортиқ китобга Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати бепул!

Каталог: https://asaxiy.uz/product/knigi
5.5K views12:09
Ochish/sharhlash
2023-05-16 00:30:12 Сафардаман, Туркиядаги сайловларни имкон борича кузатдим, турли хил эксперт ва фикрларни ўқидим. Сайловлар 2 турга ўтганлигининг ўзи демократиянинг ютуғидир. Автократлар ўз ҳокимиятига соя соладиган ҳар қандай рақобатдан хавфсирайди. Халқнинг ярми унга қаршилигини айтди. Автократия мутлақ авторитет устига қурилади, худди диктатура каби. Қаттиқ автократияларда 20 фоиз одам қўлламаслиги ҳам оғриқли қабул қилинади. Шу учун одатда овоз тўплаши эҳтимоли бор ҳар қандай одам сайловлар узоқ тутилади. Кеча 22 йилдан бери ҳокимиятда турган одам 50 фоиз овоз йўқотди. Сайловлар мутлақ авторитетга зарба бўлди. Энди у ҳатто ўз сайловчиси олдида ҳам ютқазиши мумкин бўлган сиёсатчи.

Энди бизнинг аксар диндошларимизни хавотирга солаётган масалага тўхталаман. Ўзимизда кўпчилик Туркияда Исломнинг ўрни бўйича хавотир билдирмоқда. Гўёки Қиличдорўғли президент бўлса, мусулмонларга қарши репрессия бошланади. Эрдоганнинг Туркияда диний ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қилган ишлари олқишга сазовор. Кўп турк танишларимиз мамлакатда олдин диний эркинлик қанақа бўлганлигини сўзлаб берган. Бир турк тадбиркори эски замонда онаси ҳижобда бўлганлиги учун шифохонага қабул қилинмаганлигини алам билан айтиб берганди. Эрдоган аста-секинлик билан барча мусулмонларга фундаментал ҳуқуқларни кафолатлаб билди. Бу ҳаракатлар сўнгги беш-етти йилда кўпроқ популизмга айланган бўлса ҳам, дастлабки 10-12 йилдаги ўзгаришларни олқишлаш керак. 

Туркия диний масалада қайтмас нуқтага келиб бўлди деб ўйлайман. Демократик давлатларда қайсидир эркинлик берилса, аҳоли ўргангандан сўнг уни қайтиб олиш жуда қийин бўлади. Шу томондан сайловларда ақл билан қарор бераётган халқ ўз ҳуқуқларини талаб қилишни ҳам билади. Озгина дахл қилинса, бу халқ бемалол кўчада ёки кейинги сайловларда ўз жавобини беради. Қолаверса мухолифат ҳам ким орқали ҳукуматга келганлигини ва ким сайловларда овоз беришини эсдан чиқарадиган аҳмоқ эмас. Ҳозир Қиличдорўғли умумий коалиция номидан номзод бўлган ва гуруҳдаги олтита партиядан учтаси диндорлар қўлловида эканлигини ўзбек ўқувчилари билмайди, шекилли. Ҳозирда мухолифатнинг позицияси тўлиқ дунёвийликни ушлашдир. Дунёвийлик бу эътиқод эркинлиги кафолатидир. Шу томондан дунёвийлик ҳар қандай диндорга ўз эътиқодига амал қилиш ҳуқуқини кафолатлайди. Бу фундаментал инсон ҳуқуқлари сифатида тан олинган. Аслида, диндор халқ учун дунёвийлик энг яхши тизимдир. Туркияда сўровномаларда дунёвийлик тарафдорлари энг катта қисмни ташкил этади. Шулардан келиб чиқса, Қиличдорўғли даврида динга қарши ёки диндорларга қарши қанақадир ҳужум ёки ноинсоний ҳаракат бўлишига ишонмайман. 

Яна бир муҳим деталь, сайловларда Эрдоган партияси парламентда энг кўп ўринга эга бўлди. Улар олган ўринлар бошқа партияларнинг умумий натижасидан ҳам кўпроқ. Бу ҳукуматни тийиб турувчи восита бўлади. Қонунчиликда нимадир фундаментал ўзгариш қилиш учун парламент орқали ўтиш керак. У ерда бўлса диний сиёсатга мойилроқ Эрдоган партияси депутатлари ўтиради.
Қиличдорўғли бошқарувда камида олти томон билан муроса қилиши керак бўлади. Бу қарор қабул қилиш жараёнини жуда мураккаблаштиради. Олти томондан позиция ва манфаатлар тўқнашуви бўлади. Мухолиф парламент ва томонлар манфаатлари турлилиги жамланиб ўзига хос мувозанат яратади деб ўйлайман. 

Хулоса қилсам, Қиличдорўғли сайланган тақдирда ҳам, унинг даврида Туркияда диний сиёсат борасида нимадир ўзгаради деб ўйламайман, ҳар ҳолда беш йилдан кейин яна сайловлар келишини ҳисобга олсак, мухолифатда риск менежмент ишласа, бунга ҳеч қачон журъат қилишолмайди. Ўзгаришлар асосан иқтисодий сиёсатда ва халқаро алоқаларда бўлади. Туркия халқаро алоқаларда кўпроқ Ғарбга ён босиб бошлайди, шунингдек иқтисодда қилинган хатолар тўғриланади, айниқса банк тизимига нисбатан парадигма ҳам тўғриланади. Лекин, қанақадир кескин ўзгаришлар бўлади деб ўйламийман. Унга на сиёсий кучлар, на иқтисодий ресурслар, на халқ имкон беради. Демократик мамлакатларда ҳар доим ҳаммаси биз ўйлагандан мураккаб бўлади.
6.7K viewsedited  21:30
Ochish/sharhlash
2023-05-15 21:56:06 Зафар ака Ҳошимов Facebook да ёзмоқда:

Менимча, Эрдоган президентликни бой беради.

Сабаби:

1) Эрдоганга биринчи турда овоз бермаганларнинг деярли барчаси, аслида, “Эрдоганга қарши” овоз беришди, десак бўлади. Шунинг учун иккинчи турга ўтаолмаган икки альтернатив номзод сайловчилари мухолифат номзодига овоз беришлари эҳтимоли жуда баланд.

2) Биринчи турда, Эрдоганга сайлов олди молиявий донорларидан тортиб, сиёсатчиларгача, қолаверса ҳукумат аъзолари ва давлат аппарати ҳизматчиларининг аксарияти садоқати юқорироқ бўлиши табиий. Бу садоқат биринчи тур якунлари натижасида муайян талофат кўрди. Бир сўз билан айтганда, иккинчи турда Эрдоганнинг маъмурий ва молияаий ресурси қайсидир даражада сустлашади. Унинг юқори мартаба ва маблағларга эга бўлган тарафдорларининг бирор қисми соиёсий рискларини hedge (суғурта) қилишга ҳаракат қилишади ва мухолифат билан контаклари устида ишлашади.

3) 20 йиллик бошчилигидан сўнг унинг хокимиятда давом этишига инерцион ишонган аҳолининг бир қисми, жумладан, барибир Эрдоган биринчи турда ютади, деб овоз берганлар, иккинчи турда бу каби фикрлаш ғафлатилан уйғонишади. Жумладан, сайловчиларнинг аниқ ютадиган кандидатга овоз берадиган сайловчилар тоифаси бор: “ким ғолиб бўлса, ўшанга овоз бераман” деганлар… Шу тоифа ҳозирда аниқликни йўқотди.

4) иккинчи турда сайловчиларининг қамровини ошириш мақсадида Эрдоган сайловолди тактика ва риторикасини ўзгартириши мумкин, бу ўзгариш янги сайловчи келтириш ўрнига консерватив сайловчиларининг унга бўлган хафсаласини бузиши мумкин.

Эрдоган учун, фикримча, ягона имконият- биринчи турда ютиш эди. Бу имконият энди йўқ.

Менинг учун энг катта савол эндиликда, агар Эрдоган, ҳпқиқатдан ҳам, мағлубиятга учраса, у мағлубиятини тан олиб, қаршиликсиз хокимиятни ўз қўли билан тинч топширармикан?

Келажак икки ҳафта Ататурк бошчилигида барпо этилган Турк жумхурияти ва унинг демократик институтлари қай даражада етук ва барқарор эканлигини кўрсатадиган давр
Шу кунгача система яхши ишлаб келди, энди бардавом бўлсин!

Ҳурмат ила,
Туркия сиёсати бўйича катта деван эксперти.
5.2K views18:56
Ochish/sharhlash
2023-05-14 20:28:20
Айни дамда юртимизнинг айрим хонадонларида
Карикатура: @habikatura
3.8K views17:28
Ochish/sharhlash
2023-05-14 18:35:40
Натижа чиққунча Ливанни кўриб туринглар.
5.9K views15:35
Ochish/sharhlash
2023-05-14 04:16:58 Демократик мамлакатларда одатда сайловларда ким учундир эмас, кимгадир қарши овоз берилади. 2012 йил Франция Олланд учун эмас, Саркозига қарши овоз берган эди. АҚШда америкаликлар Байденга эмас, Трампга қарши овоз бердилар. Демократик мамлакатларда аҳолида сиёсий онг ва хотира жуда кучли бўлади.
Шу фактор бугунги сайловларда ҳал қилувчи детал бўлиши мумкин.
9.3K viewsedited  01:16
Ochish/sharhlash
2023-05-13 16:58:29
30 мб видеони кўчиришга эринганлар учун шаршара расми.
2.8K views13:58
Ochish/sharhlash
2023-05-13 16:34:49
Balaa Balou sharsharasi
Livan
3.2K views13:34
Ochish/sharhlash
2023-05-13 11:53:51
Харисса ибодатхонасидан Бейрутга боққанда
3.9K views08:53
Ochish/sharhlash
2023-05-13 10:03:41
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/05/13/mutolaa-aziza-qurbonova/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.6K views07:03
Ochish/sharhlash